close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ФСБ раҳбари аксил-ислом терроризми хавфи ҳақида гапирди

ФСБ директори Александр Бортников бутун дунё бўйлаб аксил-ислом терроризми каби ҳодисани юага келтирган миллатчилик кайфиятлари кучайганлигини қайд этди, дея хабар беради «Интерфакс».  Янги хавф ҳақида Бортников Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро терроризмга қарши кураш бўйича анжуманда гапирди.

ФСБ раҳбарининг сўзларига қараганда, миллатчиликнинг ўсиши мусулмонларга ёлғиз ўзи ов қиладиган қотиллар шаклланишига хизмат қилади.
«Натижада мусулмонларни ўлдириш режасини ўйлиб юрадиган совуққон психопат-қотиллар пайдо нафақат Европа учн, балки Янги Зеландия фожиаси кўрсатганидек, бутун дунё учун хавотирли тенденцияга айланмоқда», - қўшимча қилди ФСБ раҳбари.
Шунингдек, у ирқчилик ўз-ўзидан миграция жараёнлари, айниқса, унинг салбий оқибатлари туфайли вужудга келишини қайд этди. Ушбу ҳолатда гап менталитетлардаги фарқлар, айрим муҳожирларнинг тажовузкор хулқ-атвори ва улар содир этаётган жиноятлар ҳақида боради, - аниқлаштирди эксперт.
Эслатиб ўтамизки, 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга уюштирлиган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди ва яна ўнлаб киши яраланди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase