Дарвоқе, қўполлигиданми, ақли заифлигиданми, Путин уни ҳам камситмоқчи бўлиб, исмини ва отасининг исмини тасодифий товушлар тўплами сифатида талаффуз қилди. Гўёки, рус қулоғи учун тушуниш қийин қандайдир миллат вакилининг исмини эслаб қолишга Россия президенти эп кўрмайди. Ва бу, Қосим-Жўмарт исмини эслаб қолиш ва талаффуз қилиш, Путин Шойгу ҳақида гапирганда, Кужугетовичнинг отасининг исмини айтишдан кўра қийинроқ эмаслигига қарамай. Аммо мудофаа вазири қаерда-ю, "тарихий Россия" ҳудудидаги баъзи бир квази-давлат ҳукмдори қаерда, уни яна Тўқаев ҳузурида СССР деб атаган - афтидан, Путин шундай деб ўйлайди.
Шу билан бирга, Тўқаев бу таҳқирлаш учун ажойиб тарзда ўзини тутди ва Путин томонидан яратилган ва тан олинган ДХР ва ЛХРни у тан олмоқчи бўлмаган квази-давлатлар деб атади. Қолаверса, у Путинга таниқли рус журналистларининг қозоқларга қарши фаолиятини тўғридан-тўғри кўрсатди ва у буни қундузхўр Симонян кўз ўнгида қилди, унинг эри Кеосаян Қозоғистонга қарши энг машҳур чиқишлардан бирини амалга оширган.
Ва якунда Тўқаев умуман ҳеч қандай орден қабул қилмасликка қарор қилганини айтиб, "рус дунёси" вассаллари одатда у билан белгилаб қўйиладиган Александр Невский орденини қабул қилишдан бош тортди.
Форум тугаганидан сўнг, Россия Иккинчи Жаҳон уруши пайтида портламай қолган торпедалар ва миналарни зарарсизлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни баҳона қилиб, Қозоғистон нефтини жўнатишни тўхтатиб қўйганига ажаюланмасак ҳам бўлди. Бунга жавобан Қозоғистон ўз ҳудудида Россия кўмири бўлган 1700 вагонни тўхтатиб қўйган.
Хўш, шу муносабат билан яқинда Тўқаев ҳақида ёзганларимизни такрорлаб ўтсак. Биз уни рус қўшинларини қозоқ норозиликларини тинчлантиришга чақирганидан кейин қилинган Москва қўғирчоғи деб таърифлашда хато қилишдан хурсанд бўламиз. Унинг яқинда намойиш этилган бир қатор қадамлари бу ҳақда аниқ гапиради.
Бироқ, геосиёсатда "ёки - ёки" танлаш ва бу танлов учун оқибатларни келтириб чиқаришга тайёр бўлиш зарур бўлганда, ҳозирги кунда халқаро муносабатлар аллақачон шундай характерга эга бўлганлигини тушунишимиз керак. Шу нуқтаи назардан, занжири узилиб кетган Путин Россиясининг душманларча ҳаракатлари Қозоғистон нефт таъминотини тўсиб қўйишдан анча узоққа бориши мумкинлигини тушуниш керак.
Шунинг учун Тўқаев, агар у ҳақиқатан ҳам Москванинг вассали бўлишни истамаса ва буни намойишкорона кўрсатса, шундай сиёсат олиб бориши керакки, биринчидан, у ўзини халқидан ҳимоя қилиш учун ҳеч кимнинг ёрдамига мурожаат қилмаслиги керак, иккинчидан, Қозоғистон хавфсизлик масалаларини ўзи ҳал қила олиши керак.
Бошқача қилиб айтганда, Қозоғистон ҳукумати ва жамиятини бирлаштириш, шу жумладан Украинада бўлгани каби ўз мамлакатлари мустақиллигини ҳимоя қилиш керак. Шу билан бирга, Кремл Украина билан овора бўлиб турган бир пайтда бу сиёсат энди қанчалик муваффақиятли бўлса, Украина йўналишидан қўшинларини чиқарганда ва агар буни уддалай олса – у кейинчалик Қозоғистонга аралашмаслиги эҳтимоли кўпроқ.
Тўқаев Москванинг вассали бўлишни истамайди. Энди у нима қилиши керак?
Ўтган Петербург халқаро иқтисодий форумининг энг қизиқарли воқеаси Путиннинг зерикарли нутқи эмас, балки Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг хатти-ҳаракати бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди