close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
26.02.2024 00:17

Ёшлигимизда Афғонистондан кўчиб келган ёш қориндошимиз Туркистондаги “Ҳилват” масжидида Рамазон ойида таровиҳ намозини ўқир эди. Рамазон давомида бир неча марта Қуръон тиловат қилинарди. Ўшанда қори амакиваччамиз бола эди, баъзида чарчаганидан тиловат чоғида бироз қоқилиб қоларди. Олдинги қаторда турган ўрта ёшлардаги қори хатони тузатиб қўйарди. Қуръонда қаерда қоқилиб қолса, дарҳол уни давом эттирарди. Таровиҳда турганлар олдинги қатордаги қори оқсоқолнинг донолигига қойил қолишди. У қорининг исми Қодир қори Ибн Сиддиқ ат-Туркистоний эди.

08.09.2023 21:39

Қозоғистон жанубидаги Туркистон шаҳрида жойлашган Аҳмад Яссавий мақбарасини портлатишга уриниш мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши йиғилишида қўмита раиси ўринбосари Руслан Сейсембаев маълум қилди.

23.01.2023 13:13

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Марказий Осиё давлатларида туғилган фуқароларни Украинага "устувор тартибда" юборишга чақирди.

02.06.2022 15:34

“Мен яралишимдаёқ инсонпараст эдим”

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

– “Ватаним  мени  суймас  экан,  мен  уни  севганлигимдан,  улусим  мени  танимас   экан,  мен  уни  таниганлигимдан,  Ватан  устида  бўлаётган  тарихий  ўзгаришларни  ва  ҳам  бунинг  келажакдаги  яхши-ёмон  натижаларини  кўрсатиб,  Ватан  болаларига  улгу  (намуна)  бўлгудек,  бошқалар  бундан  ибрат  олгудек  тарихий  бир  асар  ёзишга  киришдим.  Бироқ,  мен ёлғизгина исломпараст эмас эдим, балки яралишимдаёқ инсонпараст эдим. Халққа қайси йўллиқ яхшилик қила олгайман деб, ёшлик-йигитлик даврларимни ғам-ғусса кунлари билан ўтказдим.

09.05.2022 13:27

Туркий дунёнинг маънавий пойтахти Туркистон шаҳрида Туркий кенгашга аъзо давлатлар маънавият етакчиларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркиядан биринчи шахслар (Олий муфтийлар Оллоҳшукур Пошо-Заде, Науризбай Таганули, Замир Ракиев, Ишматбеков иштирок этди.

11.05.2021 01:03

Бугун "Ўрта Осиё" ёхуд "Марказий Осиё" деб номланувчи турк тарихида муҳим ўрин эгаллаган Туркистоннинг географик ҳудуди: Ҳазар (Каспий) денгизи билан Хуросон тоғлари, жанубда Ҳиндиқуш ва Сафедкўҳ тоғлари, шимолда Қозоғистон саҳроларининг шимолий ҳудудлари орасида қолган ва 5.340.066 км2 лик майдондан иборатдир.

11.05.2021 00:56

Бир замонлар жаҳонгир ҳукмдорлар, енгилмас аскарларни етказиб берган туркларнинг она юрти Туркистонда, ҳозирги номи билан Ўрта Осиёда нималар юз берди? Жимжитлик ҳукм сурмоқдами? Ёки бу ерларнинг этник тузилиши ўзгардими?

26.04.2021 09:25

ДАШНОҚЛАР ТУРКИСТОНДА

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

 Тарихдан маълумки, 1917 йил 28 ноябридан (11 декабрь) 1918 йил 9 февралига (22 февраль) қадар, атиги 72 кунгина мавжуд бўлган Туркистон мухторияти парламент аъзолари большевикларни тан олишдан бош тортганидан сўнг 1918 йил февраль ойида Фарғона водийсида амалга оширилган қўрқитиш, яъни тинч аҳолига нисбатан террор тадбирини оммавий қатлиом шаклида ўтказиш чоғида арман террорчиларининг «Дашнакцутюн» партиясидаги қуролланган талончи ва қотиллар тўдалари ҳам жалб этилди.

12.04.2021 12:45

Туркийлар кенгаши давлат раҳбарларининг онлайн режимида бўлиб ўтган саммитида Туркистонга туркийлар дунёсининг маънавий пойтахти маънавий пойтахти мақоми берилиши, Алишер Навоий халқаро мукофоти ташкил қилиниши ва бошқа муҳим қарорлар қабул қилиниши эълон қилинди, деб хабар беради QHA сайти.

25.11.2020 19:29

Марказий Осиё тарихида 1916 йил Туркистон ўлкаси маҳаллий аҳолисининг фронт чизиғига мажбуран ишга юборилишига қарши қўзғолони алоҳида ўрин тутади. Чор ҳукумати қўзғолончилар қаттиқ қатағон қилган бўлса-да, 1917 йил октябрь инқилобигача бу қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлмади. У билан боғлиқ баъзи далиллар янада қизиқарли бўлиб кўринади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase