Гомосексуализм Ислом дунёсида сиёсий муаммо сифатида
Охирги пайтларда гомосексуализм, аниқроғи, унга бўлган муносабат бир вақтнинг ўзида Ислом дунёсининг бир неча қисмида сиёсий масалага айланди. Бу унинг учун ғайри табиий нарса ҳамда ташқаридан мажбурлаб ўтказилган, чунки Ислом дунёсида гомосексуализм ҳеч қачон сиёсий муаммо бўлмаган.
Бруней султони шариатга бўлган садоқати учун танқид қилинмоқда
Биз содомия ва хиёнат учун шариатга асосан жазолашни жорий қилган Бруней султонининг тинч «консерватив инқилоби»ни кузатиб боришга ваъда қилгандик. Мана энди жаҳон ҳамжамиятининг ғазабли ғала-ғовури ўзини куттириб қўймади. Ал-Жазира: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу ҳафта Брунейда кучга кирадиган, бир жинс вакиллари ўртасида жинсий алоқа ва хиёнат учун тошбўрон қилиб ўлдириш ва ўғрилик учун қўлини чопиб ташлаш кўзда тутилган «шафқатсиз ва ғайриинсионий» қонунларни танқид қилди.