Иттифоқ ва бирлашиш муҳаббати
Аҳли сунна ўзаро илмий ва амалий масалаларда ихтилоф қилишарди. Лекин улар ўз йўлларини - хилоф ҳажми қанчалик улкан бўлмасин - асосий нарса, яъни жамоатни, бирликни сақлаш, аҳиллик, фирқаланиш ва бир-бирини айблашни йўқотишда - ўзаро эҳтиром, аҳиллик ва дўстликдан иборат бўлган баҳс-мунозара одоби билан маҳкам тутдилар.
ТУРКИСТОН БИРЛИГИ
Кейинги пайтда Туркистон бирлиги ҳақида турли доираларда гап сўз қўзғолди. Узоқ давом этган сукунат, қўрқув ва хижолатликдан сўнг бу мавзуда яна баҳслар бошланди. Ҳозиргача бу мавзуда гап очганлар, ҳатто ишора қилиб ўтганлар ҳам пантуркчилик, фундаментализмда айбланар эди.
Агар барча араб мамлакатлари бирлашса нима бўлади?
1. Умумий айланма капитал пули 5 триллион ва 900 миллион долларга тенг бўлади! Бу эса, бу мамлакатни АҚШ, Хитой, Европа иттифоқидан сўнг тўртинчи ўринга олиб чиқади.
2. Бирлашган мамлакатнинг майдони 13 миллион ва 500 минг. км2 тенг бўлади. Майдони кенглиги бўйича дунёда Россиядан сўнг, иккинчи мамлакатга айланади.
Уммат муаммолари
Кўп ҳолларда одамларни тафриқага тушираётган ҳамда уларни бирлик, ҳамжиҳатлик ва иттифоқликдан узоқлаштираётган омиллардан бири – бу уларнинг муҳим муаммолар, катта умидлар ва юксак ғоялар билан банд бўлмаётганлигидир. Агар одамларнинг қалблари муҳим ғоя ва мақсадлар билан банд бўлмаса, улар майда-чуйда нарсалар, арзимаган масалалар устида ихтилофлар қилиб юраверишади, балки шунга маҳкум бўлиб қолишади.
Уммат бирлиги
Исломнинг фирқаларга бўлинган уммати қайси жамоат ва қайси мазҳаб ҳақда эканини аниқлаш билан овора бўлиб турган бир вақтда Ғарб дунёси бир неча юз йил мабойинида муҳим вазифа устида тинмай меҳнат қилиб келмоқда. Бу шундай вазифаки, Ғарб оламини рақиблар олдида ҳаётийлигини сақлаб қолиш билан уларнинг ўз жамиятларини ўсиши ҳам демакдир.
Мусулмонлар бирлашишига нима тўсқинлик қилмоқда?
Сарлавҳада берилган саволга мусулмонларга алоқаси бўлган ҳар қандай одам дуч келган бўлса керак. Баъзилар, қалблари Исломга яқин ва улфат бўлганлар нега фирқаларга бўлиниб кетганимизни, тўғриси тушунмаса керак. Баъзи мусулмонлар жазавали таассуб билан салафи солиҳлар билмаган, турли хил ботил ва бидъат нарсаларга қаттиқ ёпишиб, ўзларига эргашмаганларни бўлинишда айблашади.