close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Сешанба, Авг 31 2021

Пентагон Кобул аэропортидаги террорчилик ҳужуми учун ўч олиш мақсадида Афғонистондаги ИД объектига зарба ҳақида маълум қилди. Президент Жо Байденнинг буйруғига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учувчисиз учиш аппарати (УУА) Нангархар вилоятида ИД террорчисининг бошпанасига авиазарба берди. Махсус хизматлар маълумотларига кўра, жангари бир юз элликдан ортиқ одам ҳалок бўлган Кобул аэропортидаги террорчилик ҳужумининг ташкилотчиси бўлган.

Душанба, Авг 30 2021

Эрон ядро масаласини ҳал қилишда дипломатик ёндашувдан ташқари Қўшма Штатлар бошқа воситаларга ҳам эга. Бу ҳақида АҚШ президенти Жозеф Байден Исроил Бош вазири Нафтали Беннет билан музокараларда айтиб ўтди.

Шанба, Авг 28 2021

Ўтган куни Кобул аэропортида содир бўлган воқеалар, фожиали табиатга эга бўлишидан ташқари, ижобий жиҳатлардан ҳам холи эмас. «Толибон» Кобулда ҳокимиятни қўлга олган пайтдан бери бутун дунё улар олиб келадиган «даҳшатли» тартиблар туфайли уларга нисбатан нафрат ва қўрқувларга ғарқ бўлиб келмоқда.

Чоршанба, Авг 25 2021

Гарчи кимдадир «Толибон» ёки аниқроғи Афғонистон Ислом Амирлиги ҳокимияти дунёнинг асосий ўйинчилари томонидан қарор топган ва тан олинган, деган таассурот пайдо бўлиши мумкин бўлса -да, унинг аҳволи ҳали барқарор эмаслигини тушуниш керак.

Чоршанба, Авг 25 2021

"Кўп миқдордаги пул тўғридан-тўғри урушга сарфланди, нисбатан камроқ қисми - мамлакатни қайта тиклаш учун ишлатилди. Миллиардлаб доллар бекордан-бекорга исроф қилинди. Шундай экан, америкаликлар кетганидан кейин Афғонистонда нима ҳам қоларди", - деб ёзади Швейцария нашри Neue Zürcher Zeitung.

Душанба, Авг 23 2021

Ташкил қилиш учун 20 йил вақт кетган афғон армияси ва полицияси «Толибон»га қарши қудратли куч бўлиши керак эди. Аммо, афғон армиясининг тез қулаши бутун дунёни ларзага солди ва энди барчани бир савол қизиқтирмоқда – нега афғон аскарлари жанг майдонидан қочди?

Якшанба, Авг 22 2021

Афғонистон миллий қаҳрамони, «Панжшер арслони» Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли – Аҳмад Масъуднинг отрядлари жума куни Боғлон вилоятида «Толибон»дан уч туманни тортиб олди.

Шанба, Авг 21 2021

Афғонистон шиддатли ўзгаришлар босқичига кирди. Ниҳоят бир ҳафта ичида Ҳирот ва Қандаҳор билан мамлакат жанубини ва ғарбини назоратга олиб, «Толибон» ҳаракати («Афғонистон Ислом амирлиги») жангарилари 14 август куни мамлакат шимолидаги энг йирик шаҳар Мозори-Шарифни, бир қанча вақтдан сўнг шарқий Жалолободни ҳам муваффақиятли эгаллади.

Шанба, Авг 21 2021

Туркия, эҳтимол, Кобулнинг «Толибон» томонидан тез қўлга олиниши ва АҚШнинг Афғонистондан кутилганидан олдинроқ олиб чиқилишидан боши қотган кам сонли томонлардан бирига айланган.

Пайшанба, Авг 19 2021

Америкаликлар ва уларнинг НАТО бўйича иттифоқчилари Афғонистонни тарк этгани туфайли бир нарса аён бўлди: Ғарб инсониятга Ғарбдан ташқарида деярли ҳеч ким курашмоқчи бўлмаган нарсаларни таклиф қилмоқда.

Чоршанба, Авг 18 2021

Афғонистонда ҳокимиятнинг «Толибон» томонидан қўлга олиниши нафақат ғарб мамлакатларини, балки Ислом дунёсини ҳам чўчитиб юборди. Саудия Арабистони ва БАА – бундан 25 йил олдин Покистон билан биргаликда Афғонистон Ислом амирлигини тан олган икки мамлакат бу сафар биринчилардан бўлиб Кобулдан ўз дипломатларини олиб чиқиб кетди ва кутиш позициясини эгаллади.

Душанба, Авг 16 2021

Science Advances журналида чоп этилган янги тадқиқотга кўра, ўрмон ёнғинларидан чиқаётган тутун қўшимча минглаб COVID-19 ва ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкин.

Душанба, Авг 16 2021

«Толибон» Афғонистон ҳаётида тахминан чорак аср муқаддам пайдо бўлди ва шу вақт ичида нафақат сиёсатда, балки афғонлар онгида ҳам катта йўлни босиб ўтди. Уларга умид боғлашди, улардан қўрқишди, нафратланишди, уларга қарши жанг килишди. Ҳозир эса улар билан умумий тил топиб, муроса қилишмоқчи.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase