close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европада исламофобия авжига чиқмоқда

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар фонида 2020 йилда Европада Исломга бўлган нотўғри қарашларга асосланган душманлик кўринишлари ижтимоий тармоқларга кўчди. 2020 йилда Европа мамлакатларида исломофобиянинг намоён бўлиши мавзусига бағишланган ҳисобот маълумотлари шундан далолат беради.

Турк-Германия университети ўқитувчиси Энес Байракли ва Жоржтаун университети профессори Фарид Ҳафиз бошчилигидаги бир гуруҳ экспертлар томонидан тайёрланган ҳисобот Австриянинг Леополд Вайс институти томонидан эълон қилинди. Ҳужжатни тайёрлашда бутун дунёдан 37 нафар олим, эксперт ва фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этди. Тадқиқотлар 31 давлатни қамраб олди. Лойиҳа иштирокчилари 2020 йилда Европада исломга қарши кайфият ҳолатларини қайд этиб, таҳлил қилишди.
Ҳисоботга кўра, 2020 йилда Европани қамраб олган коронавирус пандемияси Эски дунёда исломофобия кўринишлари билан боғлиқ вазиятга бошқача таъсир кўрсатган. Таҳлил қилинаётган даврда пандемия чекловлари фонида айрим мамлакатларда исломофобик жиноятлар сони бироз пасайган.
Ҳақиқий ҳаётда ҳужум ва провокациялар сони камайди. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда исломга нисбатан душманона риторика оқими ҳимояга эга бўлди. Айнан виртуал маконда, айниқса, Facebook  ва бошқа ижтимоий тармоқларда мусулмонларга нисбатан нафратнинг намоён бўлиши айниқса кучайган.
Шу билан бирга, пандемия ва чекловларга қарамай, бир қатор мамлакатларда мусулмонларга қарши жиноятлар сони юқорилигича қолмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase