Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Ал-Азҳар имом-хатиби, Мусулмон оқсоқоллари кенгаши раиси доктор Аҳмад Ат-Тоййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзоси этиб тайинлади.
"Ўзининг бой тарихи, ранг-баранг мероси ва чуқур интеллектуал, маданий ва диний таъсирга эга бўлган мероси билан Марказий Осиёда Мусулмон оқсоқоллар кенгашининг роли ва фаолиятини ошириш мақсадида шайх Нуриддин Холиқназаров билан ҳамкорлик қилишни сабрсизлик билан кутяпмиз. Бу ҳамкорлик, шунингдек, динлараро мулоқот, бағрикенглик, жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлаш ҳамда ўзаро ҳурматни ривожлантиришга қаратилган", - дейди Мусулмон оқсоқоллари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдулсалом.
Ўз навбатида, Мусулмон оқсоқоллари кенгашининг янги тайинланган аъзоси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, шайх Нуриддин Холиқназаров ҳам мазкур кенгашга аъзо этиб тайинлангани ўзи ҳамда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг барча халқлари учун фахр эканини таъкидлади.
Маълумот учун, Мусулмон оқсоқоллар кенгаши Абу-Дабида 2014 йилда Ал-Азҳар бош имоми доктор Аҳмад Ат-Тойиб раислигида ташкил этилган мустақил халқаро ташкилотдир.
Кенгаш таркибига бир қанча олимлар ва диний – маърифий соҳанинг етук вакиллари киради. Кенгаш мақсади мусулмон ва мусулмон бўлмаган жамиятларда тинчликни таъминлаш, ўзаро мулоқотни ривожлантириш, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик каби чин инсоний қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлашдан иборат.
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар