close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.02.2022 16:48

Пекин Теҳрондан нефтни арзон-гаровга сотиб олиш учун санкциялар режимидан фойдаланяпти

31.12.2021 12:37

Ироқ олий суди, 27 декабр душанба куни, октябр ойида бўлиб ўтган парламент сайловларини ратификация қилди ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган шиа гуруҳлари апелляциясини рад қилди. Уларнинг даъволари рад қилинди, мамлакатда такрорий овоз бериш бўлмайди.

30.12.2021 13:02

Теҳроннинг расмий версиясига кўра, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли мамлакатдан эвакуация қилинган Эроннинг Ямандаги элчиси Ҳусайн Ирлу коронавирус келтириб чиқарган асоратлар туфайли вафот этган. Аммо минтақада унинг ўлимига Саудия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан исёнчи хусийлар базасига ҳаво ҳужуми пайтида олинган жароҳат сабаб бўлгани қатъий таъкидланмоқда.

29.12.2021 13:26

Америка разведкаси Ар-Риёд Пекин ёрдамида ўзининг баллистик ракеталар дастурини ишлаб чиқишда муваффақиятга эришганлиги ҳақида ишончли далиллар олди - Давадмида қаттиқ ёқилғили баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришда қолган моддаларни йўқ қилиш излари аниқланди.

19.12.2021 09:12

Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, жорий йилда Эронда 15 нафар аёл ўлим жазосига ҳукм қилинган ва қатл ижро этилган. Уларнинг кўпчилиги ўзига нисбатан зўравонлик қилган эрини ўлдиришда айбланган. Эронда амалда бўлган «қасос қонуни»га кўра, қотилликдан кейин қурбоннинг оиласи қотилни кечирмаса ёки ундан товон пулини қабул қилмаса, яна бир ҳаётни олиш кераклигини англатади.

10.12.2021 21:24

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хаменеий сўнгги йилларда туғилиш устидан назоратга ўзининг кучли қаршилигини очиқ эълон қилди. У давлат тиббиёт ва ўқув марказларида, айниқса мамлакатнинг қашшоқ вилоятларида контрацептивларни тарқатишни чеклаш ҳақида кўрсатма бериб, Эрон аҳолисини 150 миллионга етказиш зарурлигини қайта-қайта таъкидлаган. 2021 йил ҳолатида Эрон аҳолиси тахминан 85 млн кишидан иборат.

10.12.2021 06:19

“Россиянинг Украинага бостириб кириши” эҳтимоли, Хитойнинг Тайванга босими ва Эрон атом дастури бўйича беқарор музокаралар президент Байден учун қийинчилик туғдиради, дейди The Wall Street Journal муаллифи. Ўқувчилар эса бошқача ўйламоқда. «Бу «инқироз»ларнинг биронтаси АҚШ хавфсизлигига алоқадор эмас» - дейди шарҳловчилардан бири.

05.12.2021 15:36

Эрон томонидан ядровий ривожланиш жараёнлари, айниқса уранни бойитиш учун фойдаланиладиган асосий база ҳисобланган Натанз ядровий иншоотида шиддатли портлаш содир бўлди. Атрофдан эшитилган портлаш овози одамларнинг хавотирга тушиб, қочиб кетишига сабаб бўлгани билдирилди.

03.12.2021 13:58

Кузатувчиларга кўра, Эрон ислом республикасида мунтазам равишда юзага келадиган ички норозилик намойишларини бостириш маблағ ва ишчи кучи танқислиги сабаб янада қийинлашади.

02.12.2021 15:19

«Толибон» Эрон билан чегарада жанглар натижасида бир нечта КППни қўлга киритди. Aamaj News: Эрон ва Афғонистон чегарасида «Толибон» ва чегарачилар ўртасида жанглар авж олди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase