Ҳарбийларга тегишли телевидение орқали намойиш этилган видеохабарда айтилишича, ҳукумат қуролли кучлар олий бош қўмондони катта генерал Мин Аунг Хлаингга топширилган. Унинг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат бир йил давом этади.
Демократия учун миллий лига (НЛД) вакили Мио Ньюнт душанба куни Аунг Сан Су Чжи, президент Вин Мьин ва бош етакчилар эрта тонгда «ҳибсга олингани» ҳақида маълум қилди.
Душанба куни кейинроқ НЛД хабар қилдики, Аунг Сан Су Чжи жамоатчиликни тўнтаришга рози бўлмаслик ва норозилик билдиришга чакирган.
«Ҳарбийларнинг ҳаракатлари – бу мамлакатимизни яна диктатурага олиб келишга қаратилган ҳаракатлардир», - дейилади НЛДнинг Аунг Сан Су Чжи номи кўрсатилган баёнотида. «Мен одамларни буни қабул қилмаслик, жавоб қайтариш ва давлат тўнтаришига қарши ҳар томонлама норозиликка чакираман».
Душанба куни пойтахтда қуролли кучлар тўртдан бир қисмини қўлга киритган ва уларга ишониб топширилган Иттифоқ бирдамлик ва тараққиёт партияси (USDP) орқали кўпроқ кучга эга бўлган Мьянма парламенти очилиши керак эди.
Вилоят ва минтақалардан келган сиёсатчилар, шунингдек, таниқли сиёсий фаоллар ҳам қўлга олинди, мобил ва телефон тармоқлари эса ёпиб қўйилди. Давлат - оммавий ахборот воситалари ҳам эфирдан узиб қўйилди.
Душанба кунги воқеалар зудлик билан халқаро ҳамжамият томонидан қораланди.
БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш воқеаларни «демократик ислоҳотларга жиддий зарба» деб атади ва барча раҳбарларни зўравонликдан тийилишга ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.
«Биз Бирма ҳарбий раҳбарларини барча ҳукумат амалдорлари ва фуқаролик жамияти раҳбарларини озод этишга ва 8 ноябрдаги демократик сайловларда ифода этилган Бирма халқининг иродасини ҳурмат қилишга чақирамиз», - дейилади АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнотида.
Бизга эса, бу воқеаларга аввало Мьянмадаги роҳинжа ва бошқа мусулмонлар масаласи нуқтаи назаридан қизиқарли. Эслатиб ўтамиз, Мьянмада ҳукумат тепасига келган одам, армия бош қўмондони 2019 йилда мусулмонлар геноцидида иштирок этгани учун АҚШ санкцияларига тушганди. Ҳарбий тўнтариш энди фуқаролик ҳукумати томонидан тўхтатиб турилмайдиган армия томонидан амалга оширилган оммавий қотилликлар ва қатағонларни кучайиши ҳамда яшил униформали бу йигитларнинг барчасини Гаага судида қора курсида кўриш истиқболи билан Мьянмаган халқаро босимни кучайтириш деб ҳам аталиши мумкин.
Бироқ, Мянмада содир бўлган воқеалар ҳақида ҳали кўп нарса билмаймиз. Айниқса, нималар рўй бериши ҳақида. Воқеаларни кузатишда давом этамиз.
Мусулмонларни қатл қилган жаллодлар Мьянмада ҳарбий тўнтариш уюштиришди
Мьянма ҳарбийлари тонгги рейдлар давомида Аунг Сан Су Чжи ва бошқа мансабдор ҳукумат амалдорларини ҳибсга олгач, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишди ва ҳарбий тўнтариш уюштиришди. Бу ҳукмрон партия ғолиб чиққан ноябрдаги сайловлар натижалари бўйича кесинлик кучайганидан бир неча кун ўтиб рўй берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|