close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туябоқувчилар баланд-баланд иморат сола бошлаганда

Модомики биз статистик маълумотларнинг ҳисоб-китобини чиқарар эканмиз, гўё мана бу ҳолат билан анави муносабат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаганча, мутлақо ҳамма нарсани исбот қилиб бера оламиз, деган хаёлга боришимиз мумкин, шундай эмасми? Айримларнинг фикрига қараганда, одамлар харид қилаётган тиш чўткалар сони билан иқтисодиёт суръатининг мўътадил пасайиши ўртасида ҳатто бугунги кунда ҳам боғлиқлик мавжуд эмиш.

Модомики биз статистик маълумотларнинг ҳисоб-китобини чиқарар эканмиз, гўё мана бу ҳолат билан анави муносабат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаганча, мутлақо ҳамма нарсани исбот қилиб бера оламиз, деган хаёлга боришимиз мумкин, шундай эмасми? Айримларнинг фикрига қараганда, одамлар харид қилаётган тиш чўткалар сони билан иқтисодиёт суръатининг мўътадил пасайиши ўртасида ҳатто бугунги кунда ҳам боғлиқлик мавжуд эмиш. Афтидан, одамлар тиш доктори қабулига нисбатан камроқ бориб, бунинг ўрнини, иқтисодий вазият ёмонлашиб бораётган ҳолатда тиш парвариш қилиш молларини истеъмол қилиш ила қопламоқдалар. Дунёда юз берган иқтисодий таназзул ҳолатлари билан бино баландлигини ўзаро боғлаш мақсадида ҳар йили Буюк Британиянинг Barclays банки томонидан эълон қилиб бориладиган янада мудҳиш кўрсаткич мавжуд. Ушбу кўрсаткич Barclays нинг осмонўпар индекси, деган ном олган.
Кўрсаткичларга кўра, дунёдаги энг баланд биноларнинг қурилиши доим тарихимизда бошдан кечирган йирик иқтисодий пасайиш ва ресессияларга уйғун келган. Крайслер-билдинг (1930 йилда қурилиши тугалланган), Эмпайр-стейт-билдинг (1931) ва Буюк дипрессия бир пайтга тўғри келади. Дубайдаги Бурж-Халифанинг қурилиши 2004 йилда бошланиб, айнан жаҳон молиявий инқирозининг чинакамига бошланган 2009 йилда якунланган. Индонезиядаги Петронас минорасининг бунёд бўлиши Осиё инқирозига тўғри келди. Бу аҳмоқоналик эмас. Осмонўпарларнинг барпо этилиши қурилиш соҳасидаги кескин ўсиш билан, яъни катта ҳажмдаги, кераксиз инвестициялар билан мувофиқ келади, бу эса капитал тақсимланишида юқори даражадаги хатолик бўлишини англатади. Агар иқтисодиётда капитал нотўғри тақсимланган бўлса ва ортиқча харажат ёки кредитлаш содир бўлса, иқтисодиёт бунинг натижасида давлатга кейинчалик депрессияни юзага келтирувчи дефицитни ҳосил қилади. Шундай экан, бу асло аҳамиятсиз ҳол эмас.
Хусусан, дунёдаги энг баланд бино қуриш ва осмонўпар биноларнинг кўплиги борасида ўзаро рақобатлашаётган икки мамлакат бор. Бу катта миқдордаги инвестицияларнинг оқиб келишининг бошланишини, ёки бу жараённинг аллақачон бошланганидан дарак беради. Шундай давлатлардан бири Хитой, ва у мамлакатда қурилиши режалаштирилган 124та осмонўпар биноларнинг ярмини қуриб битирди. Чинликлар осмонўпар биноларни оммавий шаклда қуриш режасини икки йил олдин бошлаб юборганлар ва шаҳар ҳудудларига қишлоқлардан иш топиш илинжида аҳолининг кўчишининг кескин равишда ортиб бораётганини эпга келтириш учун ҳар беш кунда бир осмонўпар бинони қуришни режалаштирганлар. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, кейинги икки йил мобайнида Хитой 800дан ортиқ осмонўпар бинога соҳиб чиқади.
