Amerika Ovozi
Бир қарашда эскириб кетган сценарий: Шимолий Корея ракета синовини ўтказиб, провокация жараёнини бошлаб беради.
Мурад Путилин Украина армиясининг имом-капеллани. У мунтазам фронтга қатнайди, мусулмон жангчиларни руҳан дастлаклайди ва хайрия ёрдамлари етказади.
Германияда жойлашган Жаҳон уйғурлари конгресси 2023-йилги Нобел Тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатилмоқда.
Туркия шу ой юз берган икки зилзиладан ўзига келишга уринмоқда, аммо иқтисодий зарар шу қадар юқорики, оқибатларини енгиш учун узоқ вақт ва улкан ёрдам зарур.
Россия Украинага бостириб кирганига бир йил тўлар экан, Америка раҳбари Жо Байден Киевга бориб, Вашингтон бу давлатни қувватлашда давом этишини билдирди.
Бир йил олдин шу пайтда АҚШ ҳукумати Россиянинг Украинага бостириб кириши аниқ, урушга тайёрланиш керак, дея бонг ураётган эди. 2022-йилнинг 24-февралида Россия Украинани ҳаводан ва ердан нишонга ола бошлади.
Афғонистонни бошқараётган Толибоннинг энг юқори поғоналарида зиддият авж олаётгани кузатилмоқда. Раҳбарлар бир-бирини очиқчасига танқид қила бошлаган ва келишмовчиликларни оммадан яширмаяпти, жумладан қизларнинг билим олиш масаласи юзасидан.
Германияда аҳолининг салкам ярми Украинага танклар юборилишига қарши бўлишига қарамай, кўпдан бери улар билан ҳамфикр бўлган Канслер Олаф Шолс яқин бир неча ҳафтада Киевни 80 тагача “Леопард” танклари билан таъминлашга ваъда берди.
Конгрессда келаси икки йил мобайнида ким ҳукмронлик қилишидан қатъи назар, дейди етакчи қонунчилар, Украинага ёрдам тўхтамайди. Россия бостириб кирганига бир йил бўлаяпти. Вашингтон-Киев ҳамкорлиги мустаҳкам.
Маҳаллий журналистларга босим ва чекловларни бўшаштирмаётган Толибон энди хорижий журналистларни ҳам огоҳлантира бошлаган. Кобулдаги раҳбарлар бирор материални нохолис ва танқидий деб топса, мухбирлар ҳайдалади.
Украина Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича, украин аскарлари мамлакат шимолида, жанубида ва шарқида рус ҳарбийларига жиддий зарба бериб, 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқни ўз назоратига қайтаришга муваффақ бўлди. Россия вазиятни ўнглаш учун захира кучларини сафарбар этди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳомийлигида Тожикистонда бу мамлакат қуролли кучлари АҚШ, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Монголия ва Покистон ҳарбийлари билан бирга машқ қилмоқда. Дастур 10-августда бошланган, 20-августда тугайди.
Бу дастур 2004-йилдан бери ҳар йили ташкил қилинган, аммо коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган эди. Бу йилдан яна жонланди.