close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фарғонада мушук гўштидан таом тайёрланиб, аҳоли гавжум жойларда сотилгани маълум бўлди

Фарғонада мушук гўшти сотилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Teznews нашри хабар қилди. Маълум бўлишича, шу йил 15 февраль куни Марғилон ва Қўқон шаҳарларида мушук гўшти ва ундан тайёрланадиган таомларни сотган тадбиркорлар қўлга олинган.

Шунингдек, ушбу “бизнес”ни йўлга қўйганларнинг омборидан яроқсиз ҳолдаги 2 тонна гўшт ҳам топилгани айтилмоқда. Ушбу гўштлардан кабоб ва манти тайёрланиб сотилгани маълум қилинди.
Нашрнинг ёзишича, улар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан аниқланган ва ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Терговга кадар текширув ишлари олиб борилмокда.

P.S

Аввалроқ Тeznews нашри маълумотига таянган ҳолда Фарғонада мушук гўшти сотилгани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят ветеринария бошқармаси ушбу маълумот юзасидан изоҳ берди.
Бошқарма ахборотида мушук гўшти сотилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслиги маълум қилинди. Бошқармага бу юзасидан шикоят келиб тушмаган.
Вилоят ҳуқуқ тартибот идоралари ҳам бу бўйича ҳеч ким шикоят қилмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, вилоятда истеъмолга яроқсиз гўштларни аниқлаш бўйича рейд бўлиб ўтмагани ҳам таъкидланди.

Манба

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase