Кушнер бундай баёнотни Исроилда бўлиб ўтган ва унда бош вазир Бинямин Нетаняху бешинчи муддатга ҳукумат тепасида қолишга эришган сайловлардан бир ҳафта ўтгач, Вашингтонда бир гуруҳ элчиларга берди.
Рамазон ойи июннинг биринчи ҳафтасида тугайди.
Трамп маъмурияти режанинг мазмуни борасида ҳамон сукут сақламоқда.
«Биз режанинг тафсилотларини муддатидан олдин ошкор қилишни истамаймиз, - деди шу ҳафта америка элчиси Жейсон Гринблатт.
Фаластиник бош музокарачи Саиб Эрекат келаси ҳафта Вашингтонга ташриф буюриши кутилмоқда, лекин Кушнер ёки унинг жамоаси билан учрашув режалаштирилмаган.
Эслатиб ўтамизки, Фаластин маъмурияти Трамп 2017 йил декабрида Америка элчихонасининг Тел-Авивдан Қуддусга кўчиб ўтиши ҳақида эълон қилганидан сўнг Трамп маъмурияти билан алоқани узганди.
Бунда Оқ уй ҳамон Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ушбу режани қўллаб-қувватлашига мид қилмоқда.
«Умид қиламизки, Аббос режани ўқиб чиқади, уни моҳиятан баҳолайди ва музокаралар столи ортига ўтиради», - деганди америкалик амалдор февралда.
Режада сиёсий иқтисодий масалалар ва хавфсизлик масалалари бўйича бўлимлар бўлиши кутилмоқда ва маъмурият ҳужжатнинг араблар томонидан қўллаб-қувватланишини кутмоқда.
Шунингдек АҚШ режанинг ошкор қилинишини ўз ҳукуматини шакллантириб бўлганидан кейин Нетаняху билан мувофиқлаштириб олади.
«Трампнинг тинчлик режаси энди, эҳтимол, Нетаняху билан тўлиқ мувофиқлаштирилган ҳолда тақдим этилади», - деди ўтган ҳафта Иел-Авивдаги миллий хавфсизлик тадқиқотлари Институти вакили Даниэл Шапиро.
Собиқ президент Барак Обама даврида Исроилда элчи бўлган Шапиро режа фаластиликларнинг орзу-умидларига мос келмаслиги лекин Исроил ҳукумати томонидан қабул қилиниши мумкинлигини кутган.
«Давлат котиби Майк Помпео ва президент маъмуриятидаги бошқа мансабдор шахсларнинг яқинда билдирган шарҳлари шуни кўрсатадики унда икки давлат ҳақида қарорларнинг асосий элементлари бўлмайди», - деди у.
Қолаверса, бу ерда Шапиро кимгадир «Америка очгани» йўқ – ҳакиқатда Трампнинг режаси фаластинликларга нисбатан адолатли бўлади деб ҳисоблайдиган одам топилмаса керак. Шундай экан, ҳар холда рамазон ойи бу режа туфайли ғамгин бўлиб қолмаслигини ижобий қабул қилиш керак.
Трамп маъмурияти Фаластин бўйича ўз режасини рамазондан кейин маъум қилади
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси, шу билан бир пайтда унинг куёви ҳам бўлган Жаред Кушнер чоршанба куни Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқ бўйича узоқ кутилган тинчлик режаси рамазон ойидан кейин эълон қилинишини маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди