close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркий давлатлар муфтийлари ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олдилар

Туркий дунёнинг маънавий пойтахти Туркистон шаҳрида Туркий кенгашга аъзо давлатлар маънавият етакчиларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркиядан биринчи шахслар (Олий муфтийлар Оллоҳшукур Пошо-Заде, Науризбай Таганули, Замир Ракиев, Ишматбеков иштирок этди.

Туркий тилда сўзлашувчи давлатлар муфтийлари музокаралар столида алоҳида учрашув ўтказишдан аввал Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасига ташриф буюриб, аждодлар руҳига Қуръон тиловат қилишда иштирок этишди. Дастурдаги тадбир "Аждодлар руҳига эҳтиром учун 100 та Қуръон хатми" деб белгиланди, чунки Туркистонда муфтийларнинг тарихий йиғилиши арафасида мадраса имом-хатиблари ва талабалари Қуръони Каримни 100 марта ўқишди.
Қозоғистон мусулмонлари диний идораси расмий порталининг хабар беришича, муфтийлар ҳайъати мажлисини очар экан, Олий муфтий Науризбай ҳожи Таганули шундай деди: "Аллоҳга ҳамдлар бўлсин-ки, бугунги кунда туркий давлатлар ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, шериклик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Ҳозир энг муҳим йўналишлардан бири маънавий алоқаларни мустаҳкамлашдир. Шу боис бугунги тарихий учрашув қардошлик муносабатларимизни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга катта туртки беришига ишонаман". Анжуманда туркий халқларнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида маърузалар тингланди
«Муфтийлар коллегияси»да бўлиб ўтган йиғилишда дин пешволари қардош мамлакатлар халқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, муштарак маънавий меросни кенг тарғиб қилиш, қўшма маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, давр чақириқлари олдида умматлар ҳамжиҳатлигини ошириш, шунингдек, диний байрамларни нишонлашнинг ягона санасини белгилаш, умумий фатволар қабул қилиш, бузғунчи диний оқимларга қаршилик кўрсатиш юзасидан фикр алмашди.
Туркий тилда сўзлашувчи давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Багдат Амрее, Қозоғистон давлат арбоблари, САМК Уламолар кенгаши аъзолари, олимлар ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этган "Туркий халқларнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда ҳам худди шу масалалар кўтарилди. «Муфтийлар коллегияси» ва халқаро конференцияга Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан табрик мактуби йўлланган. Фахрий меҳмонлар Хўжа Аҳмад Яссавий мажмуаси ҳудудидаги реконструкция ишларининг бориши билан танишди.
Қозоғистон муфтийси шунингдек, ҳар бир мартабали меҳмонлар билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Туркистон вилоятидаги "Хўжа Аҳмад Яссавий" бош масжидида ўқилган жума намозида туркий тилда сўзлашуучи давлатларнинг ислом арбоблари иштирок этди.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase