close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Даҳшатли рақамлар. Босқин бошланганидан бери Россиянинг Украинадаги йўқотишлари ҳалок бўлган ва яраланган 100-125 минг киши бўлиши мумкин - The Economist баҳолари

Россия армиясининг Украинадаги йўқотишлари катта эканлиги, шу билан унинг қўшинларида ярадорлар ва ҳалок бўлганлар нисбати иккинчи Жаҳон урушининг энг ёмон кўрсаткичлари даражасида қолмоқда. Бу эса, шуни англатадики, босқинчилик бошланганидан бери 100-125 минггача одам - Россия Федерацияси дастлаб Украина чегараларига тортиб келинган кучларнинг аксарияти босқинчилар сафидан бутунлай чиқарилган бўлиши мумкин.

Бу баҳо Украинадаги Россия армиясининг нисбий йўқотишларини бошқа йирик урушлар билан солиштирганда баҳолашга ҳаракат қилган Economist журнали томонидан айтилган. НВ ушбу нашрнинг асосий хулосаларини такрорлайди.
1816 йилдан бери урушлар - жаҳон урушларини ҳисобга олмаганда - кунига ўртача 50 кишининг ҳаётига зомин бўлган (жанг майдонида ҳалок бўлганлар сони). Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс, Британия разведкаси МИ6 раҳбари Ричард Мур ва Эстония ташқи разведка хизмати раҳбари Микки Марран томонидан келтирилган Россия армиясининг йўқотишлари ҳақидаги энг минимал ҳисоб-китобларини ҳам умумлаштирган The Economist газетаси қайд этади: "Россиянинг Украинадаги уруши анча қонлироқдир". Улар эълон қилган маълумотларга кўра, 24 февралдан бери Украинада камида 15 000 россиялик ҳарбий ҳалок бўлган, яъни кунига ўртача 100 кишидан кўпроқ.
Июнь ойининг охирида Ғарб давлатлари томонидан Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Россия армиясининг йўқотишлари тахминий юқори чегарасини эълон қилди, у Россия қўшинларида 25 минг киши ҳалок бўлганини айтди. Украина Қуролли Кучлари Бош штаби эса анча катта рақамларни келтирмоқда: 27 июл, яъни урушнинг 154-кунида, Украинада ўлдирилган босқинчилар сони 40 мингдан ошди (бу босқинчи кучларнинг сафларида ҳар куни ўртача деярли 260 кишининг ўлимини англатади - таҳр. эслатмаси).
"Мен бу уруш, жаҳон урушларини ҳисобга олмаган ҳолда, Европадаги бошқа йирик урушлардан, масалан, 1870-1871 йиллардаги Франко-Пруссия урушидан кўра ҳалокатлироқ бўлишини кутяпман", - деди Чикаго университетидан Пол Пост.
Ярадор бўлган рус ҳарбийларининг сонини ҳисоблаш янада қийинроқ – ваҳоланки, бу жуда муҳим, чунки "армия самарадорлиги унинг қанча аскари ҳалок бўлганига эмас, балки уларнинг қанчаси сафдан чиққанлигига боғлиқ", деб эслатади The Economist.
Қисман, бундай ҳисоблаш душманнинг дала госпиталларидаги маълумотларни кузатиб бориш, қон таъминоти ва тиббий фаолиятнинг бошқа кўрсаткичларини баҳолаш орқали амалга оширилади. Бироқ, кўпинча таҳлилчилар ярадорлар билан боғлиқ рақамларни уларнинг сони ҳалок бўлганлар сони башорат қилинадиган нисбати билан белгиланади, деган тахминга асосланиб маълум қилишади.
Шу маънода, Украинада Россия армияси йўқотишлари Ғарб қўшинлари иштирок этган сўнгги замонавий можароларда ҳалок бўлганлар ва ярадорлар нисбатига қараганда анча ёмонроқ ва инсоният тарихидаги энг йирик урушлардаги йўқотишларга тахминан мос келади, дея изоҳ беради The Economist.
Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушлари пайтида АҚШ армияси учун ўртача йўқотиш нисбати тахминан 3:1 ни ташкил этди — яъни Dupuy Institute маълумотларига кўра, ҳар бир ҳалок бўлганга учтадан бир оз кўпроқ ярадор тўғри келган. Бироқ, ХХ аср охири — XXI аср бошларида бу ҳолат ўзгарди: энди Ғарб қўшинларининг аскарлари, қоидага кўра, соғлиғи яхшироқ ҳолатда урушга киришадилар, замонавий техника ва қуролларга эга бўлишади ва жароҳат олган тақдирда жанг майдонидан тезроқ олиб чиқилади ва умуман яхшироқ тиббий ёрдамга ишонишлари мумкин.
Миннесота университети тадқиқотчиси Таниша Фазал ҳисоб-китобига кўра, 1860 йилда 1200 аскарни ўлдириши мумкин бўлган уруш 1980 йилда ўртача 800 кишининг ҳаётига зомин бўлар эди, ўтган асрда ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги ҳозир фақат яраланган бўларди.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, шунинг учун Ироқдаги уруш пайтида (2003-2011) АҚШ армиясида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар нисбати 9: 1 гача, Афғонистонда эса 10: 1 гача бўлган (яъни ҳар бир сафдан чиққан америкалик ҳарбий хизматчилардан фақат биттаси ҳалок бўлган, жаҳон урушлари пайтида эса - учдан ортиқ).
Бу кўрсаткичлар - замонавий йирик урушда эришилган энг юқори ва энг яхши кўрсаткичлар - бир нечта омилларнинг натижасидир. Асосийси, ярадор аскарларга ярадор бўлганидан кейин 60 дақиқа ичида, ёрдам энг самарали бўлган "олтин соат"да шошилинч ёрдам кўрсатиш истагидир. АҚШ армияси, шунингдек, кўпроқ жарроҳлик гуруҳларини жойлаштириш ва тиббий эвакуацияни тезлаштириш орқали кўпроқ қурбонларни сақлаб қолишга муваффақ бўлди, бунинг учун АҚШ қўшинлари вертолётлардан кенг фойдаланган.
Бироқ Украинадаги уруш Россия армиясига анча қимматга тушмоқда, дейди экспертлар. Унинг ярадорларга ёрдами унчалик самарали эмас: Ироқ ёки Афғонистонга қараганда уриб тушириш хавфи кўпроқ бўлган вертолётлардан фойдаланиш имконияти чекланганлиги сабабли ҳам, Россия армиясининг ўзи ҳам кенгроқ муаммолар туфайли ҳам. Лондон Қироллик коллежининг ҳарбий-тиббий логистика бўйича мутахассиси Роналд Ти таъкидлашича, унинг ҳарбий тиббиёти Ғарб мамлакатларига қараганда камроқ ривожланган ва «парамедик»ларнинг жангда жароҳатланган ярадорларни даволаш усулларида алоҳида камчиликлар мавжуд. Бундан ташқари, совет анъаналарига кўра, ярадорларни фронт ортидаги касалхоналарга қайтаришга урғу берилади. "Буларнинг ҳаммаси яхши, - дейди Ти, - лекин охир-оқибат, эвакуация занжири узоқроқ бўлганлиги сабабли жароҳатлар ўлимга айланади".
Бу ҳолатни Ғарб томонидан берилган баҳолар ҳам тасдиқлайди, деб ёзади The Economist. АҚШ ва Эстония разведка идоралари раҳбарлари Бернс ва Марраннинг таъкидлашича, Россия ўлганлардан уч баробар кўп ярадорларни йўқотган. Бу Украина урушнинг биринчи босқичида қўлга киритган ҳужжатларга тахминан мос келади. Улар март ойининг ўрталарига қадар Россия Федерациясининг 1-танк армиясидаги йўқотишлар тўғрисида гувоҳлик беришди ва ярадорлар ва ўлганлар нисбати 3,4: 1 даражасида қабул қилинди. Таниқли ҳарбий эксперт, Center for Naval Analyses таҳлилчиси Майкл Кофманнинг фикрига кўра, бу нисбат ярадор аскарлар ҳалок бўлиши билан камайиши ёки сўнгги ойларда бўлгани каби, агар жанг майдонида артиллерия ҳукмрон бўлса, кўтарилиши мумкин (бундай зарбалар кўп аскарлар снаряд парчаларидан жароҳатланишини эътиборга оладиган бўлсак).
Айнан шу нисбат Россия армиясининг Украинадаги жангларда қанчалик ёмон азоб чекканлигини баҳолаш учун жуда муҳимдир, бу узоқ давом этаётган урушининг асосий кўрсаткичидир, деб ёзади The Economist.
АҚШ ва Эстония разведка хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, 3:1 нисбати босқин бошидан бери 60 000 га яқин рус армияси жангчиси жанг майдонини тарк этган (ўлдирилган + яраланган) эканлигини англатади - гарчи феврал ёки март ойларида яраланган баъзи аскарлар ўшандан бери аллақачон соғлиғини тиклаган бўлиши мумкин бўлсада, деб ёзади нашр.
Агар АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Бен Уоллес  томонидан эълон қилинган ҳалок бўлган босқинчилар сони (камида 25 минг ўлдирилган) тўғри бўлса, демак, бир вақтнинг ўзида босқинчилар армиясидан 100 минггача одам (ярадорлар билан бирга ўлганлар) сафдан чиққан.
"Агар Украинага етказилган янги Ғарб артиллерияси бу нисбатни 4:1 га кўтарса, бу рақам 125 000 кишига етади, бу Россия уруш бошлаган пайтда қуруқликдаги жанговар кучларига тенг", — деб ҳисоблайди The Economist. Нашрнинг қайд этишича, бундай рақамлар баъзи таҳлилчилар, жумладан, Кофманда ҳалок бўлган россияликлар сони АҚШ ёки Британия ҳисоб-китобларидан кўп эканига шубҳа уйғотади – акс ҳолда Украинадаги Россия армиясининг муаммолари янада яққол кўзга тушланган бўларди.
Бироқ, The Economist муаллифининг таъкидлашича, айнан мана шу йўқотишлар кўлами (ярадорлар ва ҳалок бўлганлар) нега шунчалик кўп рус батальонлари тўлиқ шахсий таркиб билан бутланмагани, нима учун уларнинг Донбассдаги юриши ниҳоятда секин эканлиги ва нима учун ҳозир Россия армияси бутун мамлакат бўйлаб кўнгиллилардан захира баталонлари тўплаб бораётганини тушунтириши мумкин.
"Агар Украина яқин ойларда Херсон вилоятида кенг кўламли қарши ҳужумни бошласа, бу Россия кучларини янада "чўзиб ташлайди", деб тахмин қилмоқда нашр. Шу билан бирга, армияни бошқараётган офицерларга алоҳида зарба берилди: Россия армиясининг "минглаб" лейтенантлари ва капитанлари ва "юзлаб" полковниклари ўлдирилди, деб ёзади The Economist 22 июл куни америкалик амалдорлардан бирининг маълумотларига асосланиб.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase