Марказий Осиё мамлакатларидаги дин арбоблари ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик учун муҳожирлар билан Россия ҳудудида ҳам, уларнинг мамлакатга келишидан олдин ҳам фаолроқ иш олиб боришлари керак, ҳозирча бундай ишлар йўлга қўйилмаган. Бу ҳақида муфтий Албир Крганов маълум қилди, деб ёзади "ТАСС".
"Муҳожирлар билан ишлашда келиб чиққан мамлакатлар фаолроқ бўлиши керак. Марказий Осиё давлатларида сайловлар бўлса, уларнинг диний етакчилари бу ерга келади – ҳар бир шаҳарда, ҳамма жойда муҳожирларни йиғиб, улар ўртасида ташвиқот ишларини олиб боради. Майли, сайловлар бўлиб ўтди, лекин, умуман олганда, муҳожирлар билан ишлаш борасида, нега ҳаммасини шундай ташкил қилмайсиз? Бу Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийларимиз учун савол – бу ерда тизимли иш бўлиши керак, улар бу масаладан манфаатдор бўлиши керак, бу ишни ташкиллаштиришлари керак, чунки уларнинг давлатлари фуқаролари шу ерда", — деди Крганов Россия Федерацияси Жамоатчилик палатасида давра суҳбатида.
Унинг қўшимча қилишича, Россияга мигрантлар оқими кўп бўлган мамлакатлар элчихоналари ўз фуқароларининг ушбу тоифаси билан боғлиқ муаммоларга "кўпроқ эътиборли" бўлишлари керак.
Акс ҳолда, деди муфтий, Россиядаги ҳокимият ва хавфсизлик кучлари, шунингдек, "бу муаммо уларга ҳам таъсир кўрсатаётган" маҳаллий мусулмон фуқаролар ҳамма нарса учун жавоб бериши керак.
"Миллионлаб фуқароларини бу ерга жўнатадиган мамлакатлар қани? Афсуски, мен бу борада уч йилдан бери ишлаётган тизимли ишни кўрмаяпман", - дея хулоса қилди Крганов.
20 декабр куни Москва епархияси ассамблеясида сўзлаган Патриарх Кирилл Россиядаги муҳожирларнинг ҳаракатлари мамлакатдаги динлараро ва миллатлараро тинчликка тобора кўпроқ таҳдид солаётганини таъкидлади. Рус православ черкови раҳбари Россия жамиятига қўшилишни ва унинг анъаналарини ҳурмат қилишни истамайдиган хорижликларнинг ҳозирги оқими давом этса, Россияни кўп миллатли давлат сифатида йўқотиш хавфи борлигидан хавотир билдирди.
Россия муфтийси муҳожирлар туфайли Марказий Осиёлик ҳамкасбларини танқид қилди
Марказий Осиё мамлакатларидаги дин арбоблари ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик учун муҳожирлар билан Россия ҳудудида ҳам, уларнинг мамлакатга келишидан олдин ҳам фаолроқ иш олиб боришлари керак, ҳозирча бундай ишлар йўлга қўйилмаган. Бу ҳақида муфтий Албир Крганов маълум қилди, деб ёзади "ТАСС".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|