close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
30.01.2020 13:22

Хитойда коронавирус эпидемияси Пекиннинг атеизм сиёсати учун, жумладан, насронийлар ҳуқуқларини бузганлик учун Парвардигорнинг жазосидан бошқа нарса эмас, деди америкалик телебошловчи Рик Уайлз (Rick Wiles) насронийлар учун TruNews кўрсатуви эфирида, хабар беради Right Wing Watch. Унинг фикрига кўра, касаллик «илоҳий табиат»га эга ва Хитойга худосизлик сиёсати ва насронийларни таъқиб қилганик учун жазо сифатида юборилди».

30.01.2020 12:55

Хитой лагерларига жойлаштирилган бўлишдан ҳам ёмонроқ нарса бўлиши мумкинми? Ўлимга олиб келадиган вирусли эпидемия хавф авжига олган лагерда бўлиш. Ухандаги коронавирус Хитойга тарқалиши билан бир миллиондан ортиқ мусулмонлар "сиёсий қайта ўқитиш" лагерларида бўлган Шарқий Туркистон вилоятида ҳам касалликка чалинганлар аниқланди.

30.01.2020 12:46

Тожикистонда 113 киши «Биродар-мусулмонлар» ташкилотига алоқадорликда шубҳа билан ҳибсга олинди. Бу ҳақида 28 январь куни журналистлар билан учрашувда бош прокурор Юсуф Рахмон маълум қилди, дея хабар беради «Авеста». Рахмоннинг таъкидлашича, қўлга олинганлар орасида турли касб вакиллари бор.

29.01.2020 17:07

Москва мемориал масжидининг имоми Шамил Аляутдинов "ҳозирги молиявий аҳволини ўзгартирмоқчи бўлганлар учун" машғулотларни эълон қилди. Бу ҳақда диний раҳбарнинг веб-сайтида хабар берилди. Хабарга кўра, курс олтита вебинардан иборат бўлиб, унда имом одамларга пул ишлаш учун психологик ёрдам бериш ва уларни инвестиция киритишга ўргатишни ваъда қилади.

29.01.2020 14:34

Кеча таниқли православ руҳонийси Всеволод Чаплин кутилмаганда ва тўсатдан ҳаётининг 52-йилида вафот этди. Рус православ черкови депутатининг ташқи черков билан алоқалар бўлимининг собиқ раҳбари сифатида у кўплаб нашрларимиз қаҳрамони эди, шунинг учун унинг ўлимини эътиборсиз қолдириш нотўғри бўлар эди.

28.01.2020 23:16

Россия Конституциясига тузатишлар киритишни тайёррлаш бўйича ишчи гуруҳ мамлакат асосий қонунига юздан ортиқ янги банд киритишни таклиф қилди, хабар беради "Коммерсант". Уларнинг орасида президент лавозимини «олий ҳукмдор» деб қайта номлаш, православиени мамлакатнинг асосий дини сифатида тасдиқлаш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида «ғолиб давлат» мақомини Россия учун белгилаб қўйишни айтиб ўтиш мумкин.

28.01.2020 10:57

Хитойда қанчалик яширишга уринишмасин, ҳақиқат барибир юзага чиқди. Қолаверса, бугун Хитойда ишлаб чиқарилган янги АК ва РПГ Триполи фронтида топилди. Хитой террорчиларга қурол-яроғ сотишни ёқтиради. Америка ва Исроил матбуоти бу вирус сунъий яратилган ва жанговар мақсадларни кўзлайди деб анча вақтдан бери ёзмоқда. Ухань вирусология институти 2018 йил январда ташкил қилинган.

28.01.2020 08:14

Афтидан, уйғур миллий озчилиги тақдири билан боғлиқ вазиятда ғишт қолипдан кўчган кўринади. «Твиттер»да Индонезия Ҳуқуқий, сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича вазири Махмуд М.Д. ёзганидек: «Мен Хитой элчисини сиёсий, ҳуқуқий масалалар ва хавфсизлик масалалари бўйича координатор офисига таклиф қилиб, уйғур мусулмонлари билан боғлиқ вазият Индонеизия мусулмонларини ҳаяжонга келтирганини айтдим».

28.01.2020 06:26

Савол. Ўрта Осиёда носвой чекиш жуда кенг тарқалган. У соғлиққа таъсир қиладими? Уни чекиш ҳаромми ё макруҳми?

28.01.2020 06:15

Глазго университети (Буюк Британия) яқинда кўп йиллик тадқиқотлари натижасини чоп этди, унда мусулмонлар 14 асрдирки биладиган ҳақиқатлар тасдиқланган. Исломга кўра аёл бу Аллоҳ Таолонинг марҳаматидир. Ва унинг энг асосий вазифаси – оила қуришдир. Бу эса у фақатгина уй ишлари билан машғул бўлишга мажбур дегани эмас. Энг асосийси унинг зиммасида – фарзанд тарбияси турибди.

27.01.2020 16:45

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида (ЖССТ) ўйлаб топилган МEРС коронавирусининг янги даҳшатли ҳикояси билан дунё ҳамжамиятида ваҳима қўзғашга уринишларни сездингизми? Менимча, бу уларнинг мунтазам пайдо бўлиши ЖССТ зарурлигини реклама қиладиган тўртинчи даҳшатли ҳисобланади: парранда гриппи, чўчқа гриппи, Эбола безгаги ва МEРС короновируси, кейинги йил эса яна бошқа нарсани ўйлаб топишлари мумкин.

27.01.2020 05:32

Бундан олдинги глобал молиявий инқироздан бери ўн йилдан кўпроқ вақт ўтди ва иқтисодчилар огоҳлантиришмоқда: янги инқироз бўсағада турибди. Унинг шарт-шароитлари Жаҳон банки таҳлилчилари томонидан ўрганиб чиқилди. Уларнинг ҳукми: кутилаётган инқироз аввалгиларидан ҳам ўтиб тушади, дея хабар беради РИА Новости.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase