close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
14.06.2020 06:07

Индонезияда, юзлаб болалар COVID-19 туфайли вафот этган деб ҳисобланади, бу эса Жануби-Шарқий Осиёда янги коронавирусдан болалар ўлими кўрсаткичи бўйича дунёда энг юқори кўрсаткичга эга деб айтишга имкон беради. Индонезияда биринчи маротаба коронавирус касаллиги март ойида эълон қилинганидан бери, 2000 киши ўлган. Бу Хитойдан ташқарида Шарқий Осиёдаги энг юқори кўрсаткич.

14.06.2020 05:58

"Белоруссия креветкалари" сюжети янгидан давом этди - бу сафар бутунлай бошқа минтақада. Қозоғистон божхоначилари Россия бозорини контрабандадан ҳимоя қилиш учун туришди. Жабрланувчи эса Москва учун энг муҳим интеграция бирлашмаси, Евросиё иттифоқининг яна бир аъзоси – Қирғизистон бўлди. Чегарада пайдо бўлган можаронинг сиёсий оқибатлари қандай бўлади?

14.06.2020 05:45

Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони раҳбарияти Вашингтонга мамлакатда қўшимча қўшинлар жойлаштирилиши учун тўла ҳажмда пул тўлашга рози бўлган. Америка раҳбари АҚШ Ар-Риёднинг Америка ёрдами учун пул тўлашга тайёрлигини қадрлашини таъкидлади.

13.06.2020 20:05

Microsoft  асосчиси Билл Гейтс сўнгги йилларда кўп вақтини рафиқаси Мелинда билан бирга асос солган хайрия жамғармасига сарфлаган. Март ойида бунинг учун у директорлар кенгашини тарк этди. Жамғарма турли хил тиббий лойиҳаларни, жумладан, "COVID-19" га қарши вакцинани ишлаб чиқишни молиялаштиради. Коронавирус пандемияси бошлангандан сўнг, Гейтс фитна назарияларининг қаҳрамонига айланди. Бутун дунёда бу касаллик айнан унинг туфайли пайдо бўлган ва тарқалиб кетган деган фикр тарафдорлари мавжуд.

13.06.2020 18:17

Билл Гейтс барча одамларни эмлаш ниқоби остида чиплаштирмоқчими? BuzzFeed ушбу фитна назариясининг қандай пайдо бўлганлигини аниқлади. Коронавирус пандемияси бошлангандан сўнг дарҳол Билл Гейтс фитна назарияларининг асосий қаҳрамони масонлар, иллюминатлар ва Жорж Соросни сиқиб чиқарди.

13.06.2020 03:16

19 сентябрь куни Европа Парламенти ХХ асрнинг иккала режимидаги қирғинларни, геноцидни ва одамларнинг депортациясини расмий равишда тенглаштирди. Ажабланарлиси шундаки, қарор аксарият оммавий ахборот воситаларида эътиборга олинмади. Сўнгги ўттиз йил давомида нацизм ва коммунизмни таққослаш дунёдаги энг таниқли тарихчилар орасида тортишувларга сабаб  бўлиб келган.

13.06.2020 02:38

Исломий молия сектори 70-йилларда ривожлана бошлаганидан бери, шариатга мос маҳсулотлар ва хизматларга талаб барқарор ўсиб бормоқда ва 2019 йилда саноат активлари дунё миқёсида 2,5 трлн. долларга етди. Коронавирус пандемиясига қарши исломий молиялаш бир қатор муаммоларга, жумладан нефт нархининг ўзгарувчанлиги ва мисли кўрилмаган макроиқтисодий ноаниқликка дуч келди.

13.06.2020 02:33

Конгресс икки давлатнинг мустақиллиги ва шериклик алоқаларини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватловчи махсус резолюция қабул қилмоқчи. АҚШ Конгресси иккала палатадан кўпроқ конгрессменларни жалб қилган ҳолда Вакиллар палатаси томонидан Ўзбекистонга қарши «Джексон-Вэник» тузатилишини бекор қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиқмоқчи. Бу ҳақида икки тараф қонун чиқарувчиларининг онлайн-брифингида маълум қилинди, дея хабар беради ЎзА.

13.06.2020 02:27

Свердловск областидан схиигумен Сергий (Николай Романов) коронавирус инфекцияси ва ҳукуматни танқид қилиш борасидаги шов-шувли баёнотлари учун маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Бунга қадар, Рус православ черкови Екатеринбург епархияси руҳонийнинг ваъз қилишни тақиқлаган.

13.06.2020 02:19

МДҲ мусулмон мамлакатлари раҳбарлари 24 июн куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба куни парадида иштирок этишларини тасдиқладилар, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган интервьюсида. Айни пайтда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари тез орада Россия пойтахтига ташриф буюриши маълум.

12.06.2020 23:21

Оммавий билимсизлик ва бепарволик кўплаб мусулмон давлатларининг қолоқлиги ва Ғарб билан рақобатлаша олмасликларининг асосий сабабидир, деди Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш эксперти Руслан Қурбонов блогер Расул Тавдиряков билан суҳбатда.

12.06.2020 16:01

Горбачёвнинг ҳокимият тепасига кўтарилиши совет иттифоқининг тугашининг бошланиши эди. Дастлаб у аъзо давлатларни тўғридан-тўғри НАТОга юбориш орқали «Варшава шартномаси» ташкилотини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Ваҳоланки, 1985 йилда ушбу блок шартномани 20 йилга узайтириш орқали бирлигини намойиш этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase