Абу Муслим
Амалдаги Президент президентлик сайловини бўлиб ўтган деб ҳисоблашини айтди. Унга кўра, 80% дан ортиқ натижа билан сайловларни сохталаштириш мумкин эмас. Беларус такрорий сайлов ўтказишга рози бўлса, давлат сифатида ҳалок бўлади. Бу ҳақида якшанба куни Минскдаги митингда сўзга чиққан Президент Лукашенко маълум қилди.
"(...) Хитой ва Россияда умумий жиҳат бор - бу демократияга нисбатан нафрат. Россиянинг Грузияга бостириб кириши (2008), Қримнинг аннексияси ва Донбассдаги уруш (2014) Россия томонидан ва Гонконгдаги миллий хавфсизлик ҳақида янги қонун ва Тайванга Хитой томонидан таҳдидлар авторитар ҳукумат томонидан мавжуд бўлган хавф сифатида қараладиган муқобил демократик моделларни йўқ қилишга қаратилган ", деб ёзади Le Figaro.
Афина Туркиянинг Шарқий Ўрта Ер днгизидаги ҳаракатлари мавзусида ЕИ шошилинч саммити ўтказиш ниятида. Президент Эрдўған ўзининг "гегемоник режалари" билан Европага қандай таҳдид солаётгани ҳақида Яқин Шарқ бўйича эксперт Ардаван Амир-Аслани «Атлантикога» берган интервьюсида гапириб берди.
14 август, жума куни, ЕИ ташқи ишлар вазирлари видеоконференцияси бўлиб ўтди, унда Беларусдаги вазият муҳокама қилинди. Айрим халқаро ташкилотлар раҳбарлари Беларус ҳукуматига қарши санкциялар жорий қилишга чақирди. Бу ҳақида Reuters маълум қилди.
Гигиена қоидалари, айниқса, ҳожатхонадан фойдаланиш билан боғлиқ мавзулар анъанавий тарзда мамлакатимизда муҳокама қилинмайдиган мавзулардан ҳисобланади. Бироқ, ҳеч нарса абадий эмас, вақти келиб ҳамма нарса ўзгаради.
Ҳиндистон жанубидаги Бангалор шаҳрида ижтимоий тармоқларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида провокацион хабарлар туфайли намойишчиларнинг полиция билан тўқнашуви оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, хабар қилади полиция Reuters агентлигига.
Бир ҳафтадан бери унга қарши мамлакатида оммавий норозилик намойишлари давом этаётгани Беларус президенти Александр Лукашенко шанба куни Россия Президенти Владимир билан боғланиш ниятини маълум қилди. Лукашенконинг фикрига кўра, намойишлар нафақат Беларус, балки Россия билан Иттифоқ давлати ва бутун "умумий макон"га ҳам таҳдид солмоқда.
Беларус Республикаси сайланган Президенти А. Г. Лукашенкога
Муҳтарам Александр Григорьевич!
Келиб чиқиши Африкадан бўлган америкалик муслима Коршо Ҳасан болалигини 11 сентябр терактидан кейинги даврда Огайо штатининг кичик шаҳарчасида ўтказган. Болалик йилларида устозлари уни чинакамига тушунишларини истарди. Яқинда Ҳасан Миннесота штатида "Йил ўқитувчиси" унвонига сазовор бўлиб, бу унвонни қўлга киритган муҳожирликдаги илк ҳижобли муслима аёлга айланди.
Россия аҳолиси Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Ravon автомобилларини завод нархи бўйича харид қилиш имкониятига эга бўлди. Сберавто компанияси оммавий марка моделларини сотишни бошлади. Маркетплейс каталогида ҳамёнбоп машиналар пайдо бўлди, хабар қилади Quto.ru.
"Аэрозоллар аллақачон хавфли коронавирус тарқатувчилари ҳисобланади. Олимларнинг хабар беришича, улар илк бора ҳавода микроскопик зарраларда тўлақонли тирик вирусларни аниқладилар", - хабар қилади немис журнали Der Spiegel.
Ташкилот Россиянинг коронавирусдан биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказгани ҳақида маълумотга шундай изоҳ берди. ЖССТ Россиялик олимлар билан мулоқотда эканлигини ва препарат ҳақида маълумотларни таҳлил қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.