close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сенсация: Ар-Риёд баллистик ракеталарга эга бўлди. Энди Эрондан нима кутиш керак? тафсилотлар

Америка разведкаси Ар-Риёд Пекин ёрдамида ўзининг баллистик ракеталар дастурини ишлаб чиқишда муваффақиятга эришганлиги ҳақида ишончли далиллар олди - Давадмида қаттиқ ёқилғили баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришда қолган моддаларни йўқ қилиш излари аниқланди.

Вашингтон ва Ар-Риёд ўртасидаги жанжал қаттиқ бўлиши кутилмоқда. Гарчи у кўпинча "гилам остида" ўтказилса-да, ҳурматли жамоатчиликнинг намойишига айниқса нозик жиҳатларни келтирмасдан, уни олдини олиш ва бартараф қилиш мумкин эмас. Ар-Риёд Вашингтонга жуда қаттиқ тарсаки берган кўринади.

Ар-Риёд Вашингтонга жуда қаттиқ тарсаки берди

Саудияликлар дунёдаги энг кўп қурол сотиб олувчилардир, бу ҳеч кимга сир эмас. Уларнинг Хитой билан ўттиз йилдан ортиқ давом этиб келаётган ҳарбий-техник ҳамкорлиги каби. Яқин вақтгача Қироллик қанчалик ҳаракат қилмасин, лекин қуролдан ҳеч бўлмаганда бирор нарса ишлаб чиқариши мумкин бўлган ўзининг ҳарбий-саноат мажмуасини (ҲСМ) ярата олмади. Ҳатто Калашников автоматларини ишлаб чиқаришга ҳам уларнинг кучи етмади, ваҳоланки бу осонроқ бўлиши мумкин эди.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг Саудия Арабистони ҳарбий саноатини ташкил қилишга 20 миллиард доллар сарфлаш режаларини эшитган халқаро кузатувчилар 2030 йилга бориб Ар-Риёднинг ҳарбий эҳтиёжларининг 50 фоизини таъминлаши керак бўлган маҳсулоти фақат шубҳа билан қарашди. Бу иш бутунлай умидсиз деб ҳисобланди, чунки бу соҳада ўз ишлаб чиқаришини ташкил қилишдан кўра чет элдан сотиб олиш осонроқ. Бутунлай бошқа технологик уклад, уни йўқ жойдан ташкил қила олмайсиз.
Аммо Саудия валиаҳд шаҳзодаси учун халқаро ҳамжамият андозаларини бузишга кўникиш шарт эмас, бу ишни у биринчи марта қилаётгани йўқ. У Пекин билан баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини сотиб олиш, уларни ишлаб чиқарадиган завод қуриш тўғрисида келишиб олишга муваффақ бўлди - ва энди саудияликлар уларни ўзлари ишлаб чиқармоқда, дея хабар беради Америка разведка хизмати Байден маъмуриятига.
АҚШ разведкаси асрнинг келишуви қандай тузилганлигини пайқамай қолди
Шундай қилиб, уни бироз ҳайратда қолдирди, чунки ҳозир Теҳрон билан ракета дастурини чеклаш ҳақида қандай гаплашиш мутлақо номаълум. Ахир, энди эронликлар АҚШнинг бу соҳадаги ҳар қандай даъволарига оддий далил билан қарши чиқишга ҳақли: “Бизга мумкин эмас, лекин Ар-Риёдга мумкинми? Нега бундай, яна икки томонлама стандартларми?” Бунга эътироз ҳам билдириб бўлмайди.
Лекин бу ҳали ҳолваси экан. Кечагина АҚШ нинг садоқатли иттифоқчиси ва «чўктириб бўлмайдиган араб самолет ташувчиси» бўлган Саудия Арабистони қироллиги Пекин билан яқин алоқаларга киришди. Шу қадар яқин ва шу қадар нозик соҳаларда-ки, уларни ҳатто «интим» деб аташ ҳам мумкин. Бу "ракета" воқеасидан Оқ уйнинг ғазабини тасаввур қилиш учун бу йил Хитой ва Амирликлар ўртасидаги ҳамкорлик атрофида қанчалик шов-шув бўлганини эслаш кифоя.
Улар учун энг мантиқий чиқиш йўли разведкани жазолаш бўларди. Пайқамай қолишган, сезмай ўтказиб юборишган эмиш, ахир уларга нима учун пул тўланяпти. Аммо бирдан Байден жамоасининг Яқин Шарқ билан шуғулланадиган қисми учун тобутга қоқилган сўнгги мих сифатида янграган сўнгги бир нозик далил юзага чиқди. Маълум бўлишича, 2019 йилда АҚШ разведка ҳамжамияти Саудия Арабистони ўзининг баллистик ракета дастурини илгари суриш учун Хитой билан ҳамкорлик қилаётганини билишган.
Билишган – лекин Дональд Трампнинг буруғи билан бу ҳақида Конгрессни ва у ердаги демократларни хабардор қилишга шошилишмаган. Ҳамма айбни собиқ президентга тўнкаб қўйшдан осони йўқ эди, Вашингтон шундай қилмоқчи ҳам эди. Аммо кимнингдир калласи ўз вақтида ишлаб қолди, чунки буни қилишни бошлаганларида - дарҳол ёқимсиз саволлар пайдо бўлган бўларди: "Хўш, янги маъмурият разведка ҳамжамияти билан қандай ишлаяпти, агар у Яқин Шарқдаги бундай стратегик ўзгаришлар ҳақида уни хабардор қилишга шошилмаса?"
Байден, одатдагидек, муваффақиятсизлик учун масъулиятни Трамп зиммасига юклашга ҳаракат қилади. Ва одатдагидек, муаммо келди - эшикларни очинг: Саудия Арабистони Давадмида қандай ракеталарни ишлаб чиқараётгани бугун бутунлай номаълум. Хитой моделларими ёки бошқа нарсами? Чунки сўнгги бир неча йил ичида Ар-Риёд баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ёрдам сўраб нафақат Пекин, балки бошқа давлатларга ҳам мурожаат қилган. Саудия маҳсулотларининг ассортименти қандай, уларнинг фойдали юки қандай?
Бу ҳақда Ар-Риёддан сўраш бефойда. Вашингтон акциялари энди, юмшоқ қилиб айтганда, энг юқори нархда котировка қилинмаяпти, у ерда Байденга кам одам ишонади, қиролликда фақат Барак Обамага нисбатан ундан ҳам ёмонроқ муносабатда бўлинган. Америка маъмурияти учун фақат битта, узоқ вақтдан бери исботланган ва яхши босиб ўтилган йўл бор - Саудия Арабистонига баллистик ракета ишлаб чиқариш технологияларини етказиб берувчи компанияларга қарши санкциялар қўллаш ва Ар-Риёдни бу масалада ҳаддан ташқари мустақиллиги учун жазолашга уриниш.
Аммо бу чора-тадбирлар сезиларли самара берадими ва саудияликлар Қўшма штатлардан янада узоқлаша бошлашига олиб келмайдими, бу катта савол. Дунё тез ўзгармоқда, Джо "уйқучи" Байден ва унинг жамоаси бу ўзгаришларга мос келмаётгани аниқ. Шу сабабли, Оқ уйнинг одатий воситалари муваффақиятсиз бўлиши мумкин. Оқибатда эса иш фақат ракеталар ишлаб чиқариш билан тўхтаб қолмаслиги мумкин ...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase