Тиббий ва техник кадрлар ҳам зиёрат вақтида ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларни кун уриши ва иссиқ уриши каби иссиқ ҳаво билан боғлиқ касалликларга карши курашда тайёргарлигини кучайтиришга тайёланмоқда. Макка меҳмонхоналарига ташриф буюрадиган зиёратчилар Ҳаж ва умра вазириги томонидан тақдим этилган махсус комплектга эга бўладилар. Ундан юз учун ниқоб, ҳаж учун эҳром либоси, махсус маросим тошлари ва гигиена предметлари, чунончи, соқол олиш учун ускуналар, шахсий гигиена воситалари ва зиёрат бўйича йўриқнома ўрин олган.
Айни пайтда, Қиролликда полимераз занжир реакция (ПЦР) ёрдамида касалланган аҳолиси аниқлаш учун уч миллиондан ортиқ тест амалга оширилди.
Якшанба куни Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган 24 соат ичида 57216 ПЦР тестлари ўтказилгани ва натижада Қиролликда ўтказилган тадқиқотлар сонини 3056956 га етганини маълум қилди.
Саудия Арабистони хавфсиз ҳаж амалга оширишга тайёр
Саудия Арабистонида дала госпиталлари, тиббиёт персонали ва клиникалар Ҳаж-2020 бошланишига тайёр. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу йили зиёрат сафарида иштирок этадиганлар соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича режаси Мина шаҳридаги касалхона, олтита тез тиббий ёрдам машинаси, зиёратчилар учун учта поликлиника, дала госпитали ва мобил госпиталь, шунингдек, Арофатдаги клиникани ўз ичига олади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Мессининг татуировкалари ва бу қабоҳатлар маъноси
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива