Долзарб мавзу (1112)
Подкатегории
Эрон диний етакчилари томонидан сиртдан ўлимга ҳукм этилган эронлик машҳур ёзувчига «адабиёт олдидаги хизматлари учун» Британия Империяси рицари унвони ва «сэр» унвони берилиши Европа ва ислом дунёси ўртасдаги ўзаро муносабатлар соҳасида сўнгги кунлардаги асосий воқеалардан бири бўлди.
Россиянинг Украинага қарши давом этаётган ҳужумлари ва ғарб давлатларини заифлаштиришга қаратилган қатъий ҳаракатлари Вашингтон ва Брюссель Москванинг империяча интилишларини бартараф эта олмаганлигидан далолат беради, деб ёзади американинг The Hill нашрида эксперт Януш Бугайский – Европа сиёсат таҳлили Вашингтон Маркази (Center for European Policy Analysis) катта илмий ходими. У Eurasian Disunion: Russia’s Vulnerable Flanks (Евросиё ихтилофлари. Россиянинг заиф томонлари) китобининг ҳаммуаллифи ҳисобланади.
Европа мамлакатларидаги маънавий-аҳлоқий инқироз, “оила” муқаддас институти барбод бўлиши оқибатида келиб чиқаётган демографик таназзул, Яқин Шарқ ва Африкадан Европага келаётган кўплаб мусулмон муҳожирлари оқими, ва бунинг натижасида “Европа исломлашиши” жараёни “хавфи” Ғарб жамиятида пайдо бўлган қарама-қарши фикрлар кескинлашувига сабаб бўлмоқда.
Ўтган ҳафтада католиклар черковининг педофилия муаммоларига бағишланган саммити Брисбен архиепископи Марк Коулриджнинг мурожаати билан якун топди. "Ҳокимлик қўлида бўлганлар Худонинг энг заиф ва энг ҳимоясиз бандаларига жинсий зўравонлик қилмоқда", - деди архиепископ.
"6 январь куни Украина Православ черковининг мустақиллиги тан олингач, 300 га яқин қавм Москва таъсиридан қутилди", - деб ёзади Le Monde махсус мухбири Бенуа Виткин. "Дастлаб Константинополь Патриархати мустақил Украина Православ черкови мавжудлигини – автокефаль деб тан олганидан сўнг геополитик зилзила рўй берди.
Мусулмонларнинг якдил фикри (ижмоъ) далилларидан фойдаланишдаги хатолар
Мусулмонлар бошқарув муддати борасида якдил бир фикрга эгалар деб таъкидлаш қийин, чунки якдил фикр давлат раҳбари лавозимини муддатсиз эгаллашига рухсат билан чегараланган – бу муддатни чеклаш тақиқланишини англатмайди. Асрлар давомида бу масалани ҳеч ким кўриб чиқмаган, чунки жаҳон амалиёти ва анъаналар шундай бўлган: Византия, Миср, Эрон, Эфиопия ва Исломгача араблар ҳам “чекланган бошқарув муддати” тушунчасини билмаган.
Депутатлар Клишас ва Луговойнинг лойиҳаси деб эълон килинган Россия интернетини изоляция қилиш тўғрисида қонун РФ Давлат Думаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу Кремлнинг истеъфодаги «куларнг кардинали» Вячеслав Сурковннинг мақоласи эълон қилинган куннинг эртасига қабул қилингани рамзий ва қонуний бўлиб, бу мақолада у жаҳон майдонида путинча режим учун ноу-хау сифатида айнан интернетни тартибга солишни айтиб ўтди.
Менинг отам – 61 яшар Салмон Авда, Саудия Арабистонидан, Ислом олими, ислоҳотчи, шариатга мувофиқ инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирган шахс. Уни ҳамма жойда тинглашарди, унинг қанчалик оммавий эканлигини Twitter ижтимоий тармоғида 14 миллион обуначига эга эканлиги ҳам кўрсатиб турибди.
Шинжон мусулмонларига нисбатан хитойликлар қатағони бошланганидан узоқ вақт ўтгач, Хитойни танқид қилмасдан, у билан билан ҳамкорлик қилишни афзал кўрадиган ҳукмдорларнинг виждонига мурожаат қилингач, ниҳоят мусулмон мамлакати ҳукумати биринчи марта танқидий баёнот билан чиқди.
2019 йил ой тақвими бўйича янги йилнинг Хитойча варианти уйғурлар учун эрта келди. Январь ойнинг ўрталаридан бошлаб уйғурлар чўчқа йилида ўз орзу-умидлари ҳақида шеър битишга мажбур қилина бошлади. Улар шеър ва аждарҳо рақсини эсдан чиқаришларига тўғри келди. Уйғур ҳукумати мусулмонларнинг Ғулжа шаҳри яқинидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида янги йил шарафига оммавий равишда чўчқа сўйдириб, унинг гўштини тарқаттирди.
Аҳоли сони таркибида ёшлар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатлар сиёсий зўравонлик ва фуқаролик урушига кўпроқ мойиллик намойиш этади, ҳисоблайди демографлар. Етакчи демограф эксперт ва тарихчи Пол Морланднинг сўзларига кўра, аҳоли таркибидаги ўзгаришлар нима учун айрим мамлакатлар низоларга жалб қилингани, айримлари эса четда қолганини тушунтириб беради.
Бугунги кунда Яқин Шарқ ва ислом дунёсига ихтисослашган кўплаб ОАВ ва шарҳловчилар муҳим бир сана ҳақида ёдга олиб ўтмоқдалар. Бундан ропп-роса 40 йил олдин, 1979 йил 1 февраль куни, совуқ ва туманли тонгда Париждан ижарага олинган «Эйр Франс» рейси Теҳрон марказидан узоқ бўлмаган Меҳробод халқаро аэропортида қўнди. Унинг бортида XX асрда Эрон тарихида энг муҳим роль ўйнаган шахс - Руҳулло Ҳумайний бор эди.
Украина ҳарбий-саноат комплекси нафақат Россия, балки замонавий қурол-аслаҳа сотиб олишга қизиққан бошқа мамлакатлар билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик йўлида ўз имкониятлардан фойдаланишга имкон бермайдиган энг кучли технологик ва молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда.