Ва бу ерда нафақат рус армияси навбатдаги мағлубиятга учраганлиги, балки руслар умид боғлаган иккита вазият фонида содир бўлганлиги ҳам муҳимдир.
Қабрлаштиришга айланган сафарбарлик ҳам, "Украинанинг муҳим инфратузилмасига ҳужумлар" ҳам Кремль мағлубиятининг олдини олишга қодир эмасди. Бундан ташқари, агар буларнинг иккинчиси, ҳарбий ҳаракатлар боришига деярли таъсир қилмаган ҳолда (кўп сабабларга кўра) Украина тинч аҳолисининг ҳаётини бузса, биринчиси, Россия ҳарбий-сиёсий тизимининг тўлиқ тартибсизлиги шароитида, фақат армияда ва кенгроқ рус жамиятида тартибсизликни кучайтиради (агар буни шундай дейиш мумкин бўлса), бу эса бемаъни қурбонликларга олиб келади.
Ҳозир пайдо бўлаётган воқеалар ривожи қандай?
«Ватник»лар таянган барча фойдаланилмаган воситалардан фақат биттаси қолди - тактик ядро зарбаси. Аммо бу ҳам уларга уруш тўлқинини ўзгартиришга ёрдам бермайди, балки Россия учун вазиятни янада оғирлаштиради, бундан ташқари, олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади.
Ва агар у бўлмаса, иккита сценарий пайдо бўлади. Биринчиси, Херсон, Запорожье ва Харьков вилоятларининг жанубида чуқур мудофаага ўтади, уни Украина армияси аста-секин босиб ўтади ва «очади». Келаси йилнинг биринчи ярмида Қримга ва ДХР/ЛХР га қайтиш истиқболи билан. Иккинчиси, Россия қўмондонлиги Херсондан олиб чиқилган қўшинларни ва/ёки тўпланган захираларни Белоруссия ҳудудидан Украинанинг таъминотини тўхтатиш ва шу тариқа уруш оқимини ўзгартириш ва Киевни музокарага мажбур қилиш учун унинг ғарбий чегарасига ташлаш.
Бу иккала сценарий ҳам оддий россияликлар, жумладан, қабрга сафарбар қилинаётган мусулмон халқлари вакиллари учун нимани англатади?
Ўлим, ўлим ва яна ўлим.
Биринчи ҳолда, ўлимлар жуда кўп, чунки мудофаа тешикларини ёпувчилар сафарбар қилинганлар (мобиклар) бўлади. Урушдан ҳафсаласи пир бўлган ва уни аллақачон ютқазилган (Россия учун) деб ҳисоблаган мутахассислардан бири Игор Дмитриев бу ҳақида шундай ёзади:
"Энди ўйлаб кўрайлик, бундан кейин нима бўлади? Днепр бўйлаб фронтнинг барқарорлашуви вақтинчалик бўлади. Юқорида нимага келишиб олишганини билмаймиз. Лекин соф ҳарбий нуқтаи назардан борсак, қиш ҳам қийин бўлади. Дарё ортидан ракета зарбалари тўхтамайди, фақат уларнинг хусусиятлари ўзгаради.Энди улар GMLRS ракеталари билан бинолар ва техникаларга эмас, балки ракеталарнинг шрапнелли модификациялари билан шахсий таркибга зарба беришади. Зарба масофаси деярли биз "Қримга қуруқликдаги кўприк" деб атайдиган ҳудуд орқали отиш имконини беради". Плюс узоқ масофалга урадиган артиллерия.
Янги сафарбар қилинганлар биринчи бўлиб зарбага дучор бўлишади. Нега? Биринчидан, улар нимага дуч келишларини яхши тушунишмайди ва уларни хизматга тайёрлашга мажбур бўлган аҳмоқларнинг ўзи ҳам ракета зарбаларидан қандай яширинишни яхши тушунишмайди.
Фақат қўшинларни бўлиб-бўлиб жойлаштириш орқалигина яшириниш ва йўқотишларни минимал қилиш мумкин. Бу эса шуни англатадики, ҳар бир полк учун битта эмас, балки кўплаб доимий жойлаштириш пунктлари бўлиши керак.
Аммо янги сафарбар қилинганлар учун уни ташкил қилиш деярли имконсиз. Нега? Чунки таъминот тизими бунга йўл қўймайди. Мен таъминотнинг бир компоненти - сув етказиб берилмаганлиги сабабли бу имкончиз эканлигини ёзгандим шекилли. Бўлинма роталарга бўлинади ва далада алоҳида жойларга жойлаштирилган. Улар у ерда бир неча кун сув кутишади, лекин сбарлари етмайди ва қишлоққа қайтишади. Шу билан бўлиб-бўлиб жойлаштириш якунига етади. Бу шунчаки сув, лекин яна кўп нарса бор.
Қиш бошланади. Дала шароитларида блиндажлар қуриш учун асбоб-ускуналар ва материаллар, ухлаш учун махсус қоплар, кийим-кечак, озиқ-овқат, сигареталар етишмайди. Алоқа. ... бу ерда нима қилаётганингни тушуниш. Бунинг устига, тепада ракеталар учиб, қўшни блинлажларга тегади."
Аммо иккинчи вариант, яъни Белоруссиядан Украинанинг ғарбий чегарасига ташлаш ҳолатида жасадлар янада кўпроқ бўлади. Украина армияси бунга пухта тайёргарлик кўрган ва шунинг учун у ерга келиш омадсиз руслар ва беларуслар учун ҳақиқй қирғин билан якунланади.
Аммо ҳозир биз мавҳум россияликлар ҳақида эмас, балки сизнинг сафарбар қилинган қариндошларингиз, қўшниларингиз, дўстларингиз, танишларингиз ва бошқалар бўлиши мумкин бўлганлар ҳақида ёзяпмиз. Чеченлар, доғистонликлар, кабардинлар, болқарлар, нўғайлар, татарлар, бошқирдлар, қўшимча равишда ўзбеклар ва тожиклар ва ҳатто исломни қабул қилган славянлар.
Бундай вазиятда нима қилиш керак? Келинг, кўп марта айтилган нарсаларни такрорлайлик. Кимнидир қулатиш, кимгадир суриш вақти келди – кимнинг нимага «дух»и ва кучи етишига қараб.
Уруш ҳақидаги ҳақиқатни тарқатинг, у аллақачон бой берилганини ва олдиндан маъносиз ва жинояткорона эканлигини айтинг. Қабрлаштириш, йўқотишлар, мобиклар қандай шароитларда эканлиги ҳақида ҳақиқатни айтинг. Босқинчининг ташвиқотини синдириб, режим ва уруш тарафдорларини бойкот қилинг. Ҳеч бўлмаганда, куч йўқ бўлса-да, одамларни улардан узоқлаштиришга ҳаракат қилинг. Россияда ишлаб юрган юртдошларимизни доим огоҳ қилиб туриш керак
Бир неча ой олдин улар "Россия билан абадий бирлашди" деб аталган Херсон мисоли уларнинг умри қисқа эканлигини ишончли равишда аён бўлди.
Херсондан қочиш. Нима бўлади ва нима қилиш керак?
Рус гуруҳининг Херсондан қочиши ва ҳозирда Украина армияси томонидан муқаррар равишда озод қилиниши дунё учун асосий ва глобал миқёсдаги асосий янгиликлардан биридир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|