close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Лукашенко такрорий президент сайловлари ҳақида: "Беларус давлат сифатида ҳалок бўлади"

Амалдаги Президент президентлик сайловини бўлиб ўтган деб ҳисоблашини айтди. Унга кўра, 80% дан ортиқ натижа билан сайловларни сохталаштириш мумкин эмас. Беларус такрорий сайлов ўтказишга рози бўлса, давлат сифатида ҳалок бўлади. Бу ҳақида якшанба куни Минскдаги митингда сўзга чиққан Президент Лукашенко маълум қилди.

Лукашенконинг айтишича, у мамлакатда президентлик сайловларининг сохталаштирилган деган фикрга қўшилмайди. "80% дан ортиқ натижа билан сайловларни сохталаштириш мумкин эмас", - деди у Минскдаги митингда. "Мен бу ерда Худонинг олдида тургандек турибман. Сайловлар бўлиб ўтди."
"НАТО раҳбарияти бизни янги сайловлар ўтказишга чақирмоқда, - дея эслатади у. -Уларнинг айтганига эргашсак, давлат сифатида ҳалок бўламиз."
"Литва, Латвия, Полша, ва, афсуски, бизнинг қадрдонимиз Украина, унинг раҳбарияти, бизга янги сайловлар ўтказишни буюрмоқда, - дея давом этди Лукашенко. -Агар биз уларнинг айтганига эргашсак, пастга қараб шўнғиймиз ва ҳеч қачон ҳаво кемамизни ўнглай олмаймиз. Биз давлат сифатида, халқ сифатида, миллат сифатида ҳалок бўламиз".
"Ва унутманг-Лукашенкони, биринчи президентни йўқ қила олмайсиз. Бу сиз учун интиҳонинг ибтидоси бўлади. Сиз ҳар доим Украинада бўлгани каби, бошқа мамлакатларда бўлгани каби, тиз чўкасиз ва номаълум кимсаларга ибодат қиласиз" - деб ҳисоблайди Беларус Президенти.
"Улар [мухолифат] менга йўқол деб қичқирмоқда. Гап йўқ. Мен ҳокимиятга маҳкам ёпиши олганим учун бу ерда турганим йўқ,- дея давом этди Лукашенко. - Президентлар келиб кетади, ОМОН ҳам. Майдонга ўтириб, жиноятчилар ва бандитларни чиқариб юборамиз. Гап йўқ. Лекин улар бизнинг фарзандларимизни талай бошлайди. Улар ҳокимиятга интилмоқдалар!"
«Ўйланг! Вақт келди! Қарорни сиз қабул қиласиз! – дея президент тингловчиларга мурожаат қилди. -Аммо келажак култепасида ҳеч нарса қура олмайсиз». «Беларусни асранг. У бизнинг фарзандларимиз ва набираларимизга тегишли", деди у.
Ҳозирги Президент ҳатто ўлишига тўғри келса ҳам мамлакатни «топшириб қўйиш» га йўл қўймаслигини айтган. "Биз сизлар билан - барча қийинчиликлар ва барча камчиликлар шароитида - гўзал мамлакат қурдик. Уни кимга беришга қарор қилдингиз? Агар кимдир мамлакатдан воз кечишни истаса, мен ҳатто ўлганимда ҳам сизга буни йўл қўймайман".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase