Европа Иттифоқи дипломатия раҳбари Жозеп Боррель (Josep Borrell) 4 февраль куни Москвага чекланган миссия билан – Россия президенти Владимир Путиннинг Ғарб билан конструктив муносабатлардан манфаатдор эканлигини аниқлаш учун ташриф буюрди. Бунинг ўрнига собиқ Испания ташқи ишлар вазири Брюсселга ерга урилган ҳолда, ўзига нисбатан хайрихоҳ бўлмаган муносабат ва россиялик ҳамкасби билан мулоқотга киришишга урингани учун оммавий қораланган ҳолда қайтди.
Агар Боррелнинг Россия пойтахтига бир неча кунлик сафари ниманидир кўрсатган бўлса, у ҳам шуки, Россия ҳукумати уларнинг мамлакатда мавжуд бўлган ўз муаммоларига алоқадор масалалар бўйича ҳеч кандай муросага тайёр эмас.
Гап ўтган йилнинг ёзида заҳарланган ва бир неча ой давомида даволаниб, соғлиғини тиклаганидан сўнг Германиядан қайтиб келиши билан ҳибсга олинган Алексей Навальный ҳақида. Шу ой у икки ярим йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Россия ва Европа бир-бирининг дипломатларини чиқариб юбориши, АҚШ президенти Джо Байден билан Россия президенти Путин ўртасида январда бўлиб ўтган телефон орқали кескин суҳбат Москва ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни сувнинг икки томчисидай акс эттиради – улар борган сари совиб кетмоқда.
Муносабатларнинг ҳозирги ҳолати тушунарли. Лекин агар улар янада барқарор йўналишда сурилса, ҳамма нарса бошқача бўлади.
2014 йл Москва томонидан Қрим босиб олинганидан сўнг Европа ички даражада ҳамон Россиянинг қитъадаги сиёсати қандай кўринишда бўлиши керакли ҳақида бир тўхтамга келгани йўқ. Айрим мамлакатлар, масалан, Германия ва Франция доимий алоқалар тарафдори. Бошқа мамлакатлар, айниқса, Болтиқбўйи ва Шарқий Европа давлатлари Берлин фикрига қўшилишни истамаяпти.
Вашингтонда баҳс кескин бўлгани йўқ. Қўшма Штатлар асосан анъанавий ёндашувга амал қилади: Россия ўзини ёмон тутса, уни глобал қоидаларга асосланган тартибни бузгани учун танқид қилади, дипломатик каналлар орқали ҳамкорликни кенгайтиришни талаб қилади ва кенг миқёсда, «аямасдан» санкциялардан фойдаланади.
Навальний иши ҳам бундан мустасно эмас. Январ ойида фаолнинг ҳибсга олинганидан сўнг, унинг коррупцияга қарши жамғармаси аъзолари (Россия Адлия вазирлиги томонидан хорижий агентлар рўйхатига киритилган - таҳр.) Путинга яқин 35 кишига АҚШ молия тизимига киришни тўсиш таклиф қилинди.
Сенатор Боб Менендес (Bob Menendez), халқаро муносабатлар бўйича сенат қўмитаси раиси, Навальнийни қўйиб юборишга етарли даражада Путинга иқтисодий босим кўрсатиш учун шундай чоралар кўришни тавсия қилади.
Бироқ сўнгги пайтларда санкциялар Россиянинг хатти-ҳаракатларини ўзгартириш бўйича самара бермади - айниқса, Москва ўз миллий манфаатлари учун асосий деб ҳисоблайдиган масалалар бўйича. Айтиш керакки, Россия ҳукуматининг асосий манфаатлари ҳокимиятни сақлаб қолиш ва мамлакат ичида барқарорликни таъминлашдир.
АҚШ ва Европа Иттифоқи санкцияларига қарамай, Россия қўшинлари Шарқий Украинада мавжуд бўлиб, айирмачиларга минтақадаги Украина қуролли кучлари билан тўқнашувда боши берк вазиятни сақлаб қолиш учун етарли даражада қурол-яроғ ва ресурслар тақдим этмоқда.
Халқаро ҳамжамият бир неча йилдан бери Россияга назар-писанд қилмасдан муомала қилишига, БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги дипломатик изоляцияси ва Дамашққа ёқилғи етказиб берувчи Россия кемаларига қарши мақсадли ҳаракатларга қарамай, Россия ҳарбий кучлари ва активлари ҳамон Сурияда. Улар мамлакат шимоли-шарқидаги ва шимоли-ғарбидаги сўнгги исёнчилар тузумларининг қаршилигини бостирар экан, Асад ҳукумати позициясини мустаҳкамламоқда. Россиялик танкерлар Венесуэла нефтини Осиёлик харидорларга етказиб, Венесуэла Президенти Николас Мадурога ёрдам беришда давом этмоқда.
2018 йил Буюк Британияда Скрипалларнинг заҳарланишига жавобан АҚШ томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар 2020 йил Навальнийга қарши шунга ўхшаш кимёвий заҳарловчи моддалар қўллашдан Москвани тийиб тура олмади.
Сўнгги ўн йилликларда Россия АҚШ томонидан унга нисбатан жорий этилган санкциялар сони бўйича иккинчи мамлакат бўлишига қарамай, Россия ташқи сиёсатида сезиларли ўзгаришлар бўлмади. Вашингтон Навальнийга муносабат ва минглаб рус намойишчиларининг ўз фикрларини билдиргани учун ҳибсга олинганига қанчалик ҳақли равишда эътироз билдирмасин, Россияга қарши қаттиқроқ санкциялар пакети Кремлни АҚШ талабларига риоя қилишга мажбур қилишини тасаввур этиш қийин.
Санкциялар жорий қилиш тажрибаси уларнинг рақиб ташқи сиёсатида жиддий ўзгаришларга эришиш усули сифатида камдан-кам ҳолларда самарали бўлишини кўрсатади.
Америкалик сиёсатчилар учун Россия ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо. Россиянинг ҳаракатлари кўпинча хавотир ёки ошкора ғазаб уйғотади, аммо АҚШ Москвага қўл силташи ёки умуман эътиборсиз қолдириши мумкин эмас. Россия эҳтимол, таназзул ҳолатидаги, уй хўжаликларининг даромадлари пасайиб кетган, давлат хизматлари сифатсиз, иқтисодиёти суст ва ЯИМ худди Италия (аҳолиси Россиядан икки баробардан ортиқ кам бўлган давлат) давлат бўлиши мумкин.
Лекин шундай бўлсада, Россия халқаро тизимда ўзига хос ўринга эга. У дунёдаги энг йирик ядровий куч, улкан бир геосиёсий уйинчи ўзини кўрсатган бўлиб, бир қатор минтақаларда АҚШ қуролли кучларига чақирув билан чиқиш унга аллақачон одат бўлиб қолган. Москва билан фақат душман сифатида муносабатда бўлиш очиқ мулоқот тобора оммавийлигини йўқотиб бораётган бир пайтда Россия ва АҚШ ўртасидаги ёмонлашиб бораётган икки томонлама муносабатларга хавф туғдиради.
Байден маъмуриятининг дунёдаги икки йирик ядровий кучлар ўртасидаги сўнгги икки томонлама шартнома саналган СНВ-3 шартномасини кенгайтириш бўйича руслар билан ишлашга тайёрлиги икки мамлакат ҳали ҳам бир-бирининг хавфсизлик манфаатларига хизмат қиладиган стратегик барқарорлик каби масалалар бўйича ҳамкорлик қилиши кераклигига ёрқин бир мисолдир.
Кейинги тўрт йил мобайнида Россиянинг ҳаракатлари Вашингтоннинг жиғига тегадиган ёки очиқчасига унинг онгига зарба берадиган ҳолатлар давом этади. Қўшма Штатлар бу ҳаракатларни қаттиқ ва қатъий қоралаб, ўз қадриятларига мувофиқ яшаши керак.
Бундан ташқари, Байден маъмурияти айрим масалаларда, айниқса, Россия ичкарисидаги вазият ёки унинг асосий хавфсизлик манфаатлари билан боғлиқ масалаларда Москвани дунёга Вашингтон билан бир хил қарашга мажбур қилиш учун кўп иш қила олмаслигини тан олиши керак. Баъзилар бу позицияни мағлубиятли деб ҳисоблашлари мумкин. Лекин, афсуски, бу геосиёсий воқеликдир.
Newsweek (США): Ғарб Путинни бир ёқлик қила оладими?
Байден маъмурияти айрим масалалар, айниқса, Россия ичидаги вазият ёки унинг асосий манфаатлари билан боғлиқ масалалар бўйича Москвани дунёга Вашингтон билан бир хил назар ташлашга мажбур қилиш учун кўп нарса қила олмаслигини тан олиши керак. Айримлар бу позицияни мағлубият позицияси сифатида қоралаши мумкин. Лекин бу геосиёсий воқеликдир, ҳисоблайди муаллиф.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш