Шанба куни, ярим тунга яқинроқ, Донецкка қарата ракеталар зарбаси берилди. Снарядлар турли ҳудудларга, шу жумладан шаҳар марказига тушди, у ерга "саккиз йиллик доимий бомбардимон" давомида ҳали биронта снаряд етиб келмаганди – шунчаки тармоқда жойлаштирилган фотосуратларга қараш кифоя.
Жабр кўганлар бор, Донецк аҳолиси пабликларда ақлдан озишмоқда. Ваҳоланки, "озод қилувчилар" келишидан олдин у тинч бўлиб, "Донбасс Бандерага қарши кўтарилган" 2014 йилгача эса умуман гуллаб-яшнагани ҳақида кўплаб фикрлар мавжуд.
Албатта, рус тарғиботчилари бир овоздан "нацистлар ва ваҳшийлик" ҳақида бонг урдилар. Ростини айтсам, нима бўлаётганини тушунмаяпман. Тушунмаган нарсамга нисбатан эса мен жуда эҳтиёткорман.
Агар бу Донецкдан бўлса, шаҳарда РСЗО ва артиллерия жуда кўп, улар Украина позицияларига, масалан, Пескига ўт очишга қарор қилишган бўлса, унда бизникилар, албатта, жавоб берган бўларди. Ва бундай жавоб тариқасидаги батарея жанги, қанчалик оғир туюлмасин, урушнинг одатий кунларидир. Лекин биз "Путин, қўшинларни кирит!"деб чақирмасдик, босқинни ҳам биз бошламадик.
Бироқ, кўплаб маҳаллий аҳолининг гувоҳлигига кўра, Донецкни ўққа тутиш Украина позицияларидан эмас, балки Россия назорати остида бўлган Макеевкадан амалга оширилган. "Озод этувчилар" пинакни бузмай "озод этилганлар"га ўт очишга тайёр эканлиги янгилик эмас. Мақсад ноаниқ.
Агар бу Ғарб жамоатчилигини провокация қилиш бўлса - улар айтишларича, Украинага узоқ масофага учувчи бир нечта ракета тизимларини беришга қарор қилиниши билан (Россияда улардан қўрқиб ваҳима қилишади) у дарҳол тинч аҳолига қарата ўқ узишни бошлади. Аммо Ғарб жуда яхши биладики, НАТОга тегишли РСЗО Украина-Россия фронтида фақат кейинги ойда пайдо бўлади, НАТОнинг узоқ масофага отадиган гаубицалари бир ой олдин пайдо бўлган ва Кремл томонидан ҳеч қандай алоҳида реакция бўлмаган. Провокация эса белгиланган муддатлардан ўтиб кетган. Қолаверса, бункер фюрери яна "Россия армияси Ғарб қуролларини ёнғоқдек чақиб ташламоқда" деган гапни айтди, тўғрироғи, такрорлади.
Агар Донецкнинг провокацион ўққа тутилиши рашистлар томонидан Киевнинг ҳукумат кварталига ракеталар билан жавоб бериш мақсадида амалга оширилган бўлса, улар узоқ вақтдан бери бизнинг қарор қабул қилиш марказларимизни бомбардимон қилишга ваъда беришган. Уларга қўшимча сабаблар нимага керак?
Шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз. Бир нарса аниқ: Киевнинг босиб олиниши ва Украинанинг Кремл томонидан таслим бўлиши кутилган агрессив урушнинг биринчи босқичи муваффақиятсизликка учрагач, иккинчи босқич ҳам барбод бўлиши аниқ – руслар ҳатто Луганск вилоятини ҳам тўлиқ эгаллаб ололмайдилар, Донецк ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Мен иккинчи босқични Курск жанги билан солиштириб башорат қилганимдек, Украина Қуролли Кучлари келаси ой охирида жиддий қарши ҳужумни бошлаши мумкинлигидан ҳақиқий белгилар мавжуд.
Шундай қилиб, тажовузкор ўзини у ёқдан бу ёққа ташлаб, нимадир ихтиро қилишга мажбур бўлади. Аммо у даҳшат ва ўлимдан бошқа ҳеч нарсани ихтиро қила олмайди, биз эса уни қандай енгиш кераклигини аллақачон биламиз.
Путин ваҳимага тушиб, ўзини қўярга жой тополмаяпти
Киевни қўлга олиш кутилган урушнинг биринчи босқичи муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, Кремлнинг иккинчи босқичи ҳам муваффақиятсизликка учраяпти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси