Зўрлашни тарафлар ўзаро келишув асосида диний нуқтаи назардан ноқонуний жинсий алоқада бўладиган зинодан ва бундай розилик маълум миқдорда пул тўлаш шарти билан амалга ошириладиган фоҳишаликдан фарқлаш керак. Зўрлаш жисмоний кучдаги устунликдан фойдаланиш ёки таҳдид ва шантаж орқали содир этилади.
Аллоҳ таоло кўп оятларида ноқонуний жинсий алоқа, зўравонлик ва зулмни қоралаган: “Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди.... Иффатлари сақланган мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган иффатлари сақланган аёллар ҳам, агар иффатингизни сақлаган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолингизда маҳрларини берсангиз, (сизга ҳалолдир). Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади ва у охиратда зиён кўрувчилардандир” (Моида, 5)
“Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир” (Нур, 30)
“Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир... Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир” (Маъориж, 29, 31)
Бундан ташқари, айб иккала томонда тенг бўладиган зинодан фарқли ўлароқ, зўрлашда томонлардан фақат биттаси айбдор. Аммо шу билан бирга, зўрлашни содир этган шахс "қатлдан ҳам ёмонроқ" (Бақара, 191) васвасаси, шунингдек, бошқа одамни ўз иродасига зид равишда бирор нарса қилишга мажбурлашда айбдор: “... покликни ирода қилган қизларингизни фоҳишаликка мажбур қилманг. Ким уларни мажбур қилган бўлса, албатта, Аллоҳ улар мажбурланганларидан кейин (уларга) мағфиратлидир, раҳмлидир.” (Нур, 33).
Зўрлаш Исломда энг оғир гуноҳлардан биридир. Ислом уламолари зўрлаш мамлакат қонунларида назарда тутилган ўлим жазоси билан жазоланиши керак, деб ҳисоблашади.
Бундан ташқари, уламолар, зинодан фарқли ўлароқ, зўрлашда тўртта гувоҳнинг ҳукм қилинишига ҳожат йўқлигини таъкидлайдилар. Бундай ҳолда, замонавий суд экспертизаси томонидан қўлланиладиган одатий исботлаш усуллари қўлланилади. Масалан, бармоқ излари, тупук зарралари, сперма, қаршилик излари ва ҳоказолар далил бўла олади. Исломнинг зўрлашга муносабати ҳақидаги энг кенг тарқалган иккита нотўғри тушунчанинг асоссизлигини таъкидлаш керак:
- биринчидан, кенг тарқалган фикрга қарамасдан, зўрланган аёл айбсиз ҳисобланади (зино ҳолатидан фарқли ўлароқ);
-иккинчидан, исломда уруш пайтида асирга тушган аёллар билан яқинлик қилиш мумкин эмас. Уларга, бошқа маҳкумлар сингари, уларнинг инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилиш ва барча ҳуқуқларини ҳурмат қилиш керак.
Абу Муслим таржимаси