Долзарб мавзу (1113)
Подкатегории
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши пайшанба куни Хитойнинг Шинжон минтақасида уйғурлар ва бошқа мусулмонларга нисбатан кенг тарқалган ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилиш тўғрисидаги Ғарб таклифига қарши овоз берди. Бундай натижалар Рекин томонидан олиб борилган кучли лоббичилик натижасидир.
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида АҚШнинг "референдумлар"ни қораловчи резолюция лойиҳасига қарши вето ҳуқуқидан фойдаланди. Хитой, Бразилия, Ҳиндистон ва Габон резолюция учун овоз беришда бетараф қолди.
«Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари аннексия қилингандан сўнг, Россия расман КХШТ Уставининг ушбу ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар ҳудудини колектив ҳимоя қилиш ҳақидага моддасини ишга солиши ва Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан Донбассга қўшин юборишни талаб қилиши мумкин, - дея таъкидлади haqqin.az билан суҳбатда қирғиз сиёсатшуноси Марс Сариев. – Москванинг мантиқига кўра шундай бўлиб чиқадики, Украина армияси томонидан Лиман шаҳрининг қўлга киритилиши – бу энди Россия Федерациясига қарши ҳарбий агрессия».
Ўзбекистондаги диний қатламнинг каттагина қисми, жамиятнинг анъанавий қатлами Путин режимини ўзига яқин олади. Путинни консерватор - мухофазакор сифатида ҳурмат қилади. Уни режимини ҳимоя қилади. Ҳа, ҳақиқатда, Путин ўзини консерватор деб билади. Лекин, у православ консерватор. Айни пайтда, Путин – жуда кучли исломофоб. Путин ҳокимиятга келгач, ислом ва мусулмонлар билан курашиш, Россияда ислом ва мусулмонларнинг таъсирини секинлатиш ва сўндириш бўйича, жуда катта ишлар қилинди.
Владимир Путиннинг Украина ҳудудларининг янги аннексиясини амалга ошириш ниятида эканлиги аллақачон маълум ва шу маънода Катта Кремл саройининг Георгий залида ташкил этилган тадбирда ҳеч қандай янгилик йўқ эди. Россия президенти ўз нутқида янги ҳеч нарса айтмади: ҳаммаси ёмон Ғарбдан шикоятлар ва "Американинг неоколониал сиёсатига" чек қўйиш борасида кимга эканлиги ноаниқ бўлган мурожаат.
Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси ўз танловини қилди. Бу уларнинг ҳуқуқи, бу халқларнинг тарихий бирлигига асосланади. Мен Киев режимига мурожаат қиламан: Луганск, Донецк, Херсон ва Запорожьеда яшовчилар бизнинг фуқароларимизга айланади. Абадий. (Қарсаклар.) Биз ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирамиз. Биз халқлар танловини муҳокама қилмаймиз. У амалга ошди. Россия унга хиёнат қилмайди. (Қарсаклар.)
"Ҳозир қўшимча хавфсизлик кучлари йўқ" – Кремл сафарбарликдан норози бўлган русларнинг асабига ўйнамаслик учун Украина ҳудудларини расмий "қўшиб олиш" ва чегараларни тўлиқ ёпишга шошилмасликка қарор қилди.
Эрон президенти пайшанба куни одоб-ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлими "қаттиқлик билан" текширилиши кераклигини айтди. Шу билан бирга, у БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун ташриф буюрган Америка томон «стрелкаларни буриш»дан қўрқмади ва "Америка полицияси томонидан ўлдирилган барча одамлар-чи?" деб савол берди.
Кремль раҳбари ҳар қачонгидан ҳам ҳимоясиз.
Қирғиз тарихчи-стратег Достонбек Раззоқ ўғли: “Тожик ва қирғизлар орасидаги потенциал зиддиятни алангалатиб хаосга айлантираётган Теҳрон худди Яман, Сурия, Ироқ ва Ливанда бўлганидек Осиёда ҳам ўзига қарам шиа коридори шакллантиришга уринмоқда"- деди.
Кеча Путиннинг Россияда "қисман" сафарбарлик эълон қилиши билан бошланди, бу кўплаб русларни ҳайратда қолдирди, аммо украиналиклар учун ижобий нота билан якунланди. Уруш бошидан бери Украина ва Россия ўртасида энг йирик ҳарбий асирлар алмашинуви амалга оширилди.
Россия Федерацияси раҳбарининг сафарбарлик ҳақидаги баёнотини сатрлар оралаб ўқиш керак.
Эронда инқилобий вазият юзага келиши мумкин, деб ҳисоблаш учун эҳтиёткор асослар бор. Бу таҳлилдан кўра кўпроқ кутишдир. Аммо кутиш Эрондаги норозилик ҳаракатларини кузатишнинг маълум тажрибасига ҳам асосланади. Бу охирги йиллардаги биринчи норозилик ҳаракати эмас. Улар 2017 ва 2019 йилларда намойишчилар орасида кўплаб қурбонлар, зўравонликлар билан кузатилган.