АҚШ Сенати бу масалани кўриб чиқишни бошлаган бўлса-да, ҳозирча бирор давлат тегишли қарор қабул қилмаган. "Апостроф" агарда Россия террорчи давлат сифатида тан олинса, қандай оқибатларга олиб келишини аниқлади.
Украина дунё ҳамжамиятини бизнинг заминимизда содир этаётган жиноятлари муносабати билан Россияни террорчи давлат сифатида тан олишга чақиради.
"Россияни расман террорчи давлат деб тан олиш керак. Дунёнинг ҳеч бир давлати Россиядек террорчилик хавфини туғдирмайди", - деди президент Зеленский 14 июл куни Винница шаҳрига ракета ҳужуми натижасида рўйхатда 24 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган, бир неча киши эса бедарак йўқолганидан кейин.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Украинада ракета террорини амалга ошириб, Украина шаҳарларидаги фуқаролик инфратузилмасини бетартиб ўққа тутди ва тинч аҳолини ўлдирди. Винницадан ташқари, Киев, Харьков, Кременчуг, Одесса, Николаев, Днепр ва бошқа шаҳарлар ваҳшиёна ўққа тутилди.
Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш учун жиддий сабаблар бор. Ўққа тутишдан ташқари, булар Буча ва Киев вилоятининг бошқа аҳоли пунктларида босқинчиларнинг ваҳшийликлари, бу вақтинча босиб олинган ҳудудларда: Мариупол, Северодонецк, Херсон, Мелитополдаги террордир. Келажакда бундай фактлар бундан ҳам кўп бўлади, лекин ҳамма давлатлар ҳам бундай радикал қадам ташлашга тайёр эмас. Баъзи Европа Иттифоқи давлатлари Москва билан барча кўприкларни ёқиб юбормасликка ҳаракат қилмоқда. АҚШ – бошқа масала. Июн ойи охирида АҚШ Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси Давлат департаментини Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. АҚШ Конгресси бу таклифни қўллаб-қувватлаши аниқ эмас, лекин ҳеч бўлмаганда бу йўлда биринчи қадам ҳақида гапириш мумкин.
Аммо фақатгина АҚШ Россияни террорчи давлат сифатида тан олган тақдирда ҳам, бу Россия Федерациясининг оқибатларини тўлиқ ҳис қилиши учун етарли бўлади. Негаки, бу масалада асосий йўналишни АҚШ белгилаб беради. АҚШ ҳозирда Эрон, Шимолий Корея, Куба ва Сурияни терроризмнинг ҳомийлари деб билади. Аслида, булар цивилизациялашган дунё имкон қадар камроқ алоқада бўлишга ҳаракат қиладиган оадди мардум давлатлардир.
Ягона қоида йўқ
Россияга терроризмнинг давлат ҳомийси мақомини бериш аниқ қандай оқибатларга олиб келади? "Маълум даражада, бу – terra incognita, чунки ҳар бир бундай давлат учун чора-тадбирларнинг индивидуал рўйхати қўлланилади", - деди халқаро ҳуқуқшунос Александр Москалюк «Апостроф»га.
Хусусан, Россияга қарши Ғарб санкциялари аллақачон жорий қилинган. Унга қарши янги санкциялар қўлланиладими ва улар қанчалик жиддий бўлади? Маълумки, ЕИ санкцияларининг еттинчи пакети тайёр ва у Россиядан газ импортига эмбарго қўймаслигига қарамай, бу Ғарбнинг Россияга ва у томонидан бошланган Украинага қарши урушга нисбатан сиёсати ўзгармаслигининг тасдиғидир. Шу сабабли, агар Россия Федерацияси терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олинса, унга нисбатан санкциялар босими кучаяди, деб тахмин қилиш мумкин.
Дарвоқе, буни Кремлдагилар ҳам яхшигина тушуниб турибди
"Россияда улар бундай ниятларга жуда агрессив муносабатда бўлишади, - деди иқтисодчи ва молиявий таҳлилчи Алексей Куш нашрга. - Улар ўзларининг телеграм-каналлари орқали ҳатто агар шундай эътироф рўй берса, улар Украинага зарба берадилар, улар Украинани йўқ қиладилар, мамлакатимизнинг бутун инфратузилмасини вайрон қиладилар деб маълумот тўлқинларини йўлга қўйишди"
Экспертнинг фикрича, агар Кремль фақат ниятларга нисбатан шундай муносабат билдирса, унда бундай қадамнинг оқибатлари ҳақиқатан ҳам ўта жиддий бўлиши мумкин: "Ахир, улар бошқа санкция пакетларига бундай муносабат билдиришмаган".
Агар аниқ чора-тадбирлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Россия терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олинса, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасида стандартларни ишлаб чиқадиган FATF каби халқаро ташкилот энди Россияни ўзининг "қора" рўйхатига киритишдан бош торта олмайди, ишончи комил Алексей Кущнинг.
Эслатиб ўтамиз, Украина FATF дан Россияни ўзининг "қора" рўйхатига киритиш ва уни ташкилотдан чиқаришни расман сўраган, бироқ июнь ойида рад жавобини олганди.
Бунинг Россия Федерацияси учун оқибатлари қандай бўлади? "Россиянинг барча, яъни нафақат санция остидаги банклари билан барча операциялар бўйича лимитлар ва барча корреспондентлик счетларини ёпиш. Россия Федерацияси Марказий банкининг ишини деярли тўлиқ блокировка қилиш, деярли барча товарларга технологик чекловлар, - дейди Кущ. - Сиз Куба, Сурия, Шимолий Корея банк тизимини кўриб чиқишингиз мумкин, бу давлатларнинг янги технологияларни жалб қилиш, ўз товарлари билан савдо қилиш имкониятларини, шунингдек, ушбу мамлакатлар фуқароларининг дунё бўйлаб саёҳат қилиш имкониятларини баҳолашингиз мумкин".
Санкциялардан ҳам кўпроқ
Шуни тушуниш керакки, бирор давлатни терроризм ҳомийлари деб аташ, аслида санкциялардан ҳам кўпроқ нарсадир.
«Қўшма Штатлар қилаётган ҳар бир нарса ҳар доим бошқа давлатлар учун сигналдир, - дейди Москалюк. - Улар ҳозирча дунё етакчиси бўлиб турибди, шундай экан, гап маълум бир тренд шакллантириш ҳақида боради». Хусусан, АҚШ сигнали Марказий ва Шарқий Европа давлатлари ушлай олади. Бу, биринчи навбатда, Европа Иттифоқидаги нуфузли ўйинчига айланиб бораётган Польшага тегишли, деб ҳисоблайди Москалюк. Унинг фикрича, Варшава бу масалада бутун Европа Иттифоқи сиёсатига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Россиянинг террористик давлатлар рўйхатига киритилиши, шубҳасиз, дунёнинг бошқа кўплаб давлатлари хатти-ҳаракатларига таъсир қилади.
"Ҳозир ўзини тийиб турган бетарафлик позициясини эгаллаб турган баъзи Осиё давлатлари билвосита санкциялар орқали Россия билан ўз операцияларини тўғридан-тўғри чеклаб қўйиши мумкин", - дейди Алексей Кущ.
Бу, аслида, ҳозир содир бўлмоқда. Ҳатто Хитой, сиёсий ва иқтисодий қудратига қарамай, Россия билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишдан тобора кўпроқ воз кечмоқда, гарчи у Осмоности империясига адолатли миқдордаги имтиёзларни ваъда қилса-да, чунки Кремл санкциялар босими остида кўплаб масалаларда жуда мулойим бўлишга мажбур.
Аммо терроризмга ҳомийлик қилаётган давлат учун энг жиддий оқибат бу имиджга зарба.
"Санкция зарбаси ҳақида гап кетганда, у қайси соҳага аниқ таъсир қилиши ва у ёки бу санкциянинг пулдаги капиталлашуви қандай бўлиши ҳақида гаплашамиз. Иимджга берилган зарба эса анча хавфлироқ. Кейин ундан халос бўлиш жуда қийин", - дея хулоса қилди Алексей Кушч.