close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
01.02.2024 23:17

2024 йил 1 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида диний соҳа ходимларининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

01.02.2024 09:44

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди, деб хабар берди "Дунё" АА.

23.01.2024 20:21

Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Науризбай ҳожи Тағанули ўзининг маърузасида маълум қилди.

31.12.2023 00:40

Шайх Талъат Тожиддин

Мақола жойлаштирилган бўлим: Шахслар

Шайх Талъат Тожиддин 1948 йил 12 октябрда Қозон шаҳрида таваллуд топган. У 1956-1964 йилларда Қозондаги 27-ўрта мактабда ўқиган. Кейин 1964-1966 йилларда шу ердаги ҳунар-техника билим юртида ўқиб, слесарлик касбини эгаллайди. У кундуз кунлари ўқиш ва иш билан банд бўлиб, кечалари маҳаллий масжид мутаваллисидан сабоқ олган.

28.12.2023 12:54

Марказий Осиё мамлакатларидаги дин арбоблари ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик учун муҳожирлар билан Россия ҳудудида ҳам, уларнинг мамлакатга келишидан олдин ҳам фаолроқ иш олиб боришлари керак, ҳозирча бундай ишлар йўлга қўйилмаган. Бу ҳақида муфтий Албир Крганов маълум қилди, деб ёзади "ТАСС".

19.12.2023 00:06

Олмати шаҳрида бош муфтий Науризбой ҳожи Тағанули раислигида бўлиб ўтган ҚМДИ Уламолар кенгашининг 40-йиғилишида бир қатор фатволар қабул қилинди.

18.12.2023 16:32

Мухторжон Абдуллаев (1928-2002)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар

Мухторжон Абдуллаев (Мухторжон домла) 1928 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Болалигида унинг оиласи Бухорога кўчиб ўтишган. Мухторжон домла 1936-1946 йилларда Бухоро шаҳридаги 6-ўрта мактабда ўқиган.

10.12.2023 12:46

Рус православ черковининг ислом дунёси билан динлараро муносабатларини узоқ муддатли ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун: патриарх Кирилл Россия Федерацияси мусулмонлар диний идораси раҳбари Равил Айнуддин томонидан I даражали "ал-Фахр" ордени билан мукофотланди.

27.11.2023 20:18

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Туркияга ташриф буюрди.

20.09.2023 19:36

Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси асосчиси (1858-1957)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase