Панжшер дарасида узоқ вақт яшириниш мумкин. Аскарлар сони етарли бўлганда рақибнинг йирик кучларини ҳам қайтариш мумкин. Кичик Масъудда жангчилар ҳозирча етарли. Унга ва Афғонистон вице-президенти Амрулло Солиҳга ҳозир аввалги қўмондонлардан ҳафсаласи пир бўлган Афғонистон армияси аскарлари, шунингдек, махсус бўлинма аскарлари қўшилмоқда.
Маҳаллий тожик аҳолиси ҳам зарурат туғилганда «Толибон»га қарши курашиш учун етарлича мотивацияга эга. Боз устига, кичик Масъуд кўпчилик учун мақбараси Панжшерда жойлашган афсонавий отасининг ишлари давомчиси бўлиб кўринади.
У фақат ғалаба қозон олмайди. Етти йил Британия университетларида, умрининг катта қисмини эса хорижда ўтказган инсон учун Афғонистон ҳарбий-сиёсий муваффақиятга эришишдан умид қиладиган мамлакат эмас. Европа ва Америка оммавий ахборот воситалари уни «Толибон» га қарши кураш қаҳрамони сифатида «қалқонга» кўтаришади.
Кимдир ундан «Толибон» учун муаммолар яратиш мақсадида фойдаланишга ҳаракат қилиши истисно эмас – лекин бу «Толибон» мухолифат бошидаги кичик Масъуд уларга жиддий хавф туғдиради, деб қарор қилгунча давом этади. Кейин эса ёки отаси каби ўлдирилади, ёки омади келса, Европага ёки АҚШга қочиб кетади ва у ердан "уни тушунишмаган"мамлакатига лаънатлар юборади.
Унинг ғарб тарафдори эканлиги, албатта, Ғарбга хуш ёкади. Яқинда The Washington Post да эълон қилинган очиқ хатида у ёзишича: «АҚШ ва унинг иттифоқчилари жанг майдонини тарк этди, лекин Америка, АҚШ Иккинчи жаҳон урушига қўшилишадн олдин душман қамалида қолган британияликларга ёрдам беришга келганда Рузвельт айтганидек, «демократиянинг буюк қуроли» бўлиши мумкин. Бу мақсадда мен Афғонистоннинг Ғарбдаги дўстларидан Вашингтон ёки Нью-Йоркда бизнинг тарафимизни олишни, Конгресс ва Байден маъмурияти олдида бизнинг тарафимизни олишни, мен ўқиган Лондонда ва бу йил баҳорда Елисей Майдонидаги боғнинг бир хиёбони отам шарафига номланган Парижда бизнинг тарафимизни олишни ёлвориб илтимос қиламан».
Етти йил Британия университетларида, умрининг катта қисмини эса хорижда ўтказган инсон учун Афғонистон ҳарбий-сиёсий муваффақиятга эришишдан умид қиладиган мамлакат эмас.
Муаммо шундаки, Афғонистонда Ғарбнинг аралашувига мутлақо бошқача муносабат ҳукмрон. Бундай мурожаат билан чиққан кичик Масъуд эса ўзига гўр ковлашни бошлади. Маҳаллий элита вакилларининг толиблар билан оммаий келишувларига турлича муносабатда бўлиш мумкин. Лекин уларнинг илдизи шунга бориб тақаладики, афғонлар ўз келажагини ғарбликларнинг мамлакатдаги иштироки билан боғламай қўйди. Шунинг учун соқолли ва бироз ёввойи толиблар улар учун ўқимишли АҚШ ва Европадан кўра яқинроқ ва тушунарлироқ бўлиб чиқди.
Бундай ҳолат шарқда жуда кўп содир бўлади – Саддам Ҳусайндан кейинги Ироқдан тортиб Ливиягача, нима учун энди Афғонистон истисно бўлиши керак? «Биз демократия, инсон ҳуқуқлари, хотин-қизлар ҳуқуқлари, шунингдек, сўнгги йигирма йилликда эриша олган бошқа кўплаб қадриятлар тарафдоримиз. Биз биринчи мудофаа чизиғимиз. Биз Европа ва бутун минтақани ҳимоя қилаяпмиз. Афғонлар нафақат ўзлари учун, балки ҳамма учун ҳам курашмоқда», - дейди кичик Масъуд, лекин афғонларнинг ўзи бундай деб ўйламайди.
Ғарб эса… Хўш, Ғарбчи? У олқишлайди, эҳтимол, бирор маблағ йиғиши мумкин, аммо «Толибон»га қарши у билан елкама-елка турмайди. Америка Қўшма Штатлари ва Европа Афғонистонга тўйиб бўлди – энди кичик Масъуднинг идеализми учун яна у ерга отланиш нияти йўқ. Демак, «Масъудистон 2.0» Панжшерда ҳалокатга маҳкум. Ташқи кўмаксиз дара узоқ дош беролмайди. Бу «Толибон»га қаршилик кўрсатиш нуқтасини кўрган ҳар бир киши билиши керак бўлган биринчи нарса.
«Толибон»нинг кичик Масъуд билан муаммолари вақтинчаликдир. Улар учун у устувор эмас, чунки бутун мамлакат уларнинг қўлга ўтган.
Таъкидлаш жоизки, ҳозир Панжшир қушаб олинган ва у ерга ҳар қандай ёрдамни фақат ҳаво орқали етказиш мумкин. АҚШ ва Европада ким бундай "ҳаво кўприги" яратиш мажбуриятини олади? Ҳеч ким бу мажбуриятни зиммасига олмаслигини ҳамма яхши тушунади. Кичик Масъудни Афғонистоннинг ўзида Панжшердан ташқарида қўллаб-қувватлайдиган одамнинг ўзим кам, ахир у афғонлар тушунмайдиган, улар учун бегона бўлган Ғарб қадриятлари тарафдори. Унга қўшиладиган ва уни қўллаб-қувватлайдиганлар эса – улар жанг қилишни истамайди, мамлакатдан чиқиб кетишни афзал кўради.
«Толибон»нинг кичик Масъуд билан муаммолари вақтинчалик. Улар учун у устувор эмас, ахир бутун мамлакат уларнинг қўлига ўтган, буни қандайдир ўзлаштириш, ғолибларнинг мағлублар устидан тартиб бузишларига йўл қўймаслик, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш керак. Бундан ташқари, Толибон раҳбарияти дарадаги ҳужумларда ўз жангчиларини йўқотишда ҳеч қандай маъно кўрмайди. Улар ҳали ҳам "Панжшер арслончаси" ҳали ёқимсиз, лекин чидаса бўладиган «зирапча»дан катта муаммога айланмагунча у билан музокара олиб боришга умид қилишади. Шунда «Толибон» у билан бошқача суҳбат қуради…
Абу Муслим таржимаси