Украина Песков иқрор бўлганидан кейин Россияни ИШИД террорчилари билан қиёслади
Россия Федерацияси Президентининг расмий вакили Дмитрий Песковнинг Россия томони Киевни Украинадаги энергетика обектларига оммавий ракета зарбалари билан музокаралар олиб боришга мажбурлаётганини тан олиши Москва террорчилик усулларидан фойдаланаётганидан ва "Исломий давлат" жангариларининг хатти-ҳаракатларидан нусха олаётганидан далолат беради.
Шундай қилиб, Путиннинг газ рубллари «пишди»
Йўқ, хонимлар ва жаноблар, сиз ҳаммасини нотўғри тушундингиз! Нимага энди 31 мартдан кейин Россия ўзининг табиий газини "дўстона бўлмаган мамлакатларга" бутунлай "бузилган валюталар" евро ва долларга етказиб беришдан бош тортади ва фақат рубл олади деб ўйлайсиз? Газпромга бир ҳафта ичида мавжуд шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритишни буюрган деб ким айтди? Путин айтдими? 23 мартдами? Ҳукумат билан учрашувдами? Қўйсангиз-чи!
Песков: Агар Украина Россия Федерацияси шартларини бажарса, Россия исталган пайт вақтда урушни тўхтатиши мумкин
Кремлнинг айтишича, «агар Украина РФ шартларини бажарса, Россия исталган» пайтда урушни тўхтатиши мумкин.
Песков: ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олиш Минск келишувларининг бузилиши бўлади
Кремль ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олиш Минск битимининг бузилиши бўлади, деган фикрга қўшилади.
Кремл Қозоғистондаги воқеалар ҳақида: Бу - мамлакатнинг ички иши
«Қозоғистон ўзининг ички муаммоларини ўзи ҳал қила олади» - деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакатдаги тартибсизликларга изоҳ берар экан.
Песковнинг айтишича, бундай сўров келиб тушса, Россия Асадни COVID-19дан даволашда ёрдам беради
Агар бундай сўров қабул қилинса, Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси коронавирус инфекциясини даволашда ёрдам сўраб қилган мурожаатини тезкорлик билан кўриб чиқади, деди Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков ва бундай мурожаат келиб тушгани ёкии тушмагани ҳақида билмаслигини таъкидлади.
Песков Путиннинг СССР республикаларига «рус халқининг совғалари» ҳақидаги сўзларига изоҳ берди
Россия собиқ СССР республикаларига нисбатан ҳеч қандай ҳудудий даъволарга эга эмас. Президент Владимир Путин ўша давр Конституциясидаги ҳудудларни мамлакатдан ажратиш ҳуқуқини таъминлайдиган тизимли хатоларни ёдда тутган эди. “ТАСС” нинг хабар беришича, бу ҳақида Владимир Путиннинг "Россия 1 "телеканалида намойиш этилган “Россия. Кремль.
Песков: Ўзбекистон раҳбари Москвадаги Ғалаба парадида қатнашишини тасдиқлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади. Бу ҳақда, Россия ОАВларига кўра, Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Песковнинг сўзларига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетия раҳбарлари ҳам Ғалабанинг 75 йиллиги парадида иштирок этишларини тасдиқлашган.
Путиннинг рейтинги рекорд даражада пасайиб кетганидан сўнг Песков «Левада-центр» сўровларига ишонманглар деди
Нима бўлди? Кремл Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни қўллаш рейтинги билан боғлиқ «Левада-центр» сўрови натижаларига унчалик ишонмаяпти. Бу ҳақида мамлакат етакчисининг вакили Дмитрий Песков баёнот берди.
Песков Путиннинг Янги йилни қандай қаршилашни яхши кўриши ҳақида ҳикоя қилиб берди
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин агар бу пайтда хизмат сафарида бўлмаса, Янги йил байрамини уйида, қариндошлари ва дўстлари даврасида нишонлашни афзал кўради, деб хабар қилади давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков "Россия-1" телеканали эфирида.