close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жорж Сорос вафот этгани ростми? Сорос ким ўзи?

Ғарб матбуотидаги хабарларга кўра, Жорж Сорос вафот этган.

Ғарб матбуотидаги хабарларга кўра, Жорж Сорос вафот этган.
Worldbulletin  нашрининг ёзишича, Жорж Сорос вафот этган. Нашр Жорж Сороснинг юрак хуружидан вафот этгани ҳақидаги маълумот билан бўлишди. Номи жаҳон фитналари ва тўқ сариқ инқилоблар ортида турган америкалик молия мутахассиси 92 ёшида бу дунёни тарк этди.
Жорж Сорос - венгер-америкалик инвестор, бизнесмен, чайқовчи ва жаҳон инқилобларининг бош молиячиси. Сорос 1930-йил 12-августда Венгриянинг Будапешт шаҳрида туғилган. У яҳудий бўлгани учун Иккинчи жаҳон уруши пайтида оиласи билан Венгриядан қочиб, Англияда қўним топган. У ерда Лондон иқтисодиёт ва молия мактабида докторлик даражасини олди.
Сорос молиявий бозорлар ва инвестиция стратегияларидаги ажойиб муваффақияти билан танилган. У Сорос жамғармаси бошқарувининг асосчиси ва собиқ кенгаши раиси. Иқтисодчи 1992 йилда қулаган Британия фунт стерлингига нисбатан чайқовчиликдан нақд пул топиши билан шуҳрат қозонган. Бу воқеа Сорос "бузилган Британия фунтини синдириш" деб атаган стратегияга мисол бўлди.
Жорж Сорос ижтимоий ва сиёсий масалаларга қизиқиши билан ҳам танилган. Фаол ва хайриячи сифатида у бутун дунё бўйлаб демократия “идеаллари”ни қўллаб-қувватловчи ташкилотларга миллиардлаб доллар хайрия қилган. Сорос Очиқ Жамият Жамғармалари деб номланган тармоқни яратди ва шу фондлар орқали таълим, соғлиқни сақлаш, инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.
Сорос, шунингдек, АҚШ ички сиёсатидаги нуфузли шахс ва турли сиёсий кампанияларга молиявий ёрдам кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампдан Соросни террорчи деб тан олиш сўралганди. Миллиардерни террорчи деб тан олиш ҳақидаги петицияда 60 мингдан ортиқ имзо тўпланган.

Фаолиятидан бир мисол

Мянмадаги, хусусан, Роҳинжа халқининг истиқомат қиладиган Ракхайндаги даҳшатли инқирози Сороснинг жинойи ишидан биридар.
Гап шундаки, айнан Мянмадаги мусулмонлар истиқомат қиладиган жойда – Араканда “Тан Шве” улкан газ кони мавжуд. Аракан ҳудудида мамлакат аҳолисининг асосий қисмини ташкил этувчи буддачилар ва кўп сонли роҳинжа мусулмонлари ўртасидаги можаро бир йилдан ортиқ давом этди. Бу вақт ичида минглаб одамлар хавфсизлик кучлари ва мусулмонлар ўртасидаги тўқнашувлар қурбони бўлди.
Қизиғи шундаки, бу можарода асосан Жорж Сорос жамғармалари томонидан молиялаштирилган ташкилотлар катта рол ўйнайди. Ва, албатта, Сорос томонидан молиялаштирилган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти Мянма халқининг эътиборидан четда қола олмади.
2017-йил август ойи ўрталарида Ракхайн штати пойтахтида буддистларнинг оммавий намойишлари бўлиб ўтган, уларда БМТ ва Сорос томонидан молиялаштирилган бу мамлакатда фаолият юритаётган нодавлат ташкилотларни мусулмонлар билан низо қўзғатаётганликда айблаган эди.
Ўшанда Сороснинг қўллари тирсагигача қонга ботганлиги яна бир бор маълум бўлган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase