АҚШ президенти Жо Байден муборак Рамазон ойи муносабати билан Хитойдаги уйғурлар билан бирдамлик билдирди, деб хабар бермоқда al-Jazeera.
"Қўшма Штатлар ҳамкорлар билан биргаликда зулмга учраган мусулмонлар, жумладан, Хитойдаги уйғурлар, Бирмадаги роҳинжалар ва бутун дунёдаги бошқа мусулмон жамоалари билан бирдам", деди у пайшанба куни.
"Ушбу муқаддас дамларда, Қўшма Штатлар қийинчилик ва маҳрумликларга дуч келган мусулмон жамоаларини қўллаб-қувватлашини билдиради. Бугун биз инсоннинг динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш ва уни тинч ва очиқ ваъз қилиш ҳуқуқини ёдда тутишимиз керак", деди АҚШ президенти.
БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, уйғурлар ва Хитойнинг бошқа туркий халқлари Ислом динига амал қилгани ва маданий анъаналарига риоя қилгани учун таъқиб қилинмоқда. Ўтган йилнинг август ойида эълон қилинган Хитойнинг туркий озчиликлари ҳолати тўғрисидаги БМТ ҳисоботига кўра, миллионга яқин одам Хитой расмийлари қайта таълим лагерлари деб атайдиган меҳнат лагерларида. Уйғур аҳолиси атиги 10 миллион киши еканлигини ҳисобга олсак, ҳар ўнинчи резидент қамоқдадир.
Жо Байден Рамазон ойининг бошланиши муносабати билан уйғурлар билан бирдамлик билдирди
АҚШ президенти Жо Байден муборак Рамазон ойи муносабати билан Хитойдаги уйғурлар билан бирдамлик билдирди, деб хабар бермоқда al-Jazeera.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|