Британия мусулмонлар Кенгаши сўнгги ҳисоботига кўра, Англия ва Уэльс мусулмон аҳолиси сони 10 йил ичида бир миллиондан ошиққа кўпайди. Ҳисоботга кўра, мусулмонлар 2001 йилда 1,5 млн., 2011 йилга келиб еса 2,7 млн. кишини ташкил қилган. Расмий маълумотларга кўра, Англия ва Уелснинг мусулмон аҳолиси қолган аҳолига қараганда тезроқ ўсмоқда. Шу билан бирга, мусулмонлар орасида туғилиш даражаси юқори ва қариялар сони нисбатан кам. Уч мусулмондан бири 15 ёшгача бўлган бир пайтда қолган аҳолининг ҳар бештадан битаси шу ёшда. Кекса авлодга келсак, мусулмонлар орасида 65 ёшдан ошганлар умумий аҳолининг 4 фоизини, қолган аҳолининг орасида эса 16 фоизни ташкил қилади.
2011 йилда Англия ва Уелсда 2,71 млн мусулмон яшаган, ваҳоланки, 2001 йил мусулмон аҳолиси сони 1,55 млн кишини ташкил қилган. Шотландияда мусулмонлар сони 77 минг киши, Шимолий Ирландияда – 3800 киши. Британия мусулмонлари Кенгаши 2011 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларини ўрганиб чиқди, унга кўра мусулмонлар ҳали ҳам бутун аҳолининг озчилигини ташкил қилади, шудай қилиб, ҳар 20 кишидан бири мусулмон. Бундай статистика сўнгги тадқиқотга кўра, мамлакатдаги мусулмонларнинг улушини деярли тўрт баравар кўпайтирган инглизларнинг машҳур маълумотларига зиддир. Англия ва Уелсдаги мусулмон аҳолининг ярми бу мамлакат учун маҳаллий ҳисобланади ва деярли тўртдан уч қисми (73%) ўзларини британлар деб билишади. Мусулмон аҳолисининг 2/3 қисми этник осиёликлар, 8% кавказликлар. Бундай тадқиқот биринчи бўлиб, Англия ва Уелсдаги мусулмонларнинг демографик ҳолати тўғрисида тўлиқ тасаввур беришга қаратилган. Британия Мусулмонлар Кенгаши вакиллари шундай дедилар: "Ушбу маъруза ўз туридаги биринчи кенг қамровли ва батафсил ҳисобот бўлиб, мусулмон аҳолини статистик маълумотлар нуқтаи назаридан ўрганади". Бундан ташқари, ташкилот вакиллари давлат ва сиёсатчилар ҳисоботнинг айрим бандларига эътибор қаратишлари ва кўриб чиқишлари зарурлигини таъкидладилар. Ҳисоботда таъкидланишича, мусулмон жамияти уй-жой етишмаслиги каби ижтимоий муаммоларни ҳал қилиши ва ижтимоий тенгсизлик муаммосини ҳал қилиши керак. Британия Бош вазири ўринбосари Ник Клегг ҳисоботга жавобан шундай деди:
"Ҳар бир инсон, келиб чиқиши ва шароитидан қатъи назар, фаровон ҳаётга тенг ҳуқуққа эга бўлиши керак. Шубҳасиз, Британия мусулмонлари мамлакат гуллаб-яшнашига улкан ҳисса қўшмоқда. Ушбу тадқиқот маълумотлари билан биргаликда биз кўпроқ одамларни жалб қиладиган иш жойларини таъминлай оламиз". Тадқиқотга кўра, мусулмонлар 26 та сайлов округидаги барча сайловчиларнинг 20 фоизини ташкил қилади ва Англия ва Уелсдаги турли сайлов округларида истиқомат қилади. Оксфорд университети социологи Сундас Али: "Сўнгги 10 йил ичида бутун мамлакат бўйлаб мусулмонлар кўпайиб кетди". Бироқ, мусулмонларнинг 80%и Катта Лондон, Уэст-Мидленд, Йоркшир ва Хамберда яшайди.
Тадқиқот шунингдек, иммиграция ҳамжамиятининг билимли ва ёшроқ аҳоли томонидан тез ўзгариши жараёнини кўрсатади, дейди Манчестер университети сиёсатшуноси Мария Соболевская. Унинг қўшимча қилишича, мусулмонлар ҳали ҳам дискриминацияга учрамоқда. Мактаб ёшидаги болаларнинг (5-15 ёш) 8 фоизини мусулмон жамоалари вакиллари ташкил этади. Дипломга (олий маълумотга эга бўлган илмий даражага) эга бўлган вояга етган мусулмонларнинг нисбати 24% бўлиб, аҳолининг қолган қисмига жуда фарқ қилмайди (27%). Сўнгги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, кундузи таълим оладиган мусулмон талабалар сони 329 694 нафарни ташкил этади, уларнинг 43 фоизи қизлар. Кўп сонли мусулмон аёлларнинг таълим олишига қарамай, статистик маълумотларга кўра, мусулмон аёлларнинг 18 фоизи, бошқа аёлларнинг эса 6 фоизи уй юмушлари билан машғул бўлиб, уйда ўтиришади. Мусулмон оилаларининг 15 фоизи ўз мулкига эга, умумий аҳолининг эса 31 фоизи. Мусулмон оилаларнинг 30 фоизи ижарада яшайди, қолган аҳолининг 18 фоизи.
Абу Муслим таржимаси