Нимрўз вилоятида Эрон-Афғонистон чегарасида «Толибон» ва Эрон чегарачилари ўртасида жанглар бошланиб кетди. Бу ҳақида Aamaj News нашри хабар бериб, воқеа жойидан лавҳалар чоп этмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, тўқнашувлар натижасида «Толибон» чегарадаги бир неча Эрон КПП постларини қўлга киритишга муваффақ бўлган. «Толибон» ўлжа сифатида қўлга киритилган америкнинг «Хамви» ва бошқа оғир қуроллардан фойдалангани айтилмоқда. Ҳозирча Aamaj News рўй бераётган воқеалар ҳақида ёзаётган ягона нашр, дейди Sputnik Afghanistan.
Эрон чегара қўшинлари ва «Толибон» ўртасидаги жанглар 1 декабр куни бошланган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, можаро зонасига қурол ва одамлар жалб қилиш давом этмоқда. Бундан ташқари, «Толибон» чегара ҳудудлари аҳолиси уйларини тарк этишини талаб қилгани айтилмоқда.
«Толибон» кутилмаганда Эроннинг чегара заставаларига ҳужум қилди
«Толибон» Эрон билан чегарада жанглар натижасида бир нечта КППни қўлга киритди. Aamaj News: Эрон ва Афғонистон чегарасида «Толибон» ва чегарачилар ўртасида жанглар авж олди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси