close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Замзам суви саратонга қарши

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. Унда очга таом, касалга шифо бордир», - дедилар» (Табароний ривояти)

Бутун дунёда овқатланиш бўйича йўл-йўриқлар саратон, юрак-қон томир касалликлари, диабет ва остеопороз каби сурункали касалликларни енгиш учун кўпроқ ўсимликдан тайёрланган озиқа истеъмол қилиши лозим эканлигини тавсия қилади.
Замзам суви ноёб онколитик хусусиятларига ва яллиғланишга қарши кучли самарага эга ҳисобланади. Замзам суви альфа ўсимта некрози (TNFa) кучли омилига эга бўлиб, интерлейкин I га (IL1) таъсир кўрсатади.
Замзам суви эндокрин иммунологияга ва организмнинг ўсиш тизимига билвосита таъсир этиш туфайли онколитик самарага эга бўлади. Дастлаб бу сичқонлар устида ўтказилган синовларда кузатилган.
Замзам сувининг онколитик самарасини ўрганиш мақсадида йўғон ичак саратони вужудга келтириш учун тажриба сичқонлари танасига азоксиметан (AOM) киритилган. Ўсимтасиз тўқимадан дифференциал экспрессияли генлар учун матрица маълумотлари тайёрлаш учун биопсия олинган. Тажриба остидаги сичқонларга бир ой давомида ҳар куни 500 СМ3 Замзам сувидан берилган ва Замзам суви қабул қилингандан кейин яна биопсия қилинган. Ўсимта ўлчами сезиларли даражада (P < 0.05) кичрайиб, узоқ муддатли даврда янада кичрайган. Ўсимта йўқ бўлиб кетишининг эҳтимолий сабабларидан бири Замзам сувининг биокимёвий табиати ҳисобланади (жадвал). Замзам суви бевосита йўғон ичакда жойлашган лимфоцитларга таъсир этади, бу эса, ўз навбатида, ўсимта ўлчами кичрайишига олиб келадиган ўзига хос иммун механизмларда ўисмта вужудга келишига таъсир этади.
Тадқиқотчилар 2 гуруҳга ажратилган, бола туғиш қобилиятига эга бўлган 100 та соғлом аёл ўртасида эксперимент ўтказдилар:

    1-гуруҳ бир ой давомида кунига 500-750 см3 Замзам суви истеъмол қилган
    2-гуруҳ оддий оқар сув истеъмол қилган.

Тадқиқот давомида ўзининг онкопрофилактика хусусиятларига эга бўлган учта машҳур маркер: Бикунин, Лунасин ва Бауман ингибиторлари топишга ҳаракат қилинди.

Натижалар Замзам суви истеъмол қиладиган гуруҳда учала ингибитор жиддий ўсганлигини кўрсатади.

 
Замзам сувини ичишдан олдин
Замзам сувини ичгандан сўнг
Р натижа
Шишнинг ҳажми
3,1
1,5
<0,05
Лимфоцитлар сони
101
688
<0,05
Зардоб соматастатини
3,3
18,2
<0,05

Манбалар:
1. Rao, A.V.; Ali, A. Biologically active phytochemicals in human health: Lycopene. International Journal of Food Properties 2007, 10 (2), 279–288.
2. Ali, A.F.M.; Cosemi, E.; Kamel, S.; Mohammed, S.; Elhefnawy, M.; Farid, L.; Shaker, S. Zamzam water gene downregulation in uterine Fibrochondrosarcoma cell line.
In: 13th International Water Technology Conference, IWTC: Hurghada, Egypt, 2009. 1543–1547.
3. Ali, A.F.M.; Cosemi, E.; Kamel, S.; Mohammed, S.; Elhefnawy, M.; Farid, L.; Shaker, S.Oncolytic action of Zamzam water on azoxyonethone (AOM) induced colon tumors in rats.
In: 13th International Water Technology Conference, IWTC: Hurghada, Egypt, 2009. 1521–1526.
4. Hakkak, R.; Korourian, S.; Ronis, M.J.; Johnston, J.M.; Badger, T.M. Soy protein isolate consumption protects against azoxymethane-induced colon tumors in male rats.
Cancer Letters 2001, 166, 27–32.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase