close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европа Иттифоқи Беларусда бўлиб ўтган сайлов натижаларини тан олмади – санкциялар жорий қилиниши мумкин

14 август, жума куни, ЕИ ташқи ишлар вазирлари видеоконференцияси бўлиб ўтди, унда Беларусдаги вазият муҳокама қилинди. Айрим халқаро ташкилотлар раҳбарлари Беларус ҳукуматига қарши санкциялар жорий қилишга чақирди. Бу ҳақида Reuters маълум қилди.

Польша ташқи ишлар вазири Яцек Чапутович матбуот анжуманида таъкидлаб ўтганидек, ҳукумат амалдорларига қарши йўналтирилган чекловлар жамиятга зиён келтирмайди.
— ЕИ ташқи ишлар вазирларининг аксарияти Беларусда президент сайловини ташкил қилиш ва норозилик намойишчиларига қарши куч ишлатиш учун жавобгар бўлган шахсларга индивидуал санкциялар қўллаш тарафдори.
Унинг литвалик ҳамкасби Линас Линкявичюс Twitter саҳифасида хабар берганидек, бугун видеоконференция вақтида у Беларус масаласида БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси махсус сессияси ўтказишга, сайлов натижаларини қалбакилаштириш ва ҳаддан ташқари куч ишлатиш учун индивидуал санкцияларга, шунингдек, Беларусда қатағон қурбонларини қўллаб-қувватлаш бўйича ЕИ фонди ташкил қилишга чақирган.
Германия ташқи ишлар вазири Хейко Маас ҳам Твиттерда Беларусга нисбатан босимни сезиларли даражада ошириш кераклигини, шунингдек, сайлов натижалари қайта кўриб чиқилиши ва тинч намойишчиларга қарши зўравонлик ҳаракатлари учун масъул шахслар жазоланиши кераклигини айтди.
— Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Беларусга қарши санкцияларга яшил чироқ беришга рози. Ишчи гуруҳлар рўйхатлар тузмоқда, - деб ёзади Йозвяк.
Кейинчалик учрашув ортидан Европа ташқи ҳаракат хизматидан расмий баёнот пайдо бўлди.
"Европа Иттифоқи сайлов натижаларини сохталаштирилган деб ҳисоблайди ва шу боис сайлов натижаларини Беларусь Марказий сайлов комиссияси тақдим этганидек тан олмайди, - дейилади баёнотда. - Шу муносабат билан, Европа Иттифоқи жорий инқирозни ҳал қилиш учун Беларусь ҳукуматига сиёсий ҳокимият, мухолифат ва кенг жамият қатламлари ўртасида мулоқот ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш борасида ёрдам кўрсатиш таклиф илгари суриш ниятида."
"Вазирлар зўравонлик, репрессия ва сайлов натижаларини сохталаштириш учун жавобгар бўлган шахсларни жазолаш зарурлиги ҳақида ҳам келишиб олди. Беларусга қарши мавжуд санкциялар доирасида қўшимча рўйхатлар устида ишлаш дарҳол бошланади", - дейилади хабарда.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase