Катта ёшдаги одамлар яхши эслайдики, Ҳиндистон ва Шри-Ланкада ўн йилликлар бу мамлакатлар ўртасидаги чегарани тан олмайдиган террор рамзи остида ўтган: Раджив Ганди, Ҳиндистоннинг ўлдириб юборилган учта бош вазиридан бири, тамил томонидан Ҳиндистоннинг Шри-Ланкадаги ҳарбий ҳаракатларига жавобан портлатиб юборилганди. Шри-Ланканинг ўзида президент ва президентликка номзод портлатиб юборилган. Иккала мамлакатда ҳам мартабаси бироз пастроқ бўлган, ўлдирилган ва портлатилган хизматчиларнинг саноғи йўқ. Ҳудкушлар «иши» оқим қилиб қўйилганди. Маълумотнома учун: ҳаммага маълум ва машҳур бўлган «шаҳид камари» биз учун одатий бўлган кўринишда бу – Шри-Ланка кашфиёти бўлиб, бу ҳақида ҳатто Википедияда ҳам ўқиш мумкин. Фақат унинг бу икки мамлакат мусулмонлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Ҳеч ким уларни терактлар ҳақидаги янгиликларда "тўлдиришга" уринмаган. Террорчилик ҳужумларида "мусулмонлар" изини икки мингинчи йиллар ўртасидан – дастлаб теракт ташкилотчилари розилигисиз фаол "аниқлаш" бошланди.
Нимага?
Гап шундаки, «сукут бўйича» тушуниладиган мезонларга кўра, нолинчи йилларнинг ўртасидан ҳокимият тепасига келган Ҳиндистоннинг ҳозирги раҳбарияти нацистлар ва фашистлардир. Кимдир «нацизм» аслида «фашизм»дан бироз фарқ қилади деб аниқлаштириши мумкин, бироқ Ҳиндистон бош вазири Норедра Моди – бир вақтнинг ўзиа ҳам нацист, ҳам фашистдир. Айнан у 2002 йил рўй берган Гужарат қирғинини руҳлантирган раҳнамолардан бири бўлиб, ўшанда 2000 дан ортиқ мусулмон ўлдириб юборилганди. Албатта, Ҳиндистон кўп миллатли мамлакат – лекин Гитлер ҳам «ёрқин келажак»ни фақат немислар учун қуришни истамаган.
Ҳа, Ҳиндистон сиёсий тизими шундайки, бош вазирда ҳаддан ташқари «ахлатлашиш» учун етарлича ҳокимият дастаклари йўқ. Лекин, биринчидан, "қўл сиқишув" сиёсати сўзлари билан ва ҳатто мухолифлар ўзларича осонликча ўйлаб топадиган нотўғри фикрлар билан белгиланади – агар истак пайдо бўлса. Иккинчидан, айнан шундай, нисбатан эркин, сиёсий тизимда "Исломий терроризм" ни тақлид қилиш - ҳокимиятни сиёсий мустаҳкамлаш, ўз таъсирини кучайтириш, мухолифатга қарши курашиш учун талаб этилади.
Мана энди ўн беш йилдирки, Ҳиндистон махсус хизматлари – улар ҳар бир штатда алоҳида мавжуд – ҳарбийлар билан биргаликда минтақада "Исломий терроризм"га тақлид қилишади. Терговлар шу қадар қўпол ва кулгили хатолар билан бирга кузатиладики, улар билан таққослаганда «Рязан шакари» ва «Ярош ташриф қоғози» - шунчаки «Оскар мукофоти соҳиблари»дир.
Ҳиндистонда биз учун жуда мураккаб ва ғайриоддий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизими мавжуд. У ерда ҳар бир штат ўзининг махсус хизматлари ва терроризмга қарши кураш бошқармасига эга, улардан юқори турадиган ташкилотнинг ўзи йўқ. «Рлащ ва ханжар» хизматлари ўртасида анъанавий рақобат ва бевосита душманлик ҳақида ўз вақтида Штирлиц сўзлаб берганди. Ҳиндистон воқелигида бу нима эканлигини тасаввур қилишимиз мумкин. Лекин бу «кўп овозлилик» баъзан қизиқарли натижалар беради…
2006 йил 11 июлда Бомбейдан шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда 11 дақиқа ичида 7 та портлаш рўй берди. 209 киши ҳалок бўлиб, 700 киши яраланди. Полиция дарҳол бу исломчи террористларнинг - «Лашкар-э-Тайба» иши эканлиги аниқланди – Покистон ҳарбий разведкаси назорати остида лагерларда тайёргарлик ва ҳ.к.…
Икки ойдан сўнг янги портлашлар янгради – бу сафар Малегаонда, Бомбейдан уч юз километр масофада. Портловчи модда аввалроқ поездларда қўлланган модда билан бир хил эди – нитрамид ва аммоний нитратнинг мураккаб қўлбола аралашмаси. Полиция тезда аниқлади-ки, …«Лашкар-э-Тайба»…Пакистон ҳарбий разведкаси…дастлабки ҳибсга олишлар … тан олишлар…
Ўхшамади. Федерал терговчилар маҳаллий терроризмга қарши курашчиларнинг ғайратини қадрламади ва ҳиндларнинг ўнг-радикал "Абҳинав Бҳарат" гуруҳидан ҳақиқий террорчиларни ҳибсга олди.
Кейинги йил феврал ойида Деҳли-Лаҳор поездида (Samjhauta Express) бомбалар портлади. 80 киши, асосан мусулмонлар ҳалок бўлди – худди ҳолатда бўлгани каби.
«Лашкар-э-Тайба»… Покис…
Ўхшамади. Яна «ўнг» хиндлар. Лекин машъум «Лашкар» айблангани, Ориф исмли кимсани эса АҚШ рўйхатга киритганлиги сабабли муросага келинди: википедиядаги «2007 Samjhauta Express bombings» мақолада ҳиндларнинг айби ва мусулмонларнинг айбсизлиги ҳақида гапирилади, ундан кейин ҳеч ким ҳеч нарса ўқимайдиган ён томондаги қисқача изоҳда террористик ҳужумнинг ижрочиси деб ... "Лашкар" кўрсатилади.
Портлашлар мегасерияси бу – соф ҳиндча дастхат. Сўнгги 20 йил давомида ҳинд махсус хизматларининг (қайсидандир қайсидир) Шри-Ланкадаги терактларига алоқадорлиги бу – эски мавзу. Уларнинг ҳинд «ўнглари» билан алоқаси каби.
Шуни таъкидлаш керакки, радикал ҳиндлар аслида мусулмонларни ўхшашга уринмадилар: улар асосан мусулмонларни портлатишди ва ҳиндутванинг изи нолинчи йиллар портлашларида аниқ кўринарди: масалан, Парбхани, Жалнадаги масжидларнинг портлатилиши. Худди шу 2006 йилнинг апрел ойида уларнинг ўзлари ҳам Нандеда портлашда қолдилар - из ҳақида тасаввур қилиш ҳам шарт эмас эди. 2008 йил улар кинотеатрларда бир қатор портлашлар уюштиришди.
Аммо ҳинд радикализми аллақачон ертўлалардан чиқиб, ҳарбийлар, махсус хизмат ходимлари, нуфузли сиёсатчиларнинг онгидан ўрин олган. (Маълумот учун: улар ҳозир ҳокимият тепасида).
Портлатувчиларда иши ўнгмайдиган «колхозчилар» ўрнини ҳарбийлар эгаллади.
Террорга қарши ҳақиқий кураш ўзининг қаҳрамонларига ҳам эга: Мумбайдаги терроризмга қарши кураш гуруҳини бошқарган офицер Хемант Каркаре ўжарлик билан "Исломий из" олмасди ва ҳинд террорчиларини, шу жумладан ҳарбийларни ҳибсга оларди.
Бутун Ҳиндистон унга ташланди ва «миллат хоини» деб аташди, ҳозирги бош вазир Нарендра Моди эса Каркарени «жанговар руҳ»га путур этказганликда айблади – фақат кимнинг руҳи эканлиги аниқ эмас.
Бу тўда билан узоққа бориш имкони йўқлиги тушунилиб, террор ташкилотчилари тўғридан-тўғри асосий мунозара «оператор»ларига мурожаат этишга қарор қилишди: ниҳоят, «мусулмонлар» аслида масжидларга эмас, балки яҳудийларга ҳужум қилишлари кераклигини англадилар…
2008 йил 26 ноябр куни кечқурун "Мумбайга ҳужум" бошланди. Ўнта террорчи (расмий версияга кўра, Покистондан айнан шунча одам келган) икки сутка давомида шаҳарда еттита объектга ҳужум қилишди, улар орасида исроилликлар ташриф буюрган яҳудий маркази ҳам бор бўлиб, бу бутун жаҳон шовқин-суронини дарҳол икки октавга кўтарди.
Иккинчи сутка охирига келиб, ҳужум қилган 10 та террорчининг 9 таси ўлдирилди, шунингдек, «166 нафар тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари ходимлари» ҳам ҳалок бўлди. Бир террорчи тириклайин қўлга олинди.
Бошланди…
Қўлга олинган террорчи ёрдам сўраб Покистон президентига очиқ хат билан мурожаат қилди – бу худди Ивановода қўлга олинган «ИШИД»чи ёрдам сўраб Қодировга мурожаат қилгандай бўлди. Қолаверса, бизнинг пойтахтлик экспертлар ҳам бундай ишларни қилади, ҳиндларда эса албатта, барча терактлар ортида Покистон ҳукумати туради.
Лекин энг қизиғи, терактнинг бошида Хемант Каркаре – Бомбей террорга қарши кураш бошқармаси бошлиғи пистирмага дуч келди ва ҳалок бўлди. Ҳа, бу ўша, «ислом изи»ни олишни истамаган ва хиндутвани ҳибсга олган офицер.
Яъни, «Покистондан келган террорчилар» биринчи навбатда «ҳинд халқининг душмани»ни ўлдирдилар.
Экспертизага кўра, Каркарени ўлдирган биронта ўқ террорчиларнинг қуролларига мос келмади. Заифгина зарҳли нимча госпиталда ҳақиқийсига алмаштирилди, гувоҳлар эса отишма қатнашчиларининг бир-бири билан маратҳа тилида гаплашаётганини айтдилар.
«Эрталаб Покистондан келган» омон қолган террорчи, гувоҳларнинг кўп сонли кўрсатмаларига кўра, сўнгги 15 кун «Нариман хаус»да, яҳудийлар маркази яқинида яшаган.
Аникланишича, ҳужумнинг режаларига кўра, террорчилар камида 17 бўлиши керак эди –бу «назарий» жиҳатдан, агар улар ҳаракат қилиш имкони берилса ва халақит қилинмаса. Бизнинг «ўнлик» эса икки сутка давомида, махсус хизматларнинг ўқ ёмғири остида янги ва янги объектларга ҳужум уюштирди
Яҳудийлар марказига ҳаракат ташкилотчилари катта умидлар боғлаганди, бироқ айни пайтда мақтовга сазовор одоблилик намойиш этди: ҳатто википедия ҳам «яҳудийлар марказига қилинган ҳужум энг кам қонли» бўлганини ҳафсаласи пир бўлиб тан олди. Беш нафар исроиллик «озод қилиш» пайтида хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилди.
Бир неча кундан кейин ҳаракатга алоқадор бўлган биринчи шахс ҳам қўлга олинди – бу бошқа штатнинг махсус хизмат ходими бўлиб чиқди.
Мумбай полиция бошлиғи Ҳассан Ғафур кейинроқ тўғридан-тўғри буёнот берганидек, ҳаракат ҳиндлар томонидан амалга оширилган, кейин эса «ҳукумат» ҳақида ҳам қўшиб қўяди.
Худди шу 2008 йилнинг ўзида Аҳмадобод, Бангалор ва номини талаффуз қилиш қийин бўлган бир нечта шаҳарда бир қатор портлашлар рўй берди. қурбонларнинг асосий қисми – доимгидек, мусулмонлар бўлди. Қаердадир машъум «Лашкар-э-Тайба» билан боғлиқ айблов ўтди, қаердадир – йўқ.
Шубҳалар кучайганда шубҳа билан қаровчиларни террорчиларга тенглаштириш учун ажойиб усул топилди: «бир нарса-ал-жиҳод ал-Ислом» деб номланган бир исломий гуруҳ теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олиб, «терроризмга алоқадорликда айбланган бегуноҳ мусулмонлар» ҳақида баёнот берди. Ажойиб ҳаракат – Россияда бу ҳақида нимага ўйлаб кўришмаган экан?!
Интернетдан
Абу Муслим таржимаси