close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Урологлар мусулмонлар мустаҳабининг фойдасини тасдиқладилар

Гигиена қоидалари, айниқса, ҳожатхонадан фойдаланиш билан боғлиқ мавзулар анъанавий тарзда мамлакатимизда муҳокама қилинмайдиган мавзулардан ҳисобланади. Бироқ, ҳеч нарса абадий эмас, вақти келиб ҳамма нарса ўзгаради.

Ушбу мавзуда олиб борилаётган шифокорларнинг янги изланишлари натижалари шуни кўрсатадики, эркаклар саломатлиги учун "кичик" ҳожатни ўтирган ҳолда амалга оширган маъқул экан. Қизиғи шундаки, олимларнинг хулосалари эркакларга ўтирган ҳолда бавл қилиш тавсия этиладиган мусулмонларниг ҳожатхона одоби қоидалари билан тўлиқ мос келади.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, айниқса, узоқ паузадан сўнг тик туриб бавл қилсангиз, мушаклар жуда таранглашади, бу еса қовуқнинг чала бўшалишига олиб келиши мумкин. Бундай вазиятнинг тез-тез такрорланиши соғлиқ билан боғлиқ муаммолар, масалан, сурункали яллиғланиш жараёнининг ривожланиши эҳтимолини оширади ва бу эркакларнинг жинсий саломатлиги учун тўғридан-тўғри таҳдид ҳисобланади.
Узоқ вақт ўтириш оқибатида ҳаракатсизлик кучайиб, қон тўпланишининг ривожланиш эҳтимоли катта бўлиб, бунинг олдини олиш учун уролог Михаил Еникеев ўтириб сийиш ёки вақти-вақти билан чигилни ёзиш ва озгина айланиб келишни тавсия қилади.
Россиянинг «Экспериментальная и клиническая урология» илмий журналидаги мақолада чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ўтирган ҳолда эркаклар тик туришдан кўра ўртача 3 дан 5 сониягача тезроқ ҳожатини чиқаради. Бироқ, қайси усул яхшироқ эканлиги ҳақида ҳеч қандай хулоса чиқарилмади.
Тадқиқот учун таносил тизимининг турли касалликлари бўлган эркакларни танлаган нидерландиялик олимлар бу усул простата бези билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради, деган хулосага келишди. Швейцариялик шифокорлар у простата аденомаси эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради деган хулосага келдилар. Бундан ташқари, ўтириб сийиш анча гигиеник бўлади, чунки тик туриб сийишда шим ва деворларга сийдик томчилари сачрайди.
Нима бўлганда ҳам, аксарият уролог шифокорлар ўтирган ҳолдаги усулни тавсия қилади. Шу билан бирга, замонавий ҳожатхоналар бунга унчалик мос келмаслиги қайд этилади. Энг яхши вариант – мусулмонлар одоб қоидаларида тавсия этилганидек, ўтирган ҳолда бавл қилиш учун пол унитазлари ҳисобланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase