"Албатта, тан олиш Минск битимига мос келмайди. Бу ҳақиқатда шундай", - деди Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган интервьюсида.
Унинг эслатишича, Владимир Путин учун Донбассдаги вазиятни ҳал қилишдаги асосий вазифа "Минск чора-тадбирлар мажмуини амалга оширишдир".
Бунда у ДХР ва ЛХР аҳолисига Россия паспортлари бериш шартномалар бузади деган Киевнинг даъволарни рад қилди. "Ушбу амалиёт Минск келишувларининг бузилиши эмас, шунчаки бир марта ушбу қисқа ва ўта аниқ матнни ўқиш кифоя. Шунинг учун бу айбловлар ноўрин", - дейди Песков.
Кремл вакилининг сўзларига кўра, Россия Донбасс аҳолисига "гуманитар сабабларга кўра" паспорт беради — "чунки улар ўз ватанлари томонидан рад этилган".
15 февраль куни Россия Федерацияси Давлат думаси Владимир Путинга Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган республикаларнинг мустақиллигини тан олиш таклифи билан қарор қабул қилди. Песковнинг сўзларига кўра, президент депутатларнинг мурожаатини қабул қилди, "бунга муносабат билдирди ва буни эътиборга олди".
Песков: ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олиш Минск келишувларининг бузилиши бўлади
Кремль ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олиш Минск битимининг бузилиши бўлади, деган фикрга қўшилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси