Абу Муслим
Сешана куни Ливан пойтахти Байрутинг порт туманида портлашлар серияси рўй берди, бу портлашларнинг биттаси жуда кучли бўлди. Ўнлаб одамлар қурбон бўлди. Маълумотлар бир-биридан фарқ қилади, лекин сўнгги маълумотларга кўра, 70 га яқин киши ҳалок бўлган. 2700 дан ортиқ киши зарар кўрди, маҳаллий касалхоналар тўлиб кетган.
Ўз пуллари ва мулкининг қонуний келиб чиқишини исботлай олмаган Россия фуқаролари улардан давлат фойдасига айрилишлари мумкин. Маблағлар кўп миллиардлик дефицитга учраган Пенсия фондини тўлдиришга йўналтирилади. Фуқаролик кодекси ва Бюджет кодексига тузатиш киритиш тўғрисида мос келувчи қонун лойиҳаси тайёрлаш ҳақида Молия вазирлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда “Известия” хабар қилади.
Миср Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида исёнчи кучларга қарши режалаштирилган операцияларда Башар Асад режими билан биргаликда курашиш учун 150 аскар жунатди.Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги пайшанба куни уларнинг сўзларини келтирган «ишончли ҳарбий манбалар»да айтилишича, мисрлик аскарлар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари Корпуси (КСИР) билан мувофиқлаштирилган ҳолда Халаб ва Идлиб вилоятларига жўнатилди.
Покистон телекоммуникация соҳасидаги тартибга солувчи орган мамлакатда Bigo оқимли видео платформасини тақиқлаб қўйди ва Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғига «ахлоқ қоидаларига хилоф, беадаб ва одобдан ташқари контент»ни рағбатлантириш бўйича сўнгги огоҳлантириш берди.
Минск қўлган олинган россияликлар ҳақида Москвага қўшима маълумот тақдим этишга тайёр, деб баёнот берди Белоруссия президенти Александр Лукашенко. Унинг сўзлари давлат раҳбарининг сайтида келтирилган. "Биз сиёсатни ёлғонларга асосламаймиз.
Полша Сеймида 2010 йил Смоленск яқинида 96 нафар Полшалик сиёсатчилар ва ҳарбий хизматчилар, жумладан, Полша Президенти Лех Качинский ва унинг рафиқаси ҳалок бўлган Ту-154М авиаҳалокати сабабларини қайта текшириш натижаларини эълон қилди. Бу ҳақида "Полское радио" хабар бермоқда...
Кеча ЖССТ миссияси Туркманистонга етиб келди. Охирги пайтларгача мамлакат ҳукумати «пандемия шароитларида логистика билан боғлиқ қийинчиликлар»ни баҳона қилиб, улар аввалроқ келишиб олган ЖССТ махсус миссиясини саботаж қилиб келди.
Белоруссия ҳуқуқ-тартибот органлари 29 июлга ўтар кечаси Минск яқинида хорижий хусусий ҳарбий компаниянинг 32 нафар жангарисини қўлга олди. Бу ҳақида «Белта» ахборот агентлиги хабар қилди.
Саудия Арабистонида дала госпиталлари, тиббиёт персонали ва клиникалар Ҳаж-2020 бошланишига тайёр. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу йили зиёрат сафарида иштирок этадиганлар соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича режаси Мина шаҳридаги касалхона, олтита тез тиббий ёрдам машинаси, зиёратчилар учун учта поликлиника, дала госпитали ва мобил госпиталь, шунингдек, Арофатдаги клиникани ўз ичига олади.
Абу-Даби амирлиги ҳудудига кириш учун ўтиш мумкин бўлган COVID-19 коронавирусига "лазер " тестига Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси орасида талаб катта - ҳозирда унинг жадвали икки ҳафта олдинга тўлиқ режалаштирилган.
Пандемия пайтида Буюк Британиядаги мусулмонлар жамоати жамиятни ҳимоя қилиш ва аҳолининг заиф қатламларига ёрдам беришга ҳаракат қилмокда. Хусусан, ибодатхоналарни зиёрат қилиш бўйича чекловлар олиб ташлангандан сўнг, Бертон масжиди COVID-19 учун бепул тестлар ташкил килди. Масжид имоми Тарик Ҳусайннинг айтишича, ирқ ёки диндан қатъи назар, ҳар ким текширувдан ўтиши мумкин. Бир кунда жами 400 киши синовдан ўтиши мумкин.
"Covid-19 деярли бутун организм – жумладан, руҳиятга ҳам шикаст етказади. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, айрим мижозлар галлюцинациялар ва ақл-идрокнинг бузилишидан азият чекмоқда", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.