Хитойдаги энг баланд бинонинг (Шанхай минораси) қурилиши ҳам молиявий инқироз энди бошланай деб турган 2008 йили бошланган эди. Ва сўнгги сешанба куни энг сўнгги тўсин ўрнатилиб, бинонинг асосий контрукцияси қурилиши ўз ниҳоясига етди. Бу ҳодиса Хитой иқтисодидаги ўсишнинг бошланиши, меҳнат фаоллигининг камайиб кетишига тўғри келиб қолди. Буларнинг натижаси бугунги кунимизда ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб турибди. Мамлакатнинг иқтисодий истиқболларига юқори баҳо бераётган таҳлилчилар ҳам Хитойда ўсиш биринчи кварталда 7,7 фоиздан иккинчи кварталда 7,5 фоизга тушиб кетганини кўргач жим бўлиб қолишди.
Супер бинолар қурилиши лойиҳасини бошлаб юборган иккинчи мамлакат Ҳиндистондир. Тасдиқланган режаларга кўра, яқин беш йил ичида 14 та ўсмонўпар бинолар қад ростлаши керак. Ҳиндистон минораси дунёда энг баланд бинолар ичида иккинчиси бўлар экан (таҳминан 718 метр). Мазкур бинонинг қурилиши 2010 йили бошланган, бироқ 2011 йили қурилиш ишлари вақтинча тўхтатиб қўйилган.
Мамлакатда оспонўпар биноларнинг ҳаддан ортиб кетиши бу маълум бир давр интиҳосининг ибтидосини англатади. Мамлакат бойликларга бурканди, бир пайтлар қорамоллар ўтлаб юрган яйловларга банклар энди пулларни совуриш учун қувурларни очиб қўйди.
Бироқ, Barclays осмонўпар индексининг айтишича, нафақат баланд иморатларнинг сони ёки уларнинг қурилиш факти, балки, биноларнинг баландлик миқдори ҳам келажакдаги иқтисодий инқироздан далолат беради.
Дунё иморатлари ҳеч қачон ҳозиргидек сарбаланд бўлмаган! Бурж-Ҳалифа 829 метр (2719 фут), Шанхай минораси эса – 630 м (2066 фут). Аммо хитойликлар баландлиги Дубай оспонўпаридан 10 фут юқори бўлган 838 метрлик Чанша биносини қуришга киришдилар. Шанхайдаги бу минора 2,4 миллиард долларга баҳоланиб, 2014 йилда тўлиқ қуриб битказилар экан.
Хитой кўчмас мулк бозоридаги “кўпик” 2011 йилдан “кўпира бошлаган”. Ўшанда Хитойда уй-жойларнинг нархи пастга қараб кетган эди. Ўрта қатлам аҳоли шаҳар ҳудудларида ижара учун мақбул ва имконият етадиган нархларда уй-жой топиш ҳолатида эмасди, ва таҳлилчилар ушбу ҳолатга ўтган йилдан эътиборан Хитой иқтисодиётидаги пасайиш сабабларидан бири, деб аниқ кўрсатмоқдалар. 2005 йилдан 2009 йилга қадар аҳоли турар жойларидаги уй-жойларнинг ўртача нархи уч баробар ортган. Хитойликлар ижара баҳоларини тўлай олмаётган ва маошлари етарли тарзда тез ортмаётгани сабабли, нархларнинг ортидан қувиб ета олмаётган бир пайтда, турар жойлар бўш қолган эди. 2011 йилда Хитойда 64 миллион уй-жой фонди объекти бўлишига қарамай, мамлакат қуриш ва яна қуриш ишини давом эттираверди. Биргина Шанхайнинг ўзида кўчмас мулкнинг нархи 2003 йилдан 2010 йилга қадар бўлган 7 йиллик давр ичида 150 фоизга ошиб кетган.
Агар сизга яна янги ҳужжат-далиллар керак бўлса, британликлар Лондондаги кўприги олдидаги қурилиш; 2009 йили бошланган ва 2012 йили тугаган (5 июл куни очилиши бўлган). Унинг баландлиги 310 метр ва бугунга келиб Европа иттифоқи ичида энг баланд иморат ҳисобланади. Бир кун келиб, Barclays осмонўпар бинолар индекси Евро ҳудуд ва рецессиялар ортида британлар турибди, деб айтишмаса бўлди.
Охирзамон аломатларининг бири рўёбога айланмоқда! Бу дунёда икки тоифа одамлар мавжуд. Улардан бири “Ана, нима дегандим”, дегувчи “ваҳимачи” одамлар бўлса, иккинчи тоифасидагиларга нима уқтирилса шунга ишонадиган одамлардир. Мазкур муаммо негизи Barclays Bankга бориб тақалмоқда. Аслини олганда Barclays ўзининг улкан индекси билан ўзининг қулашини “олдиндан тахмин қилиш” имконияти эгадир. Мана яқиндагина, аниқроғи шу йилнинг 30 июлида Barclays расмий баёнот берди. Унга кўра Barclays Bankда 12.8 миллиард фунт стерлинг тақчиллиги аниқланганлиги айтиб ўтилган. Унга кўра, банкдаги тақчил маблағни бошқа маблағлар билан қоплаш кераклиги ёки акциядорлардан хеч бўлмаганда 6 миллиард фунт стерлингни “тешикни ямаш” мақсадида “саҳийлик билан” кечиб юбориш таклифини киритишган. Агарда бу банклар ўзларининг улкан тажрибаларига қулоқ тутишганда эди....
Баъзан, ҳисоб-китоб қилувчилар нега ҳисоб-китоб қилишларини тушуниб бўлмайди. Яхши тадқиқотчи изланади, бироқ кам ҳолатларда бирон нарса топишга мувоффақ бўлади. Агар у ҳеч нарса топа олмаса, у изланишда давом этади. Излаган нарсаларида ҳеч нарса топилмаганига амин бўлгач, доим статистикадан фойдаланган ҳолда бизга ҳақиқий керак бўлган барча нарсалар орасида боғлиқлик бор эканини аниқлайди.
Шундай қилиб, осмонўпар бинолар инсоният учун охирзамон хавфини туғдириши мумкинми?

Хулоса ўрнида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган узун ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломнинг қиёмат ҳақидаги саволларига жавоб бериб, унинг аломатларидан бири "… туябоқувчилар баланд-баланд иморат сола бошлаганда…”, деб айтдилар. (Имом Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайра р.а. розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа ҳадисда Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёмат аломатларини санаб ўтиб “… одамлар баланд иморат қуришда мусобақалашганида” деб айтганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Ҳижратнинг 7-8 асрларида яшаган Ибн Ҳажар айтган экан: “Мусобақадан мақсад инсонларнинг бошқаларга қараганда баландроқ иморат қуришларидир. Одамлар уйларини турли йўллар билан безаб бир-бирларига мақтанишлари ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Ҳозирда биз бунинг гувоҳи бўлаяпмиз, одамлар ўзларига катта-катта бинолар қуриши афсуски авж олиб бораяпти”. Қаранг 7-8 асрда бу гапларни айтган олим ҳозирги кундаги аҳволни кўриб нима деган бўлар эди?
Аҳоли зич жойлашган шаҳарларда баланд иморатлар қурилишини тушунса бўлади. У ерларда аҳоли кўп, ер эса қиммат, барчани уй-жой билан таъминлаш учун баланд қаватли иморатлар қуришни шароитнинг ўзи тақозо этади. Лекин дунёдаги энг баланд ва энг чиройли иморатлар шундай шахарларда қурилаяптмикин? Дунё янгиликларидан ҳабардор одам албатта билади, ҳозирги кунда “Энг баланд бино қуриш” мусобақаси Дубайда бўляпти. Авлодлари қўйбоқар, оддий саҳровий халқлар бўлган Дубай аҳолиси ўз ерида нефт топганидан сўнг бирдан бойиб кетди ва ҳозирги кунда энг баланд иморатлар шаҳри номига сазовор бўлди. 
(расм)
Келинг Дубайни тинч қўяйлик, ўзимизнинг аҳволимизга бир назар солайлик. “Томимни қўшнимнинг томидан баланд қиламан”, дейдиганлар ўзимизда камми? Қишлоқларга бориб иморатларга бир назар солинг, 20-30 йил олдин солинган иморатлар билан солиштиринг...

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase