Абу Муслим
Кўнияда кенг кўламли қурилиш ишлари шаҳарни ўзгартириб юбориши кўзда тутилган. Бу ерда Мавлоно майдони, Мавлоно бозори, Миллат боғи, тўрт минорали янги масжид ва бошка кўп нарсалар қурилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Анатолия агентлиги.
Байден маъмурияти айрим масалалар, айниқса, Россия ичидаги вазият ёки унинг асосий манфаатлари билан боғлиқ масалалар бўйича Москвани дунёга Вашингтон билан бир хил назар ташлашга мажбур қилиш учун кўп нарса қила олмаслигини тан олиши керак. Айримлар бу позицияни мағлубият позицияси сифатида қоралаши мумкин. Лекин бу геосиёсий воқеликдир, ҳисоблайди муаллиф.
COVID-19 дан вакциналар мавжудлигига қарамай, инсоният ҳамон коронавирус инфекциясига чалинган одамларни даволаш учун янги ва самарали препаратлар ишлаб чиқишга эҳтиёж сезмоқда. Қатарлик генетика, микробиология ва иммунология профессори, доктор Лотфи Шошаннинг таъкидлашича, ечим бир ўркачли туяларда.
Қирғизистон дин ишлари бўйича давлат комиссияси собиқ раҳбари Ақин Тўқталиев давлат раҳбари Садир Жапаровни унга нисбатан туҳмат учун судга беришга тайёрлигини айтди. Эътиборлиси, Тўқталиев аввалроқ жиноий ишлар бўйича судда Жапаровнинг манфаатларини шахсан ҳимоя қилган эди.
Нур ат-Тае Мосул ишғол қилинган пайт тиббий ёрдам бўлмаганлиги сабабли кўриш қобилиятини йўқотган эди. Лекин бу унга орзусига эришиш – радиобошловчи бўлиб ишлашга халал бера олмади, деб хабар қилади KAWA News сайти.
D-8 бош котиби: «2030 йил охирига келиб, ички савдо ҳажмини камида 30%га ошириш ниятидамиз»
Ражаб кечаси мусулмонлар учун учта асосий ойдан бири - Ражаб ойининг биринчи пайшанба куни нишонланади. Истанбул шаҳридаги «Айа-София» масжидида мусулмонлар учун муқаддас саналган Ражаб кечасининг илк ибодатлари бўлиб ўтди. Ражаб кечаси мусулмонлар учун учта асосий ойдан бири - Ражаб ойининг бошида нишонланади.
Россия Фанлар академияси Сибирь бўлимининг Қуёш-Ер физикаси институти олимларининг таъкидлашларича, улар 2010 йили коинотда саксонга яқин ғаройиб жисмларни аниқлашган ҳамда уларни РОКОСлар деб номлашган. Бу жисмлар кўринишидан юлдузга ўхшаса ҳам, бироқ аслида улар юлдуз эмас экан.
Абу Муслим Хавлоний (أبو مسلم الخولاني) – ўз даврининг буюк тобеинлари ва зоҳидларидан бири бўлган. Унинг аниқ исми борасида турли тахминлар бўлиб, уларнинг энг ишончлисига кўра, исми Абдуллоҳ ибн Суваб бўлган. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тириклик даврларида исломни қабул қилган, лекин турли сабабларга кўра улар билан шахсан учраша олмаган тобеинлар авлодидандир, бундай тобеинлар мухадр деб аталади.
Шайх Али ал-Умарий ҳикоя қилади: «Бир куни менинг олдимга мусулмон бўлмаган мамлакатда яшаган бир одам келди ва, менга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, «Сиздан таҳсил олсам бўладими?» деб сўради.
Мен ундан: “Аввал нима ўргангансан?” деб сўрадим.
Европада қизамиқ, Россияда эса - грипп эпидемияси тўхтади. Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб одамлар саломатлигига катта зарар етказди ва одамларни улар учун мутлақо янги: ниқоблар, антисептиклар, алоқаларни чеклаш режимда яшашга мажбур қилди. Аммо COVID-19га қарши кураш кўплаб назорат қилинадиган инфекцияларнинг салмоғини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам берди.
Фарғонада мушук гўшти сотилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Teznews нашри хабар қилди. Маълум бўлишича, шу йил 15 февраль куни Марғилон ва Қўқон шаҳарларида мушук гўшти ва ундан тайёрланадиган таомларни сотган тадбиркорлар қўлга олинган.