Биринчидан, замонавий Иордания одатий собиқ мустамлака давлат эканлигини эслатиб ўтиш жоиз. 1915 йилда арабларнинг Усмонийлар империясига қарши қўзғолонини кўтариб, Британия разведкаси резиденти Лоуренс Макка шерифи Ҳусайнга оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас, «барча арабларнинг подшоси» унвонини ваъда қилди. Албатта, бу ҳеч қачон амалга ошмаслиги аниқ эди.
Бундан ташқари, уларнинг назорати остидаги ҳудудларни урушдан кейинги ташкил қилишда инглизлар яҳудийлар давлатини қуриш мақсадида Фаластиннинг қирғоқбўйи бир қисмини алоҳида ҳудудий тузилма сифатида ажратиш ҳақида Ҳусайннинг ўғли – Фесални сионистлар етакчиси Хаим Вейцман билан битим тузишга мажбур қилди. Бунинг эвазига Файсал Ироқ қироли деб, унинг укаси Абдуллоҳ эса Иордания амири деб эълон қилинди. 1946 йилгача Иордания амирлиги Британия протекторати бўлиб, мустақилликка эришгач, 1949 йилдан қиролликка айланди.
Ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб Иорданиянинг Яқин Шарқдаги асосий нуқтаси – Фаластин устидан назорат бўйича англосакслар сиёсий лойиҳаси сифатидаги роли бир неча марта ортади. Ўтган асрнинг 50-йилларида Яқин Шарқда мустамлакачиликка қарши инқилоблар бошланган ва Буюк Британия бирин-кетин ўз мустамлакаларидан айрилган пайтда бу, айниқса, муҳим аҳамият касб этди.
Бу йилларда сувсиз чўлдаги кичик бир мамлакат Сурия, Ироқ ва Миср каби араб инқилоби авжига чиққан қўшни мамлакатлар билан таққослаганда «барқарорлик ороли» бўлиб қолаверди. Иордания атрофида низолар кучайган ҳозирги пайтда ҳам шундайлигича қолмоқда. Бунга Харам-аш-Шариф (ёки Исроилда айтишганидек, Маъбад тоғи) устидан назорат Иордания вақфига ишониб топширилгани, қирол эса унинг васийси эканлигини ҳам қўшадиган бўлсак, нима сабабдан қирол оиласида кўтарилган жанжалдан кейин минтақадаги барча мамлакатлар, шунингдек, АҚШ Абдуллоҳ II ни қўллаб-қувватлагани тушунарли бўлади.
Иордания жуда камбағал мамлакат, нефти йўқ ва сув ресурслари муаммоси кескин. Пандемия илгари бюджетга барқарор даромад манбаи бўлган туризмга жиддий зарба берди. БМТнинг гуманитар хизматларни мувофиқлаштириш бўйича идораси маълумотларига кўра, Иордания, Ливан ва Ироқ Курдистонидаги 4,4 миллиондан ортиқ киши халқаро тан олинган қашшоқлик даражасидан (кунига 1.9 доллар) пастда яшайди. Ёшлар ўртасида ишсизлик 40 фоизга етган ва Ғарб мамлакатларига эмиграция ёш иорданияликлар орзуси бўлиб қолмоқда.
АҚШ ва Форс кўрфази нефть монархияларининг молиявий ёрдами туфайлигина мамлакат иқтисодиётини таназзулдан сақлаб қолиш имкониятини амалга оширмоқда. Норозилик АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Исроил разведка хизматлари билан кенг ҳамкорлик қилаётган хавфсизлик хизматлари ёрдамида, жумладан, мамлакатда норозилик фаолияти ҳақида маълумотлар олиш билан чекланади. Шу муносабат билан Иорданиянинг «ҳукмрон режими» ҳақида қаттиқ баёнотлар билан чиққан шаҳзода Ҳамза билан боғлиқ вазият бутунлай янги тафсилотлар билан тўлдирилмоқда.
Тахтга ворислик масаласининг муроса йўли билан ҳал этилишига хос эҳтимолий зиддият ҳам вазиятни мураккаблаштиради. Бир вақтлар Иорданиянинг марҳум подшоҳи Ҳусайн инглиз хоними Антуанет Аврил Гардинердан кўрган тўнғич ўғли – Абдуллоҳни валиаҳд қилиб тайинлаганида, ўз навбатида, ундан подшоҳ бўлгач, америкалик Лиза Ҳалабийдан кўрган ўғли Ҳамзани навбатдаги валиаҳд деб эълон қилишни сўради. Абдуллоҳ тахтга ўтиргач, аввалига шундай қилди, лекин 2004 йилда бу қарорни бекор қилиб, ўғли Ҳусайн фойдасига Ҳамзани валиаҳд унвонидан маҳрум қилди.
Панараб интернет-портали «Al-Bawaba» шарҳловчиси Тай Жоплин (Ty Joplin) фикрига кўра: «Шаҳзода Ҳамзанинг шарҳлари – ҳокимиятни «мувозанатлаш»га уринишда ким кўпроқ таъсирга ва кучга эгалиги, тарозининг палласини ўз томонига оғдира олиши ва иккинчи томон бунга қандай жавоб бериши ҳақидаги масала атрофида авж оладиган ўтмишдаги ва келажакдаги инқирозлар узундан-узоқ қаторидаги инқирозлардин биридир». Бу эса жаҳон оммавий ахборот воситаларининг «давлат тўнтаришга уриниш» деб айтган нарсалар аслида қироллик сулоласи ичида ҳокимиятни бўлиб олишга уринишдан бошқа нарса эмаслигига яққол ишорадир.
Айни пайтда расмий хабарларга кўра, вазият ҳар икки антагонистнинг амакиси - шаҳзода Ҳасаннинг воситачилиги орқали ҳал қилинган. Айтиш мумкинки, бу гал масала «оилавий тарзда» ҳал этилди, аммо мамлакатда иқтисодий вазият ва қиролнинг ички сиёсатидан норозилар кўп бўлгани шубҳасиздир.
Ҳозирча қирол ўз махсус хизматларига таянган ҳолда вазиятни назорат остида ушлаб туришга ва одамларнинг норозиликларини бостиришга муваффақ бўлмоқда, худди 2020 йилнинг ёзида бўлган, юқори ҳақ тўлашни талаб қилган ўқитувчилар уюшмасининг оммавий ҳаракатлари тарқатиб юборилгани каби. Аммо иорданияликларнинг турмуш даражаси тушиб борар экан, «аслзодалар оиласида жанжал» такрорланиши мумкин.
Иорданияда «аслзодалар оиласидаги жанжал»нинг сабаби нимада?
Кўплаб оммавий ахборот воситалари томонидан аллақачон «давлат тўнтаришига уриниш», деб номланган Иордания Қироллик оиласи ичидаги сўнгги можаро Яқин Шарқ ишларида муҳим роль ўйнаётган бу давлатда қатор муаммоларни кўрсатиб берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси