Долзарб мавзу (1106)
Подкатегории
Яқинда Доғистон мусулмонлари ва бошкаларни 9 май куни ушбу республиканинг масжидлари карнайларидан Совет ҳарбий қўшиқлари эшиттирилгани ҳақидаги воқеа ҳайратда қолдирди. Аммо шунга ўхшаш нарса яқинда Туркияда, хусусан Измирда содир бўлди.
Ливиянинг яқин вақтгача мамлакат ғарбидаги ҳарбий қўмондон Халифа Хафтарнинг сўнгги таянчи бўлган Тархун шаҳрида оммавий қабрлар топилган. "Ғазаб вулқони" операцияси матбуот хизмати оммавий қабрларнинг фотосуратлари билан ўртоқлашди.
Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони раҳбарияти Вашингтонга мамлакатда қўшимча қўшинлар жойлаштирилиши учун тўла ҳажмда пул тўлашга рози бўлган. Америка раҳбари АҚШ Ар-Риёднинг Америка ёрдами учун пул тўлашга тайёрлигини қадрлашини таъкидлади.
Microsoft асосчиси Билл Гейтс сўнгги йилларда кўп вақтини рафиқаси Мелинда билан бирга асос солган хайрия жамғармасига сарфлаган. Март ойида бунинг учун у директорлар кенгашини тарк этди. Жамғарма турли хил тиббий лойиҳаларни, жумладан, "COVID-19" га қарши вакцинани ишлаб чиқишни молиялаштиради. Коронавирус пандемияси бошлангандан сўнг, Гейтс фитна назарияларининг қаҳрамонига айланди. Бутун дунёда бу касаллик айнан унинг туфайли пайдо бўлган ва тарқалиб кетган деган фикр тарафдорлари мавжуд.
Билл Гейтс барча одамларни эмлаш ниқоби остида чиплаштирмоқчими? BuzzFeed ушбу фитна назариясининг қандай пайдо бўлганлигини аниқлади. Коронавирус пандемияси бошлангандан сўнг дарҳол Билл Гейтс фитна назарияларининг асосий қаҳрамони масонлар, иллюминатлар ва Жорж Соросни сиқиб чиқарди.
19 сентябрь куни Европа Парламенти ХХ асрнинг иккала режимидаги қирғинларни, геноцидни ва одамларнинг депортациясини расмий равишда тенглаштирди. Ажабланарлиси шундаки, қарор аксарият оммавий ахборот воситаларида эътиборга олинмади. Сўнгги ўттиз йил давомида нацизм ва коммунизмни таққослаш дунёдаги энг таниқли тарихчилар орасида тортишувларга сабаб бўлиб келган.
Греклар ва турклар ўртасидаги душманликнинг қадимги тарихида янги бурилиш кузтилмоқда. Афина агар турклар Грецияга қарашли шельфда нефт қазишни бошласа, Анқарага ҳужум қилиш билан таҳдид қилди. Туркия бундай ишлаб чиқариш режалари аввалроқ эълон қилганди. НАТОга аъзо бўлишига қарамай, ҳар икки мамлакат ҳам уруш ёқасида турибдилар. Агар чиндан ҳам уруш бошланишини тасаввур қилсак, кимнинг ғолиб бўлиш эҳтимоли кўпроқ?
Ҳозирги инқироз келажакда ҳукуматга қиммат тушиши мумкин, дейди мутахассислар. Россия анча вақтдан бери нисбатан тинч шароитда яшаб келмоқда ва шу вақт ичида жиддий инқирозларга дуч келмаган авлод ўсишга муваффақ бўлди. Уларнинг ҳаётидаги биринчи ва умид қиламанки, охирги муаммо коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз туфайли юзага келган муаммо бўлади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, аниқ бир ёшлар сиёсати мавжуд бўлмаганда, бу келажакда муаммоларга олиб келиши мумкин.
«Тўқ сариқ нимча» намойишчилари коронавирус мавжудлигини рад этишмоқда. Ёз келиши билан оммавий норозилик намойишлари нафақат АҚШда, балки Италияда ҳам бошланди. Мамлакат карантин чекловларини енгиллаштириши билан, ўзларини "тўқ сариқ нимча" деб номлаган юзлаб одамлар бир қанча шаҳарларнинг кўчаларига чиқишди.
Германия Россия махсус хизматларига қарши "кибер санкциялар" ни жорий қилмоқчи бўлган бир пайтда, Трамп форматни эскирган деб баҳолаб, Путинни АҚШга G7 саммитига таклиф қилмоқчи. Канада ва Буюк Британия - қарши. Ғарбда ихтилоф кучаймоқда.
«Фокс Ньюс» газетасининг таниқли консерватив сиёсий шарҳловчиси Такер Карлсон фикрича, АҚШни қамраб олган ғалаёнлар "фуқаролик ҳуқуқларига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган оломоннинг кучайиши" ва Американинг хаосга юз тутиши ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳукумат бу муаммони ҳал қилишга мутлақо тайёр эмасди.
Москва Пекиннинг минтақадаги таъсирига қарши туролмайди. Коронавирус пандемияси фонида Германия ҳамкор мамлакатларга 2030 йилгача бўлган даврда икки томонлама ёрдам дастурини тақдим этди. Ўзбекистондан ташқари Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари янгиланган рўйхатдан тушиб қолди.
Бир қатор давлатлар, шу жумладан АҚШ Ливия ҳарбий қўмондони Халифа Хафтарнинг Венесуэла билан муносабатларини текширмоқда, у Каракас билан нефть шартномалари тузиш орқали Триполига қарши уруш учун маблағ йиғиши мумкинлигидан қўрқмоқда.