Тахлил (532)
Жо Байден АҚШ ни модернизация қилишнинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик режасини тақдим этди. Транспорт, коммуникацияларни янгилаш ва инновацияларга икки триллион доллар сарфланади
Мьянмада мамлакат Қуролли кучлари куни муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди, ундаги ягона хорижий вакил Россия Мудофаа вазири муовини Алесандр Фомин эди. Бу орада маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, шанба куни рухсатсиз намойишлар пайтида ҳарбий тўнтаришга норозилик билдирган камида 60 намойишчи ҳалок бўлган.
2021 йил 28 февралга ўтар кечаси Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Яман террорчилари Саудия Арабистонидаги бир нечта шаҳарга навбатдаги ракета зарбасини берди:
Джо Байден Оқ уйга кириб келганига энди икки-уч ой бўлди, лекин унинг атрофидаги уруш қўзғатувчилар Яқин Шарқда навбатдаги уруш учун зўр бериб замин ҳозирламоқда. Уруш яқин орада бошланади деб ўйламайман, лекин унинг муқаррар эканлигини кўриш мумкин.
Россия Президенти Путин Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳрини Россия Федерациясига қабул қилиш тўғрисидаги қонунлар пакетини имзолаганига 7 йил бўлди. Бу йиллар давомида Россия ярим оролни руслаштиришда давом этмоқда.
Уйғурлар геноциди бирин-кетин Ғарб мамлакати томонидан тан олиниши фонида Туркия парламентининг уни тан олишдан воз кечиши - ачинарли, аммо кутилган янгиликдир.
Афтидан, Рим Папаси қуйидаги ақидага риоя қилиш ниятида: «Гуноҳдан нафратлан, лекин гуноҳкорни яхши кўр». Ватикан бир жинсдаги одамлар ўртасида гомосексуал никоҳ ёки ҳатто фуқаролик «иттифоқ»ларига ўз фотиҳасини беришдан бош тортди. Бироқ, айни пайтда, Папа бу ҳаёт тарзига амал қиладиган одамларга меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлишга чақирди. CNN учун бу аниқ етарли эмас, канал воқеани «қўлдан чиқарилган имконият»деб билади.
Рим папаси Франциск 5-8 март кунлари Ироққа ташриф қилди. У Бағдодга учиб келиб, яшил ҳудуддаги президент саройига ташриф буюради ва Нажафга, узоқ вақт касал бўлиб, таркидунё қилган оятуллоҳ Систоний билан учрашиш учун боради.
Байден маъмурияти айрим масалалар, айниқса, Россия ичидаги вазият ёки унинг асосий манфаатлари билан боғлиқ масалалар бўйича Москвани дунёга Вашингтон билан бир хил назар ташлашга мажбур қилиш учун кўп нарса қила олмаслигини тан олиши керак. Айримлар бу позицияни мағлубият позицияси сифатида қоралаши мумкин. Лекин бу геосиёсий воқеликдир, ҳисоблайди муаллиф.
Доналд Трампнинг президентлик муддати якунига етмоқда, у ҳанузгача сайловлардаги мағлубиятини тан олмаган бўлсада, бироқ ҳозирда аниқки, унинг ваколатлари барибир Байденга ўтказилади. Бу икки ҳафтадан кейин – 20 январда рўй бериши лозим.
Эрон Жанубий Корея танкерини қўлга олиб, АҚШ билан муносабатларини янада кескинлаштирди. Теҳрон Вашингтонни музокараларга мажбур қилмоқчи, лекин бу минтақани олов ичида қолдириши мумкин. 4 январь куни Эрон Форс кўрфазида Жанубий Кореяга тегишли танкерни қўлга олди.
Саудия Арабистони душанбадан Қатар билан ҳаво ҳудуди, қуруқлик ва денгиз чегарасини очмоқда, дея хабар бермоқда Кувайт ташқи ишлар вазири кеча ар-Риёд ва унинг иттифоқчиларини Қатарни бойкот қилишга мажбур қилган сиёсий низони ҳал қилиш бўйича битимга таяниб.
"Россияда диссидент бўлиш учун фавқулодда жасорат талаб қилинади. Талаффуз қилиш қийин бўлган «пугачевщина» сўзи чор даврида рўй берган энг йирик деҳқонлар қўзғолони билан боғлиқ бўлиб, унинг етакчиси Емелян Пугачев 1774 йил асир олиниб, қафасга солинган ҳолда Москвага келтирилган, боши танасидан жудо қилинган ва (...) танаси тўртга бўлинган.