close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимлар илк бора ҳавода тирик коронавирус аниқладилар

"Аэрозоллар аллақачон хавфли коронавирус тарқатувчилари ҳисобланади. Олимларнинг хабар беришича, улар илк бора ҳавода микроскопик зарраларда тўлақонли тирик вирусларни аниқладилар", - хабар қилади немис журнали Der Spiegel.

"Коронавирус юқтириб олишни истамаган одам ниқоб тақиб юриши ва масофага риоя қилиши керак. (...) Европада касаллик авж олганидан бир неча ҳафта ўтгач, шифокорлар вируснинг нафақат бевосита мулоқот орқали ва ҳаво-томчи йўли билан, балки ҳаводаги микроскопик зарралар ёрдамида катта масофаларга ҳам тарқалишини аниқладилар".
"Лекин аслида одам гапираётганда ёки нафас чиқарганда чиқадиган микрозарраларда вируснинг қанчалиги ноаниқ бўлиб турибди. Florida университети тадқиқотчилари аэрозолларнинг вирусли юки жуда юқори эканлигини ва улар юқумли бўлиши мумкинлигини исботлашди. Аввалроқ, шифокорлар фақат вирусли РНК қисмлари бу зарралар илова қилиниши мумкин, деб якдил фикр билдирганди. Америкалик олимлар бутун тирик вируслар ҳам зарраларга бирикиши мумкинлигини аниқлашди", - дейилади мақолада.
"Тадқиқот учун олимлар касалхонага келтирилган COVID-19 билан оғриган одамлардан 2-5 метр масофадан зарарланган ҳаводан намуналар олишди. Бу масофа расман тавсия етилган 1,5 метрлик масофадан анча катта, - дея қайд етади нашр.-( ... ) шунга қарамай олимлар бу намуналардан Sars-CoV-2 вирусини ажратиб олишди. Ушбу вирус бевосита беморлардан олинган тестларда вирус билан бир хил, тушунтиради тадқиқот муаллифлари."
"Аэрозоллар бўйича мутахассис Линси Марр тадқиқот натижаларини инновацион деб ҳисоблайди: жонли вирусни ҳаводан ажратиш, унинг сўзларига кўра, рад етиб бўлмайдиган "далил", жуда аниқ далил, деб ҳаяжон билан ёзган америкалик тадқиқотчи Твиттерда"
Амалда, одамлар жисмоний алоқада бўлмаган коронавирус билан касалланган бир неча ҳолатлар мавжуд. «Март ойининг бошида Сиэтл шимолидаги Маунт-Вернон шаҳридаги черков хорининг аъзолари репетиция пайтида коронавирус юқтириб олди. COVID-19 симптомли битта хор аъзоси бирданига 52 кишига касаллик юқтиради. Уч киши шифохонада даволанишига тўғри келди, икки киши вафот этди. ( ... ) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фақат июль ойида Sars-CoV-2 аэрозоллар орқали узатилиши мумкинлигини расман тан олди", - деб эслатади Der Spiegel.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase