Ўз ҳаёти учун хавотирга тушгани ҳақида қиз Instagram саҳифаларида онлайн-трансляция орқали кўзларида ёш билан гапириб берди. Ўлдирилган Тара Фаресни «жафокаш» деб атаган Кассем «муваффақиятга эришган аёллар» Ироқда «товуқ каби сўйиб ташлана бошлагани» ҳақида маълум қилди. Моделнинг фикрига кўра, «Бағдод гўзали» уларнинг турмуш тарзи консерватив жамият меъёрлари доирасидан четга чиқадиган қолган ироқлик аёлларни қўрқитиш учун ўлдирилган.
Шу муносабат билан Кассем мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига уни ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилган. 27 сентябрь куни «Бағдод гўзали» конкурси ғолибаси, қарийб уч миллион обуначиси бўлган Instagram-блогери Тара Фареснинг ўлдирилгани маълум бўлганди.
Номаълум кишилар аёлни Бағдод шаҳрида ўлдириб кетишган. Бунга қадар гўзаллик салони соҳибаси ва фешн-эксперт сирли вазиятда ўлим топганди. Ироқ Бош вазири Ҳайдар Ал-Абадий бу жиноятлар бир-бири билан боғлиқ бўлиши эҳтимолини истисно қилмади ва жиддий тергов ўтказишни талаб қилди
«Сен - навбатдагисан»: «Ироқ гўзали»нинг асабини бузишди
«Ироқ гўзали» кўригининг собиқ ғолибаси Шима Кассем ўз ҳамкасби, «Бағдод гўзали» Тарас Фарес ўлдирилгандан кейин унинг манзилига нотаниш кимсалардан ёпирилиб келаётган жазолаш таҳдидларидан шикоят қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси