close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Пайшанба, Апр 28 2022

Ғарб оммавий ахборот воситалари Рамштейн базасида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим мудофаа саммити натижалари ҳақида

Шанба, Апр 23 2022

Швеция сўнгги кунларда унинг бир неча шаҳарларида тартибсизликларни қўзғатишда айрим хорижий давлатлар қўли бор деб гумон қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўта ўнг қанот исломофоби Қуръонни ёқиш шайтоний маросими билан аксил-мусулмон митинглари уюштираётгани туфайли бутун Швеция бўйлаб норозилик намойишлари тарқалмоқда. Бунга жавобан ғазабланган оломон тош отиб, машиналарни ёқиб юбормоқда.

Пайшанба, Апр 21 2022

18 апрел кунги видеосида кўплаб ўқувчиларимизга таниш бўлган америкалик ҳарбий таҳлилчи Юрий Швец Хитойнинг South China Morning Post газетасида чоп этилган ўта қизиқарли мақолани эслатиб ўтди. Шундай бўлиб чиқдики, Москва геосиёсатчилари дунёни ядро қуроли билан қўрқитаётган ва ўз самолётларини тоғлардаги бункерларга ҳайдаб бораётган пайтда, хитойликлар ушбу объектларнинг ишончлилиги бўйича эски, аммо ҳозиргача кўпчиликка маълум бўлмаган тадқиқотни нашр этишга қарор қилишди.

Чоршанба, Апр 20 2022

Швеция полицияси якшанба куни маълум қилишича, исломофоб ўта ўнг гуруҳнинг Қуръон мусҳафини учинчи кун оммавий равишда ёқиш режаси Швецияда мусулмонлар билан шиддатли тўқнашувларга сабаб бўлмоқда.

Чоршанба, Апр 20 2022

Фаластин ва Ал-Ақса атрофида бўлаётган воқеалар яна бир бор дунё мусулмонлари учун энг муҳим мавзулардан бирига айланмоқда. Албатта, бу уларнинг рус тилида сўзлашадиган қисмига ҳам тегишли.

Якшанба, Апр 17 2022

Таҳлилчилар ва экспертлар бугун Россия Федерациясининг Қора денгиздаги флагмани бортида портлашдан кейин чўкиб кетган ядровий каллакларни олиб юриши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар.

Шанба, Апр 16 2022

Фаластин-Исроил қарама-қаршилигида янги ҳалқа пайдо бўлди. 15 апрел куни Исломнинг асосий қадамжоларидан бири — Қуддуснинг Маъбад тоғидаги Ал-Ақса масжидига ҳужум уюштирилди, у ерда исроилликлар ва фаластинликлар, таассуфки, деярли анъанавий жангда дуч келишди.

Шанба, Апр 16 2022

Россия Украинага бостириб кирганидан бери деярли бир ярим ой ўтди. Ғарб давлатлари яқин тарихда Россия Федерациясига қарши энг қаттиқ иқтисодий санкцияларни дарҳол ва шартсиз қабул қилдилар. Қўшма Штатлар Европа Иттифоқи билан биргаликда Киевга ҳарбий ва молиявий кўмак ҳам беради.

Шанба, Апр 16 2022

Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудидаги зиддиятлар бу Рамазон ойида кенг кўламли портлашга олиб келиши мумкин, дейди таҳлилчилар, қамалда қолган Ғазо сектори аҳолиси эса яна бир урушдан қўрқади.

Шанба, Апр 16 2022

"Москва" крейсериниг йўқ қилиниши Одессани қўлга киритиш бўйича Россия "махсус операция"сининг иккинчи босқичига халақит берди.  "Нептун" нинг битта зарбаси Путинни бутун бошли фронтдан маҳрум қилди -Россия Федерациясининг "махсус операцияси" нинг иккинчи босқичи тўхтатилди.

Пайшанба, Апр 14 2022

Шундай қилиб, Имрон Хон тарафдорларининг оммавий норозиликларига қарамай, Покистонда янги Бош вазир Шаҳбон Шариф тайинланди.

Пайшанба, Апр 14 2022

Яқинда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова 1995 йилда Сребреницадаги мусулмонлар геноцидини Ғарб режиссёрлари саҳналаштирганини айтди. Кремлнинг лайчасига айланган, телба картошкачи фюрер Лукашенко эса кеча Киев чеккасида рус босқинчилари томонидан содир этилган шунга ўхшаш геноцидни инглизлар уюштирганини айтди.

Пайшанба, Апр 14 2022

Босқиннинг дастлабки муваффақиятсизликларидан сўнг, Россия Украинани босиб олиш учун "махсус операция" қўмондонини тайинлади, деди якшанба куни АҚШ расмийси.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